Бугун ички ёнув двигателда ҳаракатланадиган автотранспорт воситалари ҳавони ифлослантирувчи энг асосий манбалардан бири экани маълум. Шунинг учун ҳам бутун дунёда автомобилсозлик саноати электромобиллар ишлаб чиқаришга ўтмоқда.
Мамлакатимизда электромобилдан фойдаланиш жадал суръатда ўсмоқда. Шунга мутаносиб тарзда электромобиллар учун зарур инфратузилма ҳам яратилмоқда. Электромобиллардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва оммалаштириш учун чора-тадбирлар кўриляпти.
Яқинда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2024-2025 йиллар учун электромобиллардан фойдаланиш инфратузилмасини кенгайтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Ушбу ҳужжат электромобилларни қувватлантириш станцияларини республикамизнинг барча ҳудудларида ўрнатиш, инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва станциялардан фойдаланувчиларни қўллаб-қувватлаш механизмларини ўз ичига олади.
Эндиликда республикамиз бўйлаб барча ҳудудлардаги турли объектларда, жумладан, автотураргоҳлар, ижтимоий соҳа объектлари, савдо ва бизнес марказлари, овқатланиш жойлари ва меҳмонхоналар атрофида электромобилларни қувватлантириш станцияларини ўрнатиш ишлари бошланади. Бу станцияларни махсус объектларда ҳамда бензин қуйиш шохобчаларида ўрнатиш режалаштирилган. Бунда якка тартибдаги ва кўп квартирали уй-жойлар ҳудудида қуриладиган станцияларнинг энг юқори қуввати 22 кВт бўлиши белгиланган.
Янги лойиҳалар ва инфратузилма объектларида электромобиллар учун шарт-шароит яратиш мақсадида 2025 йилнинг 1 февралидан бошлаб давлат органлари, бизнес марказлари ва бошқа жамоат объектларида автотураргоҳларнинг камида 5 фоизи электромобилларни қувватлантириш станцияларига ажратилиши белгилаб берилди. Бу орқали мамлакатимизда инфратузилма ривожланиши таъминланади ва электр тармоқларини модернизация қилишга замин яратилади.
Электромобилларни қувватлантириш станциялари учун давлат тасарруфидаги бўш турган ер майдонлари ва бинолар электрон онлайн-аукционлар орқали ижарага берилади ва улар «яшил» ва «сариқ» тоифаларга ажратилади. Тоифалар станция жойлашувларининг махсус талабларга жавоб беришига қараб белгиланади. Яъни:
– станцияларни қуриш учун барча шароитлар мавжуд бўлган жойлар «яшил» тоифа;
– станциялар учун қўшимча коммуникация тармоқларини қуриш талаб этиладиган жойлар «сариқ» тоифа сифатида белгиланади.
Қабул қилинган ушбу қарор натижасида 2025 йилга келиб республикамиздаги электромобиллар инфратузилмаси ривожланиши ва экологик тоза транспорт воситаларидан фойдаланувчиларга қулай шароитлар яратилиши кўзда тутилмоқда.
Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?
🕔11:00, 04.12.2025
✔39
Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.
Батафсил
Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?
🕔10:59, 04.12.2025
✔34
Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.
Батафсил
Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик
🕔10:54, 04.12.2025
✔28
Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз
Батафсил