Экоолам      Бош саҳифа

Экорейд 65 миллиард Зарар

Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан Қуйи Чирчиқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи.

Экорейд 65 миллиард  Зарар

Чирчиқ дарёси атрофида ўтказилган рейд тадбирларида қум-шағал аралашмалари давлат рақами ечиб олинган юклагич ёрдамида юк транспорт воситасига юклаб берилаётганлиги аниқланди.

Ҳолатга инспекторлар томонидан аниқлик киритилганида юк транспорт воситаси ҳайдовчиси қум-шағал аралашмаларини шу ҳудудда жойлашган МЧЖга қарашли тош майдалаш цехига олиб бориб тўкаётганлигини маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил  23 ноябрдаги «Норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда табиий объектларга етказилган зарарни ҳисоблаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган низом талабларига асосан, ҳолат оқибатида табиатга 65 млрд 323 млн сўм зарар етказилгани маълум бўлди. Техника воситалари Қуйи Чирчиқ туманида жойлашган жарима майдончасига вақтинча жойлаштирилди. Тўпланган ҳужжатлар эса ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун прокуратура органларига юборилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига кўра, 2024 йил 1 майдан бошлаб Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё, Сурхондарё ва Сирдарё дарёлари ўзанларидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинган.




Ўхшаш мақолалар

«Яшил  макон» билан  соғлом ҳаёт сари

«Яшил макон» билан  соғлом ҳаёт сари

🕔14:43, 22.10.2026 ✔21

Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди

Батафсил
Пластик чиқиндилар  мустаҳкам йўл  бўлиб қайта  оладими?

Пластик чиқиндилар мустаҳкам йўл бўлиб қайта оладими?

🕔14:36, 22.10.2026 ✔21

Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...

Батафсил
Янги Тошкент –  табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

Янги Тошкент – табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

🕔13:21, 15.10.2026 ✔103

Янги Тошкент ло­йиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар