Экоолам      Бош саҳифа

Чиқиндиларни бошқаришнинг янгича механизми аҳоли дуч келаётган кўплаб муаммоларга ечим бўлади

Чиқиндилар билан боғлиқ муаммолар тўғрисида газетамиз доимий равишда бонг уриб келмоқда. Чиқиндиларни саралашдан тортиб, полигонларга олиб бориб тўкиш-у, уларнинг утилизациясигача бўлган бир қатор муаммолар ҳақида олдин ҳам бир нечта танқидий мақолалар чоп этилди.

Чиқиндиларни бошқаришнинг янгича механизми  аҳоли дуч келаётган  кўплаб муаммоларга ечим бўлади

Шу билан бирга, чиқиндиларнинг олиб кетилиши билан боғлиқ муаммолар, аҳоли дуч келаётган қийинчиликлар ҳақида ҳам газетамизнинг жорий йил 8 августдаги 32-сонида таҳлилий мақола эълон қилинган эди.

Умуман, Ўзбекистон Экологик партияси, кенг жамоатчилик томонидан чиқиндилар билан боғлиқ кўтарилаётган муаммоли масалаларга давлатимиз томонидан эътибор қаратилиб, уларнинг ечими учун асос бўладиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

Яқинда ушбу йўналишда яна бир муҳим ҳужжат давлатимиз раҳбари томонидан имзоланди. Ўзбекистон Президентининг 2024 йил 26 сентябрдаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида очиқликни таъминлаш ҳамда бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига кўра, 2026 йил 1 январдан ҳудудларда чиқиндилар билан ишлаш даражасини ошириш ҳамда бу борада очиқликни таъминлаш, жамоатчиликнинг ролини ошириш, тадбиркорлар ва аҳоли ўртасида қайта алоқани тўлиқ йўлга қўйишни назарда тутувчи қуйидагилар амалга оширилади:

– чиқиндилар билан боғлиқ хизматларни тадбиркорларга бериш юзасидан ўтказиладиган тендер жараёнини онлайн кузатиш имкониятини яратиш;

– санитар тозалаш корхоналари томонидан чиқинди тўплаш шохобчаларига видеокузатув камераларини ўрнатиш ва шохобчалар фаолиятини аҳоли томонидан кузатиш имкониятини яратиш;

– чиқиндиларни ташиш билан шуғулланувчи барча махсус техникаларга онлайн кузатув (GPS) тизимини ўрнатиш;

– санитар тозалаш корхоналари тўғрисида тўлиқ маълумот бериш, кўрсатилаётган хизматлар сифати ва кўлами бўйича шикоятларни қабул қилиш ҳамда санитар тозалаш корхоналари билан қайта алоқа қилиш учун «Call марказ» фаолиятини йўлга қўйиш;

– санитар тозалаш корхоналари хизмат кўрсатувчи ҳудудларнинг географик чегараси ҳамда аҳоли ва юридик шахсларга бириктирилган чиқиндиларни йиғиш майдончалари (контейнер) жойлашуви тўғрисида аниқ маълумотлар бериш;

– абонентларнинг ҳосил бўлган чиқиндиларини олиб чиқиб кетиш графигини кўрсатиш.

Шунингдек, Фармонга кўра:

– чиқиндиларни хўжалик айланмасига жалб қилишга йўналтирилган илмий-тадқиқот ва технологик ишланмалар ишлаб чиқилади;

–  чиқиндилар экологик сертификатлаштирилади;

– чиқиндилар билан ишлаш соҳасидаги мутахассислар малакаси оширилади;

– чиқиндилар билан боғлиқ ишлар амалга ошириладиган объектлар ҳамда чиқиндилардан тайёрланадиган товарларга нисбатан санитария-гигиена талаблари белгиланади;

– радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни хавфсиз амалга ошириш, ҳисобга олиш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш ва кўмиб ташлашга доир санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига асосан назорат олиб борилади;

– қаттиқ маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишлар юзасидан жамоатчилик назорати ташкил қилинади.

 

Агентликнинг вазифаси нима?

Бундан ташқари, Фармонга асосан чиқиндилар билан ишлаш масалаларида аҳоли ва санитар тозалаш корхоналари ўртасида боғловчи бўғин сифатида Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази негизида Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади.

Агентлик қуйидаги вазифаларни бажаради:

– қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетганлик учун жисмоний ва юридик шахслар томонидан мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритиш ягона электрон тизимининг узлуксиз фаолиятини таъминлайди;

– чиқиндиларни бошқариш соҳасини такомиллаштириш, уларни қайта ишлаш ва утилизация қилишнинг замонавий усулларини тадбиқ этади ва «ноль чиқинди» тамойилини жорий этади;

– чиқиндиларни саралаш, қайта ишлаш натижасида энергия ресурслари, хомашё ва материалларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва тадбиқ этади;

– чиқиндиларни тўплаш, саралаш, зарарсизлантириш, қайта ишлаш, ёқиш, утилизация қилиш ва уларни йўқ қилиш бўйича чиқинди полигонлари ҳудудида экосаноат зоналарини ташкил этади;

– қаттиқ маиший чиқиндилар бўйича санитар тозалаш корхоналари, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини мониторинг қилади, муаммо ва камчиликларни бартараф этади, самарадорлик кўрсаткичларини баҳолаб боради.

 

Санитар тозалаш корхоналари фаолияти ҳар ой баҳолаб борилади

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан санитар тозалаш корхоналари фаолияти ҳар ой якунида баҳолаб борилади. «Яшил» тоифага кирган корхоналар рағбатлантирилади, «сариқ» ва «қизил» тоифадаги корхоналарга методологик ва малакавий кўмак кўрсатилади. Кетма-кет олти ой давомида «сариқ» тоифага кирган корхоналарга жарима қўлланилади. Худди шу муддатда «қизил» тоифага кирган корхоналар билан эса шартнома бекор қилиниши мумкин.

Мазкур Фармон Ўзбекистон Респуб­ликаси Конституциясининг 49-моддасига мувофиқ, фуқароларнинг қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати тўғрисида ишончли ахборотга эга бўлиш ҳуқуқини амалга ошириш учун мақбул шароит ва механизмлар яратиш ҳамда республикада чиқиндиларни бошқариш тизимини ислоҳ қилиш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, соҳадаги хизмат кўрсатувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш тизимини ташкил этишга хизмат қилади.

 

Шаҳруза САТТОРОВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔39

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

🕔10:59, 04.12.2025 ✔34

Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

Батафсил
Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

🕔10:54, 04.12.2025 ✔28

Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

    Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

    Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

    ✔ 39    🕔 11:00, 04.12.2025
  • Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

    Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

    Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

    ✔ 34    🕔 10:59, 04.12.2025
  • Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

    Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

    Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

    ✔ 28    🕔 10:54, 04.12.2025
  • CITES Конвенцияси:  Сайёрамиздаги ноёб  турларни асрашга  жиддий  чорлов

    CITES Конвенцияси: Сайёрамиздаги ноёб турларни асрашга жиддий чорлов

    Инсониятнинг табиат билан муносабати асрлар давомида доимий мувозанатсизлик билан кечди. Замонавий глобализация даврида эса ноёб ўсимликлар ва жониворлар эндиликда фақатгина табиий бойлик эмас, балки халқаро бозорнинг қимматбаҳо маҳсулотига айланиб, бу мувозанатсизлик янада кучайишига сабаб бўлди.

    ✔ 57    🕔 15:47, 27.11.2025
  • Самарқандда – CITES CoP20    Бу халқаро  анжумандан қандай натижалар  кутилмоқда?

    Самарқандда – CITES CoP20 Бу халқаро анжумандан қандай натижалар кутилмоқда?

    Жорий йилнинг энг муҳим табиатни муҳофаза қилиш тадбирларидан бири бошланишига оз қолди – 24 ноябрдан 5 декабргача «Silk Road Samarkand» туризм мажмуаси йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвон ва ўсимлик турлари билан халқаро савдони тартибга солиш тўғрисидаги конвенция томонлари конференциясининг 20-сессияcи – CITES CoP20 мезбони бўлади.

    ✔ 92    🕔 15:36, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар