Экоолам      Бош саҳифа

Автомобилларни ювиш фаолияти ва сарфланаётган тоза сув муаммоси қачон ечим топади?

Газетамизнинг ўтган сонларидан бирида автомобилларни ювиш шохобчаларидаги айрим ҳолатлар, сув сарфи ва унинг экотизимга таъсири ҳақида жамоатчиликнинг ўринли фикр-мулоҳазаларини эълон қилган эдик. Улар ижтимоий тармоқларда ҳам кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.    

Автомобилларни ювиш  фаолияти ва сарфланаётган тоза сув  муаммоси қачон ечим топади?

Шундан сўнг Давлат экологик экспертизаси маркази оммавий ахборот воситаларида автомобилларни ювиш шохобчаси фаолия­тини ташкил этишда қўйиладиган талаб­лар юзасидан ёритилган материалларни инобатга олиб, ушбу фаолиятнинг бир қанча муҳим жиҳатлари ҳақидаги ҳуқуқий маълумотларни эълон қилди.

Унга кўра, автомобилларни ювиш шохобчаси фаолиятини ташкил этишда Давлат экологик экспертизасининг хулосасини олиш учун буюртмачилар қуйидаги рухсат этувчи ҳужжатларни олиши шарт бўлади:

 ҳудудий санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлимларидан санитария-меъёрий ҳужжатларида белгиланган тартибларга биноан рухсатномалар олиш;

 объект ҳудудига яқин масофада истиқомат қиладиган фуқаролар иштирокида жамоатчилик эшитувлари ўтказилиши ва уларнинг розилигини олиш;

 артезиан қудуғидан ёки техник, ирригация тизимларидан автомобилларни ювиш учун сарфланадиган сув учун қонунчиликда белгиланган тартибда сувдан махсус фойдаланиш учун олинган рухсатнома олиш.

Автомобилларни ювиш шохобчаси фаолиятини ташкил этишда қуйидагилар қатъиян ман этилади:

 автомобилларни ювиш шохобчаси фаолияти давомида ишлаб чиқариш ва техник заруриятлар учун ичимлик сув тармоғидан фойдаланиш;

 автомобилларни ювиш жараёнидан ҳосил бўладиган оқава сувларни зарур меъё­рий талаблар кўрсаткичлари даражасигача тозаламасдан, зарарсизлантирмасдан, канализация тармоғига ташлаш;

 оқава сувларни очиқ сув ҳавзалари, ирригация тармоқлари ва рельефга ташлаш;

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кўп квартирали уйнинг ертўласидан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори 20-бандига биноан кўп квартирали уйнинг лойиҳа ҳужжатларида кўзда тутилмаган ҳолларда ертўла қисмида автомобилларни ювиш шохобчаси ташкил этиш.

Автомобилларни ювиш шохобчаси фаолиятини ташкил этишда Давлат экологик экспертизасининг хулосасида қуйидаги талаблар қўйилади:

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5863-сонли Фармонига биноан автомобилларни ювиш шохобчасида ҳосил бўладиган ишлаб чиқариш оқова сувлари зарарли кимёвий қўшимчалар, нефть ва мой аралашмаларидан тозаланиши учун самарадорлиги 99,5 фоиздан кам бўлмаган маҳаллий тозалаш иншооти ўрнатиш;

 ер ости сув захираларини нефть маҳсулотидан ифлосланишига йўл қўймаслик учун автомобилларни ювиш майдончаси, автомобиль турар-жойи, кириш-чиқиш йўллари ер майдони кучли ҳимояланган махсус бетон тўшама билан қоплаш;

 ишлаб чиқариш оқова сувлари маҳаллий тозалаш иншоотида (махсус фильтр) тозалангандан кейин автомобилларни ювиш учун қайта ишлатилиши мақсадида айланма сув таъминоти тизимини ўрнатиш;

 маҳаллий тозалаш иншоотида ҳосил бўлган чўкмалар ва ифлосланган оқова сувлар ўз вақтида, шартнома асосида тегишли тозалаш ташкилотлари томонидан ассенизация машиналари ёрдамида оқова тозалаш иншоотига олиб чиқилишини таъминлаш;

 тупроқ ва ер ости сувларига оқова сувларини оқиб ўтишининг олдини олиш учун мунтазам равишда тозалаш иншоотларининг профилактика текширувларини ўтказиш;

 корхона асосий фаолияти давомида ҳосил бўладиган барча чиқиндилар тўп­ланиши, олиб чиқиб кетилиши, қайта ишланиши ва зарарсизлантирилишини таъминлаш;

 объект ҳудудининг санитария ҳолатини мунтазам назорат қилиш, бириктирилган ҳудудни озода сақлаш, ўсимлик дунё­сига зарар етказмаслик, дарахтларнинг ноқонуний кесилишига йўл қўймаслик.

Автомобилларни ювиш шохобчалари қонун доирасида фаолият юритишини қайси орган назорат қилиши, уларнинг назорат-таҳлил натижалари, қонунга риоя қилмаётганларга қандай амалий чоралар кўрилаётгани аҳоли учун эътиборли.

Ўзбекистон Экологик партияси ўзининг Сайловолди дастурида сув ресурсларидан қайта фойдаланиш тизимини самарали ташкил қилиш ҳамда экотизим учун ўта хатарли бўлган заҳарли кимёвий моддалардан фойдаланишга чек қўйиш масаласини илгари сурмоқда. Шу тизим ишга туширилса, автомобиллар ва бошқа буюм ва ускуналарни ювиш ишларига ичимлик сув сарфлаш каби муаммо оқилона ечим топиши муқаррар.




Ўхшаш мақолалар

Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

🕔09:21, 23.10.2025 ✔9

Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

Батафсил
Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

🕔15:33, 16.10.2025 ✔32

Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

Батафсил
Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

🕔15:30, 16.10.2025 ✔32

Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

    Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

    Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

    ✔ 9    🕔 09:21, 23.10.2025
  • Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

    Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

    Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

    ✔ 32    🕔 15:33, 16.10.2025
  • Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

    Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

    Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

    ✔ 32    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Экорейд  Ваҳшиёна  балиқ  ови  зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экорейд Ваҳшиёна балиқ ови зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги табиий, ресурслар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш борасида доимий назорат олиб бормоқда. Назорат қанчалик кучли йўлга қўйилганига қарамасдан, соҳага оид ҳуқуқбузарликлар ҳалигача тугагани йўқ.

    ✔ 34    🕔 15:29, 16.10.2025
  • Сув бошидаги  тежамкорлар

    Сув бошидаги тежамкорлар

    Ҳазорасп Хоразм вилоятининг кунчиқар дарвозасидаги туманлардан бири саналади. Айнан бу ердан воҳанинг барча туманларига оқиб борувчи сув тармоқлари бошланади. Шу боисдан бўлса керак ушбу ҳудудда ҳеч қачон сув танқислиги кузатилган эмас. Гарчи шундай бўлса-да ҳазораспликлар сувдан тежаб, оқилона фойдаланишга жиддий эътибор қаратиб келадилар.

    ✔ 43    🕔 14:54, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар