Экоолам      Бош саҳифа

Етти ойда аҳоли давлатга 5 млрд сўмлик электр сотди

Қора совуқ, жазирама ёз. Бундай даврларда аҳолининг энергияга бўлган талаби ошади. Қолаверса, бугун хонадонларда маиший техникалар кўпайган, бу ҳам кўпроқ электр, ҳам кўпроқ тўлов деганидир.

Етти ойда аҳоли давлатга 5 млрд сўмлик электр сотди

Бу ҳам майли, қор, ёмғир туфайли чироқ ўчиши, юклама ортиб кетганидан трансформаторларнинг портлаши... Табиий ресурсларнинг тугаб бораётгани ҳам кишини ҳавотирга солади бир томондан.

Мана шундай шароитларда энг оқилона йўл қуёш панелларини ўрнатиш экани шубҳасиз. Ҳам ишлатган энергиянгиз текин, ҳам табиатга, ҳам ўзингизга фойда. Тўғри, қуёш панелининг нархи бир қарашда қимматдек туюлиши мумкин, аммо бериладиган компенсация, имтиёз, қолаверса, ўзингиздан ортган энергияни давлатга сотиш билан қисқа муддатда фойдага чиқиш мумкин. Бу имкониятлардан фойдаланаётганлар эса тобора кўпаймоқда.

Улар аллақачон даромадга чиққан

Энергетика вазирлиги ахборот хизматига кўра, жорий йилнинг январь – июль ойлари давомида 4 минг 986 нафар жисмоний шахс ўз хонадонидаги қуёш панеллари орқали электр энергияси ишлаб чиқариб, истеъмолдан ортган 4 млн 815 минг 922 киловатт соатлик қисмини ҳудудий электр тармоқлари корхонасига сотган.

Ҳар бир киловатт соат электр энергияси 1000 сўмдан сотиб олинадиган ушбу ҳажм жами 4 млрд 815 млн 922 минг сўмни ташкил қилган. Бу пуллар Давлат солиқ қўмитасининг «Soliq» мобиль иловаси орқали юқоридаги фуқароларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилган. Биргина июль ойида қуёш панели ўрнатиб, ундан ишлаб чиқарилган электр энергиясининг истеъмолдан ортган қисмини давлатга сотган 3 минг 759 та хонадон эгаларига 1 млрд 399 млн 564 минг сўм тўлаб берилган.

Фарғона вилояти «Қўштепа» туманида яшовчи Нурматжон Абдуллаев ҳам ўз яшаш хонадонига қуёш панелларини ўрнатиб, унинг ортидан яхшигина даромад топмоқда.
– Очиғи, дастлаб иккиландим. Обдон ҳисоб-китоб қилиб чиқдим. Чунки хонадонимга ҳам анчагина электр сарфлаётган эдим, – дейди Нурматжон Абдуллаев. – Дастлаб, уйга 20 кВт қуёш панелини ўрнатдим. Бунинг учун 75-80 миллион сўм атрофида маблағ сарфладим. Ўз эҳтиёжимдан ортган электр токини эса давлатга сотиб, ойига 3 миллион сўм даромад олишни бошладим. Даромадни кўргач, ўғлимнинг уйига 50 кВт қуёш панелини ўрнатдим. Бунга эса тахминан 140 миллион сўм пул кетди. Фойдаси ҳам сарф-харажатга яраша бўлди. Мана ҳозирда шу 50 кВт қуёш панелидан чиққан электр токини давлатга сотиб ойига 5,5-6 миллион сўм пул топяпман.
Агар уйингизга 20 кВт қуёш панелини ўрнатмоқчи бўлсангиз, бунга ҳеч қандай ҳужжат шарт эмас. Айрим одамлар қуёш панели ўрнатса, солиқ тўлайсиз, дейишади. Бу бўлмаган гап. Қайтанга, хонадонингизга қуёш панелини ўрнатсангиз ер солиғидан озод бўласиз. Бу ҳам сизнинг фойдангизга хизмат қилади. Агар хонадонингизга 20 кВтдан юқори қуёш панелини ўрнатмоқчи бўлсангиз, бунинг учун ҳужжат тайёрлайсиз. Ҳужжат тайёрлаш ҳам осон иш. Чунки, сизга қуёш панелини ўрнатиб бераётган фирма керакли ҳужжатларни тайёрлаб беради. Бунинг учун озгина пул сарфлайсиз. Қилган харажатингиз эса тахминан 2 йилларда ўзини қоплайди. Қуёш панели эса сизга узоқ йилга хизмат қилиб беради.
Сирдарё вилояти, «Фазилат» маҳалласида яшайдиган Ни Виктор ҳам ўтган йили хонадонида 15 кВт қувватли кичик қуёш фото электр станцияси ўрнатган эди. У ҳам айни кунда ушбу станция орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ўз эҳтиёжларидан ортган қисмини ҳудудий электр тармоқлари корхонасига сотиб, ойига 3 миллион сўмдан кўпроқ даромад қилмоқда.
Ҳар қандай бизнес фойда келтиргунича маълум вақтни талаб қилганидек, ушбу даромад солиғи тўланмайдиган «яшил» бизнесга ҳам бир неча йил берсангиз, кифоя. Кейин эса ойига ҳеч бўлмаганда 2-5 миллион сўм даромад олишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, мазкур субсидия маблағлари солиқ органлари томонидан ҳар ойда «Soliq» мобиль иловаси орқали ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25 санасига қадар (июль ойининг субсидияси 25 августгача) фуқароларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилади.

Қандай имтиёз ва афзалликлар бор?

Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, қуёш панеллари ва қуёш сув иситиш қурилмаларини ўрнатганлар учун бериладиган имтиёз ва афзалликлар қуйидагилардан иборат:
– Қуёш панелларини уйдан чиқмаган ҳолда онлайн харид қилиш мумкин. Бунинг учун https://energymarket.uz/ платформасига кириб, хоҳлаган компаниядан, хоҳлаган қувватдаги қурилмаларга буюртма бериш кифоя.
– Жисмоний шахслар қуёш панеллари ва қуёш сув иситиш қурилмаларини 3 йил муддатга фоизсиз, бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олишлари мумкин.
– 5 киловаттгача қуёш панеллари ва 200 литргача бўлган қуёш сув иситиш қурилмаларини фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш (рассрочка) имтиёзлари асосида берилади.
– Фуқаролар ушбу қурилмаларни тўлиқ харид қилишганида қуёш панеллари харажатларининг БҲМнинг 20 баробаригача (6,8 млн сўм) ва қуёш сув иситиш қурилмаларининг БҲМнинг 7 баробаригача (2,4 млн сўм) қисмига Энергияни тежаш жамғармаси томонидан компенсация ажратилади.
– Ушбу қурилмаларни ўрнатганингиздан сўнг, электр таъминоти корхонаси билан электр энергиясини сотиб олиш бўйича шартнома имзолашингиз мумкин.
– Агар хонадонингизга 5 кВт қувватдаги қуёш фотоэлектр станциясини ўрнатсангиз, бу сизга ўртача 30 млн сўмга тушади ва у бугунги кундаги тариф билан ҳисоблаганда ўртача 4 йилда ўзини қоплайди. Кейинги 16 йил қуёш станциясидан чиққан электр энергиясига пул тўламайсиз.
– Электр таъминоти корхонаси хонадон эгасидан қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган ва ўз истеъмолидан орттирган электр энергиясининг ҳар бир кВт соатини 1000 сўмдан сотиб олади.
– Қуёш панеллари ўрнатган (ўрнатилган ер майдони учун) жисмоний ва юридик шахслар 3 йил давомида ер ва мулк солиғидан озод бўлишади. Шунингдек, қуёш панелларининг қувватига нисбатан 25 фоиздан кам бўлмаган қувватга эга аккумуляторлар билан ўрнатилган бўлса — 10 йил давомида ер ва мулк солиғидан озод этилади; 
– Ҳозирги ўрнатилган замонавий электр ҳисоблагичлар икки томонлама ҳисоблайди. Яъни, хонадонингизда ишлаб чиқарилган электр энергиясини электр таъминоти корхонасига сотганингиз ва электр таъминоти корхонасидан олганингизни ҳисоблаб беради.
Бу борадаги барча жараёнларни (қуёш панелингиз орқали ишлаб чиқариш, соатлик, кунлик, ойлик истеъмолингиз, ортиқчасини тармоққа узатаётганингиз, қабул қилганингиз ва бошқалар) мобиль телефонингиздаги махсус илова орқали онлайн кузатиб боришингиз мумкин.

Шаҳруза САТТОРОВА




Ўхшаш мақолалар

Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

🕔09:21, 23.10.2025 ✔9

Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

Батафсил
Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

🕔15:33, 16.10.2025 ✔32

Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

Батафсил
Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

🕔15:30, 16.10.2025 ✔32

Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

    Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

    Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

    ✔ 9    🕔 09:21, 23.10.2025
  • Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

    Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

    Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

    ✔ 32    🕔 15:33, 16.10.2025
  • Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

    Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

    Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

    ✔ 32    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Экорейд  Ваҳшиёна  балиқ  ови  зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экорейд Ваҳшиёна балиқ ови зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги табиий, ресурслар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш борасида доимий назорат олиб бормоқда. Назорат қанчалик кучли йўлга қўйилганига қарамасдан, соҳага оид ҳуқуқбузарликлар ҳалигача тугагани йўқ.

    ✔ 34    🕔 15:29, 16.10.2025
  • Сув бошидаги  тежамкорлар

    Сув бошидаги тежамкорлар

    Ҳазорасп Хоразм вилоятининг кунчиқар дарвозасидаги туманлардан бири саналади. Айнан бу ердан воҳанинг барча туманларига оқиб борувчи сув тармоқлари бошланади. Шу боисдан бўлса керак ушбу ҳудудда ҳеч қачон сув танқислиги кузатилган эмас. Гарчи шундай бўлса-да ҳазораспликлар сувдан тежаб, оқилона фойдаланишга жиддий эътибор қаратиб келадилар.

    ✔ 43    🕔 14:54, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар