Экоолам      Бош саҳифа

Жиззахдаги экологик муаммолар ечими – Экопартия Сайловолди дастури лойиҳасида бор

Жиззах вилоятида ҳам Ўзбекистон Экологик партиясининг Сайловолди дастури лойиҳаси муҳокамасига бағишланган жамоат эшитуви ўтказилди.
 

Жиззахдаги экологик муаммолар ечими – Экопартия Сайловолди дастури лойиҳасида бор

Унда партия электорати вакиллари, фаоллар, эколог олимлар, вилоят ва туман (шаҳар) партия ташкилотлари ходимлари, партиянинг ёшлар ва аёллар қаноти вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

Ўзбекистон Экологик партия­си Марказий кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев партиянинг 2024-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дас­тури лойиҳасининг энг муҳим жиҳатлари билан иштирокчиларни таништириб ўтди.
– Партиямиз бугун жамоатчилик эътиборида турган, давлат ва жамиятимиз ривожи ҳамда аҳоли ҳаёти учун хавф солаётган ўткир экологик муаммоларга қарши курашиш, уларнинг олдини олиш учун аниқ таклифларга эга, – деди Экопартия етакчиси.

Мамлакатнинг барқарор ривожланишига, экологик хавфсизлигига эришиш, ҳозирги ва келажак авлод учун қулай атроф-муҳитни яратиш ҳамда табиий ресурсларни сақлашга йўналтирилган давлат сиёсатини рўёбга чиқаришни бош мақсад қилган Ўзбекистон Экологик партиясининг Сайловолди дастури лойиҳасидаги қатор ташаббуслар жиззахликларни қийнаб келаётган масалаларга ечим бўлади, десак хато бўлмайди.

Кўпчилигимизга маълум, вилоятнинг айрим туманларида ерости сувларининг пасайиб кетиши ҳудуддаги ўсимлик дунёсига зарар етиши, ерларнинг ҳосилдорлиги пасайиб кетишига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Жумладан, Фориш туманида 87 764 гектар, Зомин туманида 26 736 гектар, Шароф Рашидов туманида 20 327 гектар ҳудудда ерости сув сатҳи 5 метргача, Янгиобод туманидаги 4 668 гектар ҳудудда 5 метрдан ортиқ пасайган.
Шу нуқтаи назардан Сайловолди дастури лойиҳасидан гидрогеологик тадқиқотлар асосида ер ости сувларидан самарали фойдаланишга оид муҳим ташаббусларнинг ўрин олгани ва бунга илмий асос­ланган ечимларнинг таклиф этилаётгани ҳудуддаги айни муаммолар ҳал этилишида муҳим аҳамият касб этади.
Йиғилишда, шунингдек, вилоятда чиқиндиларни қайта ишлаш, уни бошқариш тизимини тартибга солиш борасида ҳам қатор муаммолар мавжудлиги айтиб ўтилди. Мисол учун, Арнасой, Зафаробод туманларида ҳатто чиқиндиларни жойлаштириш учун махсус жойлар ҳам йўқлиги аниқланган.
Шуларни инобатга олган ҳолда сайловолди дастури лойиҳасига чиқиндиларни бошқариш соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишлари ва тамойилларини ҳамда соҳада давлат-хусусий шериклик механизмини ва давлат бошқаруви органлари ваколат ва функцияларини аниқ белгиловчи янги таҳрирдаги «Чиқиндилар тўғрисида»ги қонунни ишлаб чиқиш таклифи билдирилди.
– Ўзбекистон Экологик партиясининг Сайловолди дастури лойиҳасидаги ёшларнинг экологик маданиятини оширишга қаратилган қатор ташаббуслар ёшлар таълим-тарбиясига бевосита масъул бўлганим учун менга жуда маъқул бўлди, – дейди Шароф Рашидов тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Дилфуза Садриддинова. – Мисол учун, боғча ва мактаблар ўқув дастурларида экология фанини алоҳида фан (машғулот) сифатида киритиш ташаббуси. Бугунги экологик вазият, айнан шуни фарзандларимизга боғчадан, мактабдан экологик билим ва маданиятни ўргатишни талаб қилмоқда. Шунингдек, мутахассислар етишмаслигини инобатга олган ҳолда тегишли олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида экология ҳуқуқи, экологик журналистика, ташқи экологик фаолият ихтисосликларини ташкил этиш таклифини билдирдик.
Жамоат эшитувида Ўзбекис­тон Экологик партияси кутилаётган сайловларда муносиб иштирок этиш мақсадида пухта тайёргарлик кўргани, бунда мамлакатдаги ҳар бир ҳудуд аҳолисининг манфаатлари, эҳтиёж ва муаммолари инобатга олиниб, халқаро тажрибаларга эга бўлган мутахассислар томонидан аниқ таклифлар ишлаб чиқилгани ҳам маълумот учун айтиб ўтилди.
Тадбир давомида фуқароларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш мақсадида уларнинг мулоҳазалари ҳам тингланди.

ЎЭП Жиззах вилоят партия ташкилоти
Ахборот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Агроэнергетика соҳасида йирик  ҳамкорлик

Агроэнергетика соҳасида йирик ҳамкорлик

🕔09:00, 23.04.2026 ✔55

Хитойда ташкил этилган халқаро иқтисодий форум доирасида Ўзбекистон иқтисодиёти учун фойдали бўлган келишувларга эришилди.

Батафсил
Электрон қурилмалар учун  янги талаблар

Электрон қурилмалар учун янги талаблар

🕔08:59, 23.04.2026 ✔43

Бу чиқинди муаммосига қарши курашишга ёрдам бера оладими?

Батафсил
Ўзбек олими  янги  турларни кашф қилди

Ўзбек олими янги турларни кашф қилди

🕔08:55, 23.04.2026 ✔53

Ўзбекистоннинг бетакрор табиати дунёнинг бош­қа жойларида учрамайдиган янги-янги турларга бойлиги билан ажралиб туради. Олимлар бугунги кунда илм-фан учун ҳали номаълум янги турларни кашф этаётгани юртимиз ўсимлик оламининг нақадар бой эканидан далолатдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Агроэнергетика соҳасида йирик  ҳамкорлик

    Агроэнергетика соҳасида йирик ҳамкорлик

    Хитойда ташкил этилган халқаро иқтисодий форум доирасида Ўзбекистон иқтисодиёти учун фойдали бўлган келишувларга эришилди.

    ✔ 55    🕔 09:00, 23.04.2026
  • Электрон қурилмалар учун  янги талаблар

    Электрон қурилмалар учун янги талаблар

    Бу чиқинди муаммосига қарши курашишга ёрдам бера оладими?

    ✔ 43    🕔 08:59, 23.04.2026
  • Ўзбек олими  янги  турларни кашф қилди

    Ўзбек олими янги турларни кашф қилди

    Ўзбекистоннинг бетакрор табиати дунёнинг бош­қа жойларида учрамайдиган янги-янги турларга бойлиги билан ажралиб туради. Олимлар бугунги кунда илм-фан учун ҳали номаълум янги турларни кашф этаётгани юртимиз ўсимлик оламининг нақадар бой эканидан далолатдир.

    ✔ 53    🕔 08:55, 23.04.2026
  • Шағал қазиб олишда экологик талабларга  риоя этиляптими?

    Шағал қазиб олишда экологик талабларга риоя этиляптими?

    Сўнгги йилларда мамлакатимизда қурилиш кўламининг кенга­йиши натижасида норуда материалларга бўлган эҳтиёж кескин ортиб бормоқда.

    ✔ 46    🕔 08:49, 23.04.2026
  • Юксак экологик  маданият –  давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

    Юксак экологик маданият – давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

    Ҳозирги глобаллашув шароитида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борган сари долзаб аҳамият касб этмоқда. Сўнгги ўн йилликларда табиий техноген ва антропоген омиллар таъсирида иқлим ўзгариши, ўртача ҳароратнинг кўтарилиши, ёғингарчилик меъёрларининг ўзгариши юзага келмоқда.

    ✔ 48    🕔 17:53, 16.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар