Экоолам      Бош саҳифа

Экопартиянинг ҳаётий заруратга айланган ташаббуслари сайловчилар қизиқишини ошириб, ишончига сазовор бўлмоқда

Муҳим сиёсий жараён бўлмиш 27 октябрь — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар сайловига тобора яқинлашмоқдамиз.

Экопартиянинг ҳаётий заруратга айланган ташаббуслари сайловчилар қизиқишини ошириб, ишончига сазовор бўлмоқда

Ўзбекистон Экологик партияси ҳаётий ташаббуслар ўрин олган Сайловолди дастури билан янгича ғоя, янгича қарашлар билан аҳолининг барча қатламига фаол кириб бормоқда. Партия ғоялари сайловчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда.
Маълумки, бўлажак сайловлар мамлакатимиз тарихида илк бор аралаш, яъни мажоритар ва пропорционал тартибда ўтказилади. Бу эса сайловнинг қонунийлик, шаффофлик, очиқлик шароитида ўтишини таъминлаш билан бирга, сиёсий партиянинг ҳам сайловчилар олдидаги масъулия­тини оширади.
Ўзбекистон Экологик партияси мамлакатнинг барқарор ривожланиши йўлида бугунги ва келажак авлод учун қулай атроф-муҳитни яратиш, хавфсиз ва самарали яшил иқтисодиётга ўтиш, инсон ва табиат уйғунлиги устувор бўлган барқарор жамият барпо этиш ғоясини илгари суради. «Табиат учун бирлашайлик!» шиори остидаги Сайловолди дастуримиз эса кабинетларда эмас, тажрибали, дунё таниган олимлар, партия фаоллари ва аҳоли билан бамаслаҳат ёзилган. Айнан бугун халқимиз, кенг жамоатчиликнинг диққат марказида турган муаммоларга ечимлар, ҳаётимизни янада яхшилашга қаратилган ташаббуслар таклиф этилган. Зотан, бўлажак сайловларда қайси партиянинг дастури халққа кўпроқ манзур бўлса, ўша партиянинг қўли баланд келиши муқаррар.
Экопартиянинг бу йилги Сайловолди тарғибот тадбирлари ҳам ҳар қандай расмиятчиликлардан холи, очиқ майдонларда ташкил этилмоқда. Шунингдек, маҳаллаларда хонадонма-хонадон юриб, партиядан кўрсатилган номзодлар ва уларнинг келгуси режалари ҳақида ҳам атрофлича маълумотлар берилиб, илгари сурилаётган таклифлар акс этган тарғибот материаллари тарқатилмоқда. Партия ва партиядан кўрсатилган номзодларнинг сайловолди дастуридаги вазифалар билан яқиндан танишган сайловчилар мазкур таклифларга ўзларининг ижобий муносабатларини билдириб, фаол қўллаб-қувватлашмоқда.

Дилафрўз Эшпўлатова, тиббиёт ходими (Қашқадарё вилояти): 
– Ўзбекистон Экологик партия­сининг Сайловолди дастуридаги нафақат ўткирлашиб бораётган экологик муаммоларни баратараф этиш мақсадлари, балки ёшлар ва хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалаларига ҳам жиддий эътибор қаратилган.
Хотин-қизлар сиёсий фаоллигини оширишга йўналтирилган илмий ва ижтимоий лойиҳалар сонини кўпайтириш ҳамда фаол сиёсатчи, жамоатчи, тадбиркор ва ишбилармон хотин-қизларни доимий қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёшлар ва хотин-қизларни аниқлаш ҳамда уларга ҳар томонлама кўмак бериш, уларнинг касбий кўникмаларини ошириш тизимини такомиллаштириш ва муносиб иш ўринларига эга бўлишларини таъминлаш, экологик вазият кескинлашаётган ҳудудларда хотин-қизлар репродуктив саломатлигини таъминлаш мақсадида ҳар уч йилда улар учун чуқур тиббий кўрикларни ташкил этиш каби таклифларнинг партия томонидан илгари сурилаётгани ўйлайманки, мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади. Шуларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Экологик пар­тияси ва ундан кўрсатилган номзодларга овоз беришга чақираман.

Садоқат Ҳусаинова, ўқитувчи (Андижон вилояти):
– Ўзбекистон Экологик партияси томонидан илгари сурилаётган экологик тоза шаҳар ва аҳоли яшаш пунктини яратиш бўйича давлат дастурини қабул қилиш ташаббуси 2030 йилгача барча учун турар жой ва уй-жой коммунал хизматларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш, хусусан, жамоат транспортидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш асосида барчага хавфсиз, арзон, қулай ва экологик барқарор транспорт воситаларидан фойдаланиш имкониятини таъминлашда алоҳида аҳамият касб этади. Бунда аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари эҳтиёжларига алоҳида эътибор қаратилади, жамоат транспорти ривож­ланиб, тирбандликлар, атмосферага заҳарли газлар чиқарилиши камаяди. Партиянинг мазкур ташаббуси орқали аҳоли учун ҳар томонлама қулай масканлар барпо этилиб, кўплаб экологик муаммоларнинг олди олинишига эришилади, деб ўйлайман.

Руслан Раззаков, эколог (Тошкент шаҳри):
– Кучайиб бораётган экологик муаммоларни бартараф этиш ва олдини олишда олимларнинг илмий хулосаларига таянган ҳолда иш олиб бориш, эришилган илмий ютуқларни ўзаро ўртоқлашиш муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон Экологик партиясининг Сайловолди дастурида тузиш таклиф этилаётган «Марказий Осиё экологик иттифоқи» халқаро нуфузли ташкилот сифати ўз фаолиятини олиб бориши ва келгусида ўзининг олдига қўйган мақсад ва вазифаларини ишончли ва тенг манфаатлар асосида олиб бориши, минтақада табиий ресурслар ва биохилма-хилликни сақлаш, экотуризмни ривожлантириш, минтақавий экологик муаммоларни ҳал қилиш учун ҳамкорлик қилиш фаолиятининг энг устувор жиҳатларидан бири эканини айтиб ўтишимиз муҳим. Келгусида Марказий Осиё давлатлари, халқаро ташкилотлар, илмий институтлар ва жамоатчилик ташкилотлари томонидан «Марказий Осиё экологик иттифоқи»да бирлашиши, аъзо бўлиши ҳамкорликдаги дастурларни ва йирик лойиҳалар амалга оширилишида, минтақада экологик муаммоларга биргаликда курашишда катта куч бўлиб хизмат қилади.
Қайд этиш лозимки, ташвиқотнинг энг самарали тури сифатида номзодларнинг сайловчилар билан юзма-юз учрашувларини айтиш лозим. Чунки мазкур учрашувларда кимнинг дастури қуруқ ваъдалардан холи, ҳаётий ва аҳамиятли экани юзага чиқади. Шу туфайли сайловчилар тўғри танловда адашмасликлари учун ташвиқотларни қонунда белгиланган шакл ва усулларда ўтказиш муҳим. Номзодлар иштирокида ўтказилаётган бу каби учрашувлар жараёнида ҳам зерикарли, бир томонлама маъруза қилиш шаклидан воз кечиб, эркин мулоқот тарзида олиб борилмоқда. Сайловчилар билан мулоқот давомида депутатликка номзодлар партиянинг Сайловолди дастурида юртимиз тараққиётини юксалтириш, халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш борасида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш,  зиммаларига қўйиладиган ишларни сидқидилдан адо этиш юзасидан ўзларининг фикр-мулоҳазаларини баён этишмоқда.
Сайловлар жараёнида партиялараро баҳслар қаторида номзодлар ўртасида ҳам баҳс-мунозаралар, ўзаро репликаларнинг намоён бўлаётгани сайловолди жараёнида ҳақиқий кураш кетаётганини билдиради. Сайлов жараёнининг барча иштирокчилари, шу жумладан, сиёсий партияларнинг номзодлари ва сайловчилар ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларига муносиб тарзда ўз позицияларини намоён этишларига ишонамиз.

Камолиддин РЎЗИМАТОВ




Ўхшаш мақолалар

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔39

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

🕔10:59, 04.12.2025 ✔34

Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

Батафсил
Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

🕔10:54, 04.12.2025 ✔28

Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

    Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

    Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

    ✔ 39    🕔 11:00, 04.12.2025
  • Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

    Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

    Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

    ✔ 34    🕔 10:59, 04.12.2025
  • Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

    Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

    Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

    ✔ 28    🕔 10:54, 04.12.2025
  • CITES Конвенцияси:  Сайёрамиздаги ноёб  турларни асрашга  жиддий  чорлов

    CITES Конвенцияси: Сайёрамиздаги ноёб турларни асрашга жиддий чорлов

    Инсониятнинг табиат билан муносабати асрлар давомида доимий мувозанатсизлик билан кечди. Замонавий глобализация даврида эса ноёб ўсимликлар ва жониворлар эндиликда фақатгина табиий бойлик эмас, балки халқаро бозорнинг қимматбаҳо маҳсулотига айланиб, бу мувозанатсизлик янада кучайишига сабаб бўлди.

    ✔ 57    🕔 15:47, 27.11.2025
  • Самарқандда – CITES CoP20    Бу халқаро  анжумандан қандай натижалар  кутилмоқда?

    Самарқандда – CITES CoP20 Бу халқаро анжумандан қандай натижалар кутилмоқда?

    Жорий йилнинг энг муҳим табиатни муҳофаза қилиш тадбирларидан бири бошланишига оз қолди – 24 ноябрдан 5 декабргача «Silk Road Samarkand» туризм мажмуаси йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвон ва ўсимлик турлари билан халқаро савдони тартибга солиш тўғрисидаги конвенция томонлари конференциясининг 20-сессияcи – CITES CoP20 мезбони бўлади.

    ✔ 92    🕔 15:36, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар