Экоолам      Бош саҳифа

Қорақалпоғистон экологияси эътиборга доим муҳтож

Оролбўйи экологик вазият жиҳатдан энг кўп эътибор ва меҳнат талаб қиладиган ҳудуд ҳисобланади. Орол денгизи қуришининг салбий оқибатлари, энг аввало, шу ҳудудга таъсир кўрсатяпти.

Қорақалпоғистон экологияси эътиборга доим муҳтож

Аммо охирги беш йил ичида Ўзбекистон Экологик партияси фидойиларининг олиб борган оқилона саъй-ҳаракатлари орқали экологик вазиятни бир қадар барқарорлаштиришга эришилгани катта ютуғимиз бўлди.
Экологияга бефарқлик бу ўз ҳаётимизга, келажагимизга бефарқлик демакдир. Шунинг учун Оролбўйида истиқомат қилаётган бирон инсонда экологик муаммоларга эъти­борсизликни кўрганимиз йўқ. Ўзимиз нафас олаётган ҳаво, ичаётган сувимиз, бизни боқаётган она ер тақдири ҳақида ўйлаш ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди, албатта. Шу боис «Мўйноққа мадад», «Парламент ва ёшларнинг Оролга нигоҳи», «Табиат учун ғамхўрмиз!» каби лойиҳаларда маҳаллий аҳолимиз билан бир сафда бошқа ҳудудлардан ҳам минглаб табиат жонкуярлари кўнгилли бўлиб келиб қатнаш­гани бизни тўлқинлантириб юборди. Ахир, бу ерларда эртага катта дарахтзор бунёд этилиши учун биргина ниҳолнинг ҳам ўз ўрни, аҳамияти бор-ку. Айниқса, 2019 йилда катта миқёсда халқаро экомарафон ўтказганимизда хорижлик меҳмонлар халқимизнинг она табиат учун ҳамжиҳатлигини кўриб қойил қолишди.
Бундай йирик ишларда Ўзбекистон Экологик партияси Қорақалпоғистон Республикаси партия ташкилотининг ҳам салмоқли ҳиссаси борлигидан хурсандмиз. Фуқаролар бирон муаммо билан мурожаат қилишганида буни ўз дарду ташвиши сифатида қабул қиладиган депутатларимиз, партиямиз ходимлари борлигидан фахрланаман. ЎЭП Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши ижроия қўмитасига ўтган 5 йилда  жами 653 та мурожаат келиб тушди. Шундан 499 таси ижобий ҳал қилиниб, 10 та мурожаат партия ташкилоти сессиясига киритилди. Мурожаатлар асосан ичимлик сув, томорқа ерларига сув етишмовчилиги, ишсизлик, трансформатор ўрнатиш, газ, ер, йўлларни таъмирлаш, ободонлаштириш, чиқинди, кадастр масалалари бўйича бўлди.
Биз мавжуд муаммоларнинг энг самарали ечимига эришиш учун экологик маданиятни юксалтириш масаласини кенг тарғиб қилиб келяпмиз. Жойларда соҳа вакиллари, мутахассислар иштирокида тарғибот тарбирлари, суҳбатлар, учрашувлар мунтазам ўтказиляпти. Партиямиз депутатлари  томонидан 5 йил давомида халқ билан 439 маротаба учрашув ўтказилиб, улар давомида 562 та муаммо аниқланди. Уларнинг 431 таси ўз экопартия депутатлари иштирокида ечимини топган бўлса, 32 та мурожаат юзасидан тушунтиришлар берилди. Фуқароларимизнинг юзлаб муаммолари Экопартия мутасаддилари ёрдами билан ечим топаётган экан, демак, фаолиятимиз халқ учун жуда муҳим.
Партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилиш, узлуксиз экологик таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантиришга қаратилган 3 241 та тарғибот тадбирлари ўтказилди.  Унда 136 мингдан зиёд  юртдошларимиз иштирок этди.

Ушбу жараёнларда етти ёшдан етмиш ёшгача юртдошларимиз юксак қизиқиш ва иштиёқ билан қатнашиб, партия фаоллари сафида ҳаракат қилишгани кишини қувонтиради. Нуроний онахонларимиз иштирокида «Оналар боғи» ташкил этилгани эса фикримизнинг яққол исботидир. Демак, Қорақалпоғистон партия ташкилоти юртдошларимизни ўз мақсадлари йўлида бирлаштира олди.

Бугун ҳам Қорақалпоғистон Республикаси партия ташкилоти юртимизда боғ-роғлар, яшил масканлар яратиш, ташландиқ ерларни обод манзилларга айлантириш йўлида тинимсиз ҳаракат қилмоқда. Ўтган 2023 йил якунида сув исрофининг олдини олиш мақсадида тарбиявий аҳамиятга эга бўлган видеороликлар ва партиямизнинг беш йиллиги муносабати билан «Ҳар биримиз беш тупдан кўчат экайлик» шиори остида челленж, «Биз келажак учун жавобгармиз» шиори остидаги экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларига бағишланган видеоролик­лар танлови ўтказилди.
Экологик соғлом муҳитни яратиш йўлида қилинган ушбу саъй-ҳаракатларимиз бугун ўз самарасини беряпти. Жамиятимизда бетакрор табиатимизни турли хавф-хатарлардан асраш мақсадида бирлашаётган юртдошларимиз сони кун сайин ортиб бормоқда. Бу бизга хотиржамлик эмас, янада катта масъулият юклайди. Олдимизда турган сайлов жараёнларида биз янаям кўпроқ депутатлик ўринларига эга бўлиб, барқарор келажакни бунёд этишда халқимиз билан биргаликда ҳаракат қиламиз.

Айсанем БЕГИМОВА,
ЎЭП Қорақалпоғистон Республикаси
партия ташкилоти раиси




Ўхшаш мақолалар

Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

🕔09:21, 23.10.2025 ✔9

Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

Батафсил
Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

🕔15:33, 16.10.2025 ✔32

Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

Батафсил
Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

🕔15:30, 16.10.2025 ✔32

Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

    Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

    Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

    ✔ 9    🕔 09:21, 23.10.2025
  • Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

    Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

    Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

    ✔ 32    🕔 15:33, 16.10.2025
  • Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

    Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

    Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

    ✔ 32    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Экорейд  Ваҳшиёна  балиқ  ови  зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экорейд Ваҳшиёна балиқ ови зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги табиий, ресурслар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш борасида доимий назорат олиб бормоқда. Назорат қанчалик кучли йўлга қўйилганига қарамасдан, соҳага оид ҳуқуқбузарликлар ҳалигача тугагани йўқ.

    ✔ 34    🕔 15:29, 16.10.2025
  • Сув бошидаги  тежамкорлар

    Сув бошидаги тежамкорлар

    Ҳазорасп Хоразм вилоятининг кунчиқар дарвозасидаги туманлардан бири саналади. Айнан бу ердан воҳанинг барча туманларига оқиб борувчи сув тармоқлари бошланади. Шу боисдан бўлса керак ушбу ҳудудда ҳеч қачон сув танқислиги кузатилган эмас. Гарчи шундай бўлса-да ҳазораспликлар сувдан тежаб, оқилона фойдаланишга жиддий эътибор қаратиб келадилар.

    ✔ 43    🕔 14:54, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар