Экоолам      Бош саҳифа

ТАҚЛИДНИНГ ТАЪСИРИ ҚАНДАЙ: ИЖОБИЙМИ Ё САЛБИЙ?

Спорт дўконларини айланиб юриб, қизиқ бир ҳолатнинг гувоҳи бўлдим: қайси дўконга кирманггавжум. Бир харидор бокс қўлқопини сўраса, яна бошқаси дзюдо кийимини сотиб олмоқчи. Қизиқиб сотувчидан сўрадим:

ТАҚЛИДНИНГ ТАЪСИРИ ҚАНДАЙ: ИЖОБИЙМИ Ё САЛБИЙ?

Спортга қизиқувчилар кўп экан-а? Бозорингиз доим шунақа чаққонми?

— Авваллари харидорларимиз бунчалик кўп эмасди. Савдомизни юриштираётган — Олимпиада чемпионлари. Эндиликда кўп ота-оналар чемпионларга ҳавас қилиб, фарзандларини  спортга бериш­япти.

Спортчиларимизнинг эришган ютуқлари ёшларимизни таъсирлантириб, уларни олға ҳаракат қилишга ундаётгани таҳсинга лойиқ. Бунга ота-оналарнинг ҳам бефарқ эмаслиги эса натижа сари одимларни янада мустаҳкамлайди. Аммо бугун фақат ижобий ютуқларни қўлга киритаётганларга тақлид қилаётганлардан ташқари, турли салбий иллатлар таъсирига берилиб кетаётганлар ҳам оз эмас. Айниқса, хориж «маданияти»га тақлидан кийиниб, ўзига ярашмайдиган қилиқлар билан ажралиб туришни истайдиган ёшларни айтмайсизми? Уларнинг аксариятини айни балоғат ёшдаги ўсмирлар ташкил этаётгани масаланинг яна бир муҳим жиҳати.

Муаммонинг асл илдизи қаерга бориб тақалади? Уни қандай бартараф этиш мумкин? Бу саволларга жавоб топиш ва мавзуни янада кенгроқ очиш мақсадида Ўзбекистон психологлар ассоциацияси Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти бўлими раҳбари, психолог Шоира ИСОҚОВАнинг мулоҳазалари билан қизиқдик.

— Тақлид ўрганишдир, бола дунёни тақлид орқали идрок этиб боради, — дейди психолог. — У турлича бўлиши мумкин: овозга, ҳаракатга, кийинишга, характерга ёки бирор воқеа-ҳодисага тақлид. Бола кўраётган манзарасини ўзида акс эттириш, тушуниб олиш учун, албатта, уни бир марта бўлса-да, қилиб кўради. Илмий тилда бу имитация, дейилади. Шундай экан, биз болаларга ижобий тақлид қилишлари учун шароит яратиб беришимиз зарур. Болаларда тақлид ҳисси жуда эрта уйғонади. Бир ёшдан ошгач, улар катталарнинг ҳаракатини такрорлаганига кўп гувоҳ бўлганмиз.

Тақлид ҳисси боланинг зеҳни ва дунёни қабул қилиш тезлигига ҳам боғлиқ. Етакчиликка мойил, қизиқувчан, яъни холерик ва сангвиник характердаги болаларда тақлид кучли бўлади. Уларнинг тақлиди катталар томонидан қўллаб-қувватланиши натижасида меъёрдан ошиб кетиши ҳам мумкин. Бу эса боланинг шахс сифатида шаклланишига халақит беради. Ҳатто, эрта улғайиш ҳолатига ҳам олиб келади. Тақлиднинг фақат салбий томонларини эмас, балки ижобий жиҳатларини ҳам эътибордан четда қолдирмаслик керак. Масалан, балоғат ёшидаги йигитларнинг машҳур спортчиларга ёки қизларнинг ўзидан катта опалари эришган ютуқ ва касб маҳоратига ҳавас қилиши ижобий тақлид саналади.

Бугун биз тез-тез тилга олаётган «оммавий маданият» ва унинг таъсирига берилиб кетаётган ёшлар билан суҳбатлашсак, уларнинг аксариятида мустақил фикрлаш сустлигини кўрамиз. Бундан ташқари, оилада ёки ўқишда болага етарлича эътибор, рағбат бўлмаётгани ҳам уни ўзини кўрсатиб қўйишга ундайди. Ўсмирда тан олинишга бўлган иштиёқ онг остида пайдо бўлади. У ўз билими ва иқтидори билан ота-онаси ёки устозининг эътиборини ҳис қилмагач, бошқа йўл топишга уринади. Яъни ўзини тутиш, кийиниш, хулқ-атворида ўзгартиришлар қилади...

Ўсмирдаги бундай салбий тақлидни бартараф этиш мушкул эмас. Болани инкор этмаган ҳолда, унинг тақлидга бўлган эҳтиёжини тўғри йўналтириш керак. Бунинг учун болага юқори натижаларга эришган спортчи ёки билимдонлар ҳақида ҳавас билан сўзлаш, унда ҳам иқтидор юқорилигини таъкидлаш лозим. Ўсмирни тан олиш ва ютуқларини эътироф этиб туриш ижобий самара беради.

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА




Ўхшаш мақолалар

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔40

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

🕔10:59, 04.12.2025 ✔36

Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

Батафсил
Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

🕔10:54, 04.12.2025 ✔28

Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

    Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

    Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

    ✔ 40    🕔 11:00, 04.12.2025
  • Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

    Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

    Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

    ✔ 36    🕔 10:59, 04.12.2025
  • Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

    Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

    Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

    ✔ 28    🕔 10:54, 04.12.2025
  • CITES Конвенцияси:  Сайёрамиздаги ноёб  турларни асрашга  жиддий  чорлов

    CITES Конвенцияси: Сайёрамиздаги ноёб турларни асрашга жиддий чорлов

    Инсониятнинг табиат билан муносабати асрлар давомида доимий мувозанатсизлик билан кечди. Замонавий глобализация даврида эса ноёб ўсимликлар ва жониворлар эндиликда фақатгина табиий бойлик эмас, балки халқаро бозорнинг қимматбаҳо маҳсулотига айланиб, бу мувозанатсизлик янада кучайишига сабаб бўлди.

    ✔ 59    🕔 15:47, 27.11.2025
  • Самарқандда – CITES CoP20    Бу халқаро  анжумандан қандай натижалар  кутилмоқда?

    Самарқандда – CITES CoP20 Бу халқаро анжумандан қандай натижалар кутилмоқда?

    Жорий йилнинг энг муҳим табиатни муҳофаза қилиш тадбирларидан бири бошланишига оз қолди – 24 ноябрдан 5 декабргача «Silk Road Samarkand» туризм мажмуаси йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвон ва ўсимлик турлари билан халқаро савдони тартибга солиш тўғрисидаги конвенция томонлари конференциясининг 20-сессияcи – CITES CoP20 мезбони бўлади.

    ✔ 96    🕔 15:36, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар