Давр нафаси      Бош саҳифа

Янгиланган парламент овози Ҳар бир сайловчига етиб, ҳар бир тизимга кириб бориши зарур!

Мамлакатимиз сиёсий ҳаётида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. 27 октябрь куни бўлиб ўтган сайловлар янгиланган Конституциямизга мувофиқ ўтказилган илк сайлов сифатида тарих саҳифаларида алоҳида муҳрланиши шубҳасиз.

Янгиланган  парламент овози Ҳар бир сайловчига етиб,  ҳар бир тизимга кириб бориши зарур!

Тошкент шаҳрида 18 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди ва нутқ сўзлади.

 

Қонунчилик палатасининг илк мажлиси

Аниқ ғоя ва дастурлар билан майдонга чиққан партиялар

Мамлакат раҳбари қайд этганидек, Янги Ўзбекистонни барпо этиш платформаси фонида халқимизнинг сиёсий тафаккури тубдан ўзгарди, сиёсий маданияти сезиларли даражада юксалди. Сиёсий партияларнинг жамият ҳаётидаги роли ва иштироки кучайди.

Бу эса мамлакатимизда аралаш сайлов тизимини жорий этишга мустаҳкам замин яратди. Натижа шуки, бўлиб ўтган сайловлар ушбу тизим сиёсий партиялар фаоллигини оширгани, улар ўртасида кучли рақобат учун кенг ва тенг шароит яратганини яққол намоён этди.

Янги тизим – ҳар бир сайловчининг овози Қонунчилик палатасидаги депутатлик ўрни учун муҳим эканини, бу борада адолат тамойили янада кучайганини ҳам кўрсатди.

Давлатимиз раҳбари сайлов кампанияси даврида партиялар жиддий тайёргарлик, аниқ ғоя ва дастурлар билан майдонга чиққанини, улар томонидан илгари сурилган ва халқимиз қўллаб-қувватлаган ҳар бир таклиф албатта кўриб чиқилишини ва амалга оширишини алоҳида қайд этди.

Жумладан, Ўзбекистон Экологик партиясининг давлат органлари ва корхоналар ҳудудида яшил боғлар ташкил этиш, экологик маданиятни юксалтириш бўйича дастур қабул қилиш ҳақидаги таклифлари ўринли экани алоҳида қайд этилди.

– Экология масаласи бутун дунёда энг долзарб муаммога айланиб бораётганини яқинда Бокуда бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти саммити ҳам кўрсатди. Биз Экологик партия ва унинг тарафдорларидан дастур қабул қилиш билан бирга юртимизда соғлом табиий муҳит яратишга, айниқса, ҳаво тозалигини таъминлашга қаратилган амалий ишлар ва таъсирчан қонунларни кутиб қоламиз, – деди Шавкат Мирзиёев.

Мажлисда қайд этиб ўтилганидек, бугун партиялар ва депутатларимиз сайловолди дастурларида ўзлари илгари сурган муҳим ташаббусларни қонун билан мустаҳкамлаб, уларни рўёбга чиқариш учун катта куч-ғайрат билан ишга киришишлари лозим. Зотан, сиёсий онгу тафаккури юқори бўлган бугунги сайловчининг талаби шундай.

 

Қонун ижодкорлигида янги талаб ва масъулият

Бу йилги парламент сайлови янгиланган Конституциямизга мувофиқ биринчи марта аралаш сайлов тизимида ўтди. Сайловлар натижасида Қонунчилик палатасига 150 нафар депутат сайланди. Уларнинг 57 нафари аёллар, 11 нафари 35 ёшгача бўлган йигит-қизлар экани қонун ижодкорлигига янги нафас кириб келганидан далолатдир. Умуман, бу йил қуйи палата таркиби қарийб 60 фоизга янгиланди.

Палатанинг сўнгги беш йилдаги фаолиятига баҳо берилди. Бу даврда мамлакатимиз Конституцияси янгиланди. 130 дан ортиқ янги ва яхлит қонунлар қабул қилинди. Бу – олдинги даврга нисбатан 1,5 карра кўп.

Президент парламент эътиборидан четда қолган масалаларга ҳам тўхталиб ўтди. Масалан, тўғридан-тўғри ишлайдиган ва аниқ ижро механизмларига эга қонунлар улуши камлигича қолмоқда. Парламент ва депутатлик назорати кучидан тўла фойдаланилмаяпти.

Депутатларнинг сайлов округидаги фаолияти асосан учрашувлар ташкил этиш, шикоят ва саволларга расмий жавоб бериш билан чекланиб қолмоқда.

– Мисол учун, ислоҳотларимизнинг муҳим қисми бўлган камбағалликни қисқартириш масаласида депутатларимиз ҳали ўз ўрнини топа олгани йўқ, – деди давлатимиз раҳбари. – Биз яқинда «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини қабул қилиб, 2025 йилда 1 миллион аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича катта марра олдик. Бу мақсадларга 46,5 триллион сўм йўналтирилади. Бундан ташқари, 100 минг гектар ер деҳқончилик ва боғдорчилик ташкил этиш учун 200 минг камбағал оилага ижарага берилади. Мана шундай улкан вазифаларни амалга оширишда депутатларимиз ўз округларида энг фаол иштирокчи ва тарғиботчи бўлиш­лари зарур, деб ўйлайман.

Дарҳақиқат, депутат одамларнинг ҳаёти билан ҳар куни ҳамнафас бўлиши, елкама-елка туриши шарт. Камбағаллик даражасига тушиб қолган одамларнинг онгини ўзгартириш, уларда эртанги кунга ишонч ва келажакка интилишни қўллаб-қувватлайдиган сиёсий куч, албатта, аввало, депутатлар бўлиши зарур.

 

Парламентдаги мухолифат – ғоялар курашини жонлантиради

Давлатимиз раҳбари Қонунчилик палатаси олдидаги янги вазифалар ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Хусусан, фуқаролик жамияти институтлари билан мулоқотни кучайтириш мақсадида ҳар бир қўмита қошида уларнинг вакилларидан иборат жамоатчилик кенгашлари тузиш таклиф этилди.

Парламент қўмиталари вазирликлар билан ишлашда фақат назорат ва талаб этиш эмас, балки улар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш муҳим. Партиявий ва фракциявий интизомни мустаҳкамлаш масаласи ҳам асосий эътиборда бўлиши керак.

Президент қонун ижодкорлиги, аввало, жамиятдаги долзарб масалалар ечимига қаратилиши кераклигини таъкидлаб, қатор қонунчилик ташаббусларини илгари сурди. Жумладан, эскирган уйлар ўрнида замонавий турар жойлар қуриш, фуқароларнинг уй-жой қурилишига йўналтирган маблағларини кафолатли ҳимоя қилиш, хусусий таълим ва электр энергетикаси соҳасида инвесторларни қўллаб-қувватлаш, мажбурий тиббий суғурта ва сунъий интеллектни қўллаш, франчайзинг, капитал бозори, «стартап»лар соҳасидаги муносабатларнинг қонуний асосларини яратиш вазифаси қўйилди.

Ғоялар курашини жонлантириш учун парламентдаги мухолифатга кафолатланган ҳуқуқлари сонини 3 тадан 6 тага ошириш, 1 нафар қўмита раиси ва 2 нафар қўмита раиси ўринбосари лавозимларини кафолатли эгаллаш, ҳар чоракда ҳукумат соати ва парламент сўрови доирасида камида биттадан масала киритиш каби қўшимча ҳуқуқлар бериш таклиф қилинди.

 

Парламент назорати сезилиши зарур

Парламент назоратида кенг кўламли, сифатли назорат тизимига ўтиш зарурлиги таъкидланди. Хусусан, янгиланган Конституциямизга кўра, давлат бюджети ижроси устидан назоратни амалга ошириш Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатига киради. Шу боис, палатанинг бу борадаги ишини янада кучайтириш, жумладан, Ҳукуматнинг давлат бюджетига доир барча ҳисоботларини палатага фақат Бюджет кодексида белгиланган аудит хулосаси билан биргаликда киритиш амалиётига ўтиш кераклиги айтилди.

Давлатимиз раҳбари инвестиция дастурларини тайёрлашда депутатлар ҳам иштирок этадиган, уларнинг фикри инобатга олинадиган тизим яратиш зарурлигини таъкидлади. Бундан ташқари, ҳудудларнинг молиявий имкониятларини ошириш мақсадида келгуси йилдан ер, мол-мулк ва айланма солиқларини тўлиқ, даромад солиғининг эса камида 50 фоизини туман ва шаҳарнинг ўзида қолдириш таклиф этилди.

Фуқароларнинг ташаббусларини фаол қўллаб-қувватлаш мақсадида Қонунчилик палатаси ҳузурида Жамоавий ташаббуслар бўйича парламент комиссияси ташкил этиш ҳақида фикр билдирилди.

Парламент дипломатияси – давлатимиз ташқи сиёсатида муҳим восита. Бундай алоқаларни янада ривожлантириш мақсадида қуйи палатада қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштириш, иқлим ўзгариши оқибатларини камайтириш ва «яшил» иқтисодиётга ўтишни тезлаштириш масалалари бўйича парламент комиссиялари ташкил этиш таклифи илгари сурилди.

Президентимиз ўттиз етти миллиондан ортиқ аҳолига эга Ўзбекистондек катта давлатнинг парламенти аъзоси бўлиш улкан шараф эканини таъкидлади.

– Депутат бу халқ хизматчиси, барчага ўрнак бўладиган, сиёсий билими ва онги юксак, ўз Ватанини чин дилдан севадиган инсондир. Оила, маҳалла ва бутун жамиятда тинчлик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, халқаро майдонда Ўзбекистон манфаатларини қатъий ҳимоя қилишда халқимиз, барчамиз аввало сизларга таянамиз, – деди Шавкат Мирзиёев. – Сиз жойлардаги одамларнинг вакили, халқнинг овозисизлар. Буюк халқимиз билдирган ишончга муносиб бўлишингиз керак. Ҳар бир масалага ёндашувда, қонунлар ишлаб чиқишда узоқ-яқин туманлардаги инсонларни кўз олдингизга келтириб, фақат бугунни эмас, келажак авлодларни ҳам ўйлаб иш тутсангиз, элимиз сиздан рози бўлади.




Ўхшаш мақолалар

Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

🕔09:24, 23.10.2025 ✔5

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Батафсил
«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

🕔09:20, 23.10.2025 ✔4

Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

Батафсил
Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

🕔15:35, 16.10.2025 ✔29

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

    Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

    ✔ 5    🕔 09:24, 23.10.2025
  • «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

    «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

    Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

    ✔ 4    🕔 09:20, 23.10.2025
  • Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

    Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

    ✔ 29    🕔 15:35, 16.10.2025
  • Габала саммити:  янги  экологик  ташаббуслар илгари сурилди

    Габала саммити: янги экологик ташаббуслар илгари сурилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати, узоқ ва яқин давлатлар билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари туфайли сўнгги йилларда қўшни, яқин ва узоқ мамлакатлар билан мутлақо янги – соғлом сиёсий ва иқтисодий алоқалар йўлга қўйилди.

    ✔ 31    🕔 15:34, 16.10.2025
  • Қонунчилик палатаси муҳокамасида:  Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Қонунчилик палатаси муҳокамасида: Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида халқимиз ҳаётини янада қулай ва фаровонлаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Депутатларнинг қизғин муҳокамасидан ўтган лойиҳалар маъқулланиб, Сенатга юборилди.

    ✔ 54    🕔 15:01, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар