Экоолам      Бош саҳифа

Очиқ ва ошкора сайловларда нодавлат ташкилотлар ўрни

Сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида ижтимоий тараққиёт­да нодавлат секторнинг аҳамияти яққол ошиб бормоқда.

Очиқ ва ошкора  сайловларда нодавлат ташкилотлар ўрни

Демократик сайловларни эса фуқаролик жамияти институтлари, хусусан, нодавлат — нотижорат ташкилотларнинг иштирокисиз тасаввур этиб бўлмайди. Улар сайловларнинг очиқ ва ошкора муҳитда ўтишида муҳим роль ўйнайди.

Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексида халқаро норма ва стандартларга мос равишда нодавлат нотижорат ташкилотлар ва жамоат бирлашмаларининг сайловлардаги иштироки белгилаб берилган. Шу боис ҳам мамлакатимизда сайлов жараёнларининг ошкоралик, шаффофлик, ҳаққонийлик ва холислик каби демократик принципларга асосан ўтказилишида ННТлар асосий ўрин эгаллайди.

Жорий йилги сайлов жараёнларида Марказий сайлов комиссияси томонидан сиёсий партияларнинг имзо варақалари тўғри тўлдирилганини текширувчи эксперт гуруҳини тузишда давлат органлари қатори, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ҳам жалб этилди. Сиёсий партиялар томонидан номзодлар танлашда юқори инклюзивлик ҳам кузатилди: турли миллат вакиллари ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар ҳам бор.

Сайлов участкаларида имконияти чекланган фуқаролар учун шарт-шароитлар, уларнинг овоз бериш жараёнида қатнашиши учун яратилган қулайликлар эътиборга моликдир. Буларнинг барчаси сайлов жараёнлари янада ошкоралик руҳида ўтишини таъминлайдиган янги, илғор амалиётни жорий этишни ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан мус­таҳкамлайди.

Шубҳасиз, сайлов жараёнлари устидан фуқаролик жамияти инс­титутларининг кузатув олиб бориши, жамоатчилик назорати ва сайловларда фаол иштирок этиши орқали ҳаётга татбиқ этилиши мамлакатимизда давлат бошқарувида очиқлик ва ошкораликни янада мустаҳкамлайди.

Комилжон ЖЎРАЕВ, «Ekosan» экология ва саломатлик халқаро хайрия жамоат фонди бошқарув раиси




Ўхшаш мақолалар

«Яшил  макон» билан  соғлом ҳаёт сари

«Яшил макон» билан  соғлом ҳаёт сари

🕔14:43, 22.10.2026 ✔21

Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди

Батафсил
Пластик чиқиндилар  мустаҳкам йўл  бўлиб қайта  оладими?

Пластик чиқиндилар мустаҳкам йўл бўлиб қайта оладими?

🕔14:36, 22.10.2026 ✔21

Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...

Батафсил
Янги Тошкент –  табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

Янги Тошкент – табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

🕔13:21, 15.10.2026 ✔103

Янги Тошкент ло­йиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар