Экоолам      Бош саҳифа

Бу иш ҳар биримизнинг бурчимиз, вазифамиз

Бугунги кунда табиатни асраш ва барқарор ривожланиш масалалари бутун дунё мамлакатлари учун долзарб бўлиб қолмоқда. Жаҳон миқёсида иқлим ўзгариши, экологик муаммолар ва табиий ресурсларнинг камайиши каби муаммолар инсониятнинг яшаш тарзига бевосита таъсир кўрсатмоқда.

Бу иш ҳар биримизнинг бурчимиз,  вазифамиз

Шундай шароитда Ўзбекистонда 2025 йилга «Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили», деб ном берилгани мамлакатнинг барқарор ривожи, экологик вазиятни яхшилаш йўлида муҳим қадам сифатида қабул қилинган қарор ҳисобланади.

Мазкур ташаббус юртимизда экологик мувозанатни тиклаш, барқарор иқтисодий ривожланиш ва аҳолининг ҳаёт сифати яхшиланишини таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларни янги босқичга олиб чиқади. Зеро, табиат инсониятнинг энг бебаҳо бойлиги бўлиб, уни асраш жамиятнинг ривожланиш даражасини белгиловчи муҳим омиллардандир.

Тан олиш керак, сўнгги йилларда дунё­да экологик мувозанат бузилиши кузатилмоқда: атмосферага чиқарилаётган зарарли газлар ҳажми ортмоқда, ўрмонлар кесилмоқда, сув ресурслари ифлосланмоқда. Бу эса нафақат табиат, балки инсон саломатлигига ҳам жиддий хавф солиб келади. Ўзбекистон ҳам ушбу глобал муаммолардан мустасно эмас. Марказий Осиёда экологик инқирознинг энг йирик кўриниши Орол денгизининг қуриши бўлди. Ушбу ҳодиса ҳудуд иқлимига, қишлоқ хўжалиги ва аҳоли саломатлигига салбий таъсир кўрсатди. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида кенг кўламли ишларни амалга оширишни мақсад қилган.

Яқинлашаётган 2025 йил «Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили» деб эълон қилиниши мамлакатимизнинг экологик барқарорликка бўлган ёндашувини акс эттиради. Яшил иқтисодиёт атамаси экологик барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни бирлаштирувчи моделни ифодалайди. Бу тизим табиий ресурс­лардан оқилона фойдаланиш, энергия самарадорлигини ошириш ва атроф-муҳитга зарар етказмасликни мақсад қилади. Ўзбекистоннинг географик жойлашуви ва табиий ресурслар салоҳиятини ҳисобга олганда, яшил иқтисодиётга ўтиш имкониятлари жуда кенг.

Мамлакатимизда қуёш энергиясидан фойдаланиш бўйича катта лойиҳалар амалга оширилмоқда. 2025 йил давомида шамол энергетикаси ва чиқиндиларни қайта ишлаш технологияларини ривожлантириш режалаштирилмоқда. Яшил иқтисодиёт Ўзбекистонда нафақат экологик мувозанатни тиклаш, балки янги иш ўринларини яратиш ва иқтисодиётни янада самарали қилиш имконини беради.

Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили муносабати билан бутун бошли Давлат дастури амалга оширилади. Ўзбекистон келажакка йўналтирилган барқарор ривожланиш сиёсатини намоён этади. Ушбу йил давомида амалга ошириладиган ишлар нафақат экологик барқарорликни таъминлайди, балки аҳолининг фаровон ҳаёт кечириши учун мустаҳкам асос ҳам яратади.

Атроф-муҳитни асраш фақат давлатнинг вазифаси эмас, ҳар бир фуқаронинг бурчидир. Ҳар биримиз табиатни севиб, уни ҳимоя қилишда фаол бўлсак, мамлакатимизни яшаш учун янада қулай ва экологик хавфсиз юртга айлантира оламиз. Бу эса фарзандларимизга соғлом ва гўзал келажак колдиришимиз учун муҳим асос бўлади.

 

Алижон ЖАЛИЛОВ,

Халқ депутатлари Навоий вилоят

Кенгаши депутати




Ўхшаш мақолалар

Барқарор ва  арзон электр энергияси –  аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

Барқарор ва арзон электр энергияси – аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

🕔11:41, 20.08.2026 ✔50

Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.

Батафсил
Хавфсиз  ва барқарор шаҳар  яратишда   Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

Хавфсиз ва барқарор шаҳар яратишда  Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

🕔11:40, 20.08.2026 ✔50

Тошкентда БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамда Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги (MLIT) томонидан юқори даражадаги мулоқот бўлиб ўтди.

Батафсил
Экологик ислоҳотларнинг  асосий   ричаги

Экологик ислоҳотларнинг асосий  ричаги

🕔14:30, 14.08.2026 ✔101

Ёшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан саналади. Шунинг учун ҳам партия томонидан ташкил этиб келинаётган «Сиз экологик қонунларни биласизми?» кўрик-танлови мактаб ҳамда техникумлар ўртасида тобора оммалашмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар