Экоолам      Бош саҳифа

«ARAL – 2024» биринчи яшил партиялар саммити

Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида Қозоғис­тон «Байтақ» партияси ташаббуси билан «ARAL – 2024» биринчи яшил партиялар саммити ўтказилди. Ушбу анжуманда Ўзбекистон Экологик партияси вакиллари ҳам иштирок этди.

«ARAL –  2024»  биринчи яшил партиялар  саммити

Кўп йиллардан бери Орол денгизининг ҳолати глобал муаммо бўлиб келмоқда. Марказий Осиё ва Каспий минтақаси давлатлари атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жумладан, Орол денгизи атрофидаги экологик вазиятни яхшилаш борасида қўшимча чоралар кўриб, келишувлар имзоламоқда. Иқлим ўзгаришига қарши курашиш, Орол ҳудудини тиклаш, трансчегаравий сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, сувни тежайдиган технологияларни қўллаш – буларнинг барчаси мураккаб ва муҳим вазифалардир.

Саммитда Ўзбекистон Экологик партияси номидан партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим мудири Комилжон Жўраев сўзга чиқди. Атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш, биохилма-хилликни камайтириш, иқлим ўзгаришига мослашиш борасидаги кенг кўламли ишларда Ўзбекистон Экологик партиясининг иштироки хусусида маълумот берди.

– Орол фожиаси оқибатлари энг кўп Ўзбекис­тонга таъсир қилаётгани сир эмас. Бу глобал экологик фалокат халқаро ҳамжамият учун ҳам сабоқ бўлиши керак. Биз қўшни мамлакатлар билан бирлашган ҳолдагина иқлим ўзгариши оқибатларини юмшата оламиз ва биохилма-хилликни сақлаб қоламиз. Бугунги экологик вазиятнинг ўзи табиат, тинчлик ва келажак учун бирлашишни талаб этади, – деди Комилжон Жўраев.

Саммит кун тартибида асосий экологик муаммоларни ҳал қилиш йўллари, шунингдек, уларни ҳал этишда яшил партияларнинг роли муҳокама қилинди. Қозоғистоннинг «Байтақ» яшил партияси раиси Азаматхон Амиртаев сув хавфсизлиги Марказий Осиёда энг долзарб муаммолардан бири эканини таъкидлади.

«ARAL – 2024» яшил партияларининг 1-саммити нафақат экологик муаммолар кўламини англаш, балки қўшма ҳамкорлик платформасини яратишга қаратилгани билан ҳам аҳамиятли бўлди. Биргаликда иқлим муаммоларини ҳал қилиш, экотизимларни мустаҳкамлаш ва табиий ресурс­ларни асраш йўлида олдинга қадам ташлашимиз мумкинлиги таъкидлаб ўтилди.

Саммит давомида Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Россия ва Мўғулистоннинг яшил партиялари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Томонлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, аҳоли ўртасида экологик таълим ва тарғибот ишларини биргаликда кенгайтириш, шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурс­лардан фойдаланиш соҳасида тажриба ва билим алмашишга келишиб олдилар.




Ўхшаш мақолалар

Барқарор ва  арзон электр энергияси –  аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

Барқарор ва арзон электр энергияси – аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

🕔11:41, 20.08.2026 ✔50

Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.

Батафсил
Хавфсиз  ва барқарор шаҳар  яратишда   Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

Хавфсиз ва барқарор шаҳар яратишда  Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

🕔11:40, 20.08.2026 ✔50

Тошкентда БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамда Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги (MLIT) томонидан юқори даражадаги мулоқот бўлиб ўтди.

Батафсил
Экологик ислоҳотларнинг  асосий   ричаги

Экологик ислоҳотларнинг асосий  ричаги

🕔14:30, 14.08.2026 ✔101

Ёшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан саналади. Шунинг учун ҳам партия томонидан ташкил этиб келинаётган «Сиз экологик қонунларни биласизми?» кўрик-танлови мактаб ҳамда техникумлар ўртасида тобора оммалашмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар