«Яшил макон» билан соғлом ҳаёт сари
Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди
Батафсил– Партиямиз Сайловолди дастурида аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш ҳамда соғлом турмуш тарзи кўникмаларини ривожлантиришга оид аниқ ташаббуслар илгари сурилмоқда.
Дастурда хотин-қизлар сиёсий фаоллигини оширишга йўналтирилган илмий ва ижтимоий лойиҳаларни кўпайтириш таклиф этилмоқда. Оилаларда «яшил» истеъмол маданиятини ҳамда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, соғлом овқатланиш ҳамда репродуктив саломатлик қоидаларини оммалаштириш кўзда тутилмоқда. Экологик вазият ўткирлашаётган ҳудудларда хотин-қизлар репродуктив саломатлигини тиклаш чораларини кўриш, бу бўйича давлат грантлари ажратилишини таъминлаш ҳам партиянинг устувор мақсадлари сифатида айтилди. Умуман, соғлом турмуш тарзига оид ушбу йўналишлар ҳаётга татбиқ этилишида хотин-қизларнинг, уй бекаларининг роли алоҳида аҳамият касб этишини айтмоқчиман. Чунки соғлом турмуш аввало оиладан бошланиши керак, оиланинг тутуми эса аёлларнинг салоҳиятига қараб шаклланади.
Мен партиямиз илгари сураётган ташаббусларни, сайловолди дастуримизни қўллаб-қувватлайман.
Сарвиноз АКРАМОВА,
Бухоро вилоят «Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази» раҳбари
Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...
БатафсилЯнги Тошкент лойиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.
Батафсил