Давр нафаси      Бош саҳифа

«Биз эркин рақобатга, катта синов жараёнига тайёрмиз!»

– Бугун экологик масалалар тобора долзарб тус олмоқда ва жамоатчиликнинг доимий эъти­борида турибди. Шу нуқтаи назардан партиянгиз сайлов жараёнига қандай муҳим ташаббус ва мақсадлар билан кирмоқда? 

«Биз эркин  рақобатга, катта синов жараёнига тайёрмиз!»

– Биз бугунги мавжуд экологик вазиятни реал баҳолаган ҳолда мамлакатимизда барқарор экологик ривожланиш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишларини танқидий қайта кўриб чиққан ҳолда, бир қатор ҳаётий, конструктив ва илмий асосланган ташаббус ва таклифларни дастуримизга киритганмиз.
Жамоатчилик эътиборида турган муаммолар ва уларнинг ечими дастуримизда бор. Кўпчилик кутаётган масалалар бўйича ташаббус­ларни илгари сурмоқдамиз.
Мисол учун, бугун атмосфера ҳавосига ташланмаларнинг 1,3 миллион тоннаси ёки 58 фоизи транспорт воситалари, 924 минг тоннаси (42 фоизи) саноат корхоналари ҳиссасига тўғри келмоқда. Бизнинг дастуримизда эса атмосферага чиқадиган зарарли газларни 2 баробарга камайтириш бўйича аниқ ташаббуслар бор!
Ёки дарахтлар масаласини олайлик. Дастуримизда қурилиш жараёнларидан уларни асраб қолиш, кўчириб ўтказмаслик бўйича аниқ чоралар, дарахтларни ноқонуний кесган тадбиркорларнинг, керак бўлса, ерга бўлган ҳуқуқини бекор қилишгача бўлган жавобгарликни қўллаш таклифларини назарда тутганмиз.
Қишлоқ хўжалигида маҳсулот етиштириш учун бир йилда неча тонналаб кимёвий заҳарлар – пестицидлар ишлатиляпти. Улар атроф-муҳитни зарарламоқда, одамларни заҳарламоқда. Бу жиддий муаммога эса биз аниқ ечимлар таклиф этмоқчимиз!
– Партиялараро эркин рақобат шароитида баъзи сиёсий кучлар дебатларнинг ўзида ишонч­ни бой бериб қўйиши ҳам мумкин. Ана шундай қизғин дебатларга киришишга тайёрмисизлар?
– Бугун жамоатчиликда, бошқа сиёсий партиялар вакилларида экология ва партиямиз масадлари юзасидан қанчалик саволлар кўп бўлмасин, биз сайловолди дебатларига тайёрмиз. Чунки айнан жамоатчилик кўтараётган муаммолар бизнинг ҳам дардимиздир. Ва шу дебатларда биз аниқ ва ҳаётий асосланган таклифларимиз билан жавоб қайтарамиз.

– Экопартиянинг сайлов жараёнидаги энг асосий рақиби қайси партия деб ҳисоблайсиз?

– Сайлов жараёнида барча партиялар учун тенг шарт-шароит ва имкониятлар яратилган. Улардан самарали фойдаланиш ва сайловчилар ишончини қозониш – ўз қўлимизда. Шундан келиб чиқиб айтишим мумкинки, айнан бирор партияни рақиб сифатида ажратиб кўрсатишим ўринли бўлмайди. Биз билан бирга яна тўртта сиёсий партия курашга киришаётган экан, уларнинг ҳаммасини тенг рақиб деб ҳисоблаймиз. Ва ўйлайманки, улар билан бемалол курашга киришишга тайёрмиз.

– Сиёсий майдонда нисбатан ёш бўлган Экопартия ўтган сайловларда илк бор иштирок этиб, Қонунчилик палатасида 15 та ўринни қўлга киритган эди. Албатта бу гал бундай ўрин билан қониқмасаларингиз керак?

– Албатта, бундай натижа бизни мутлақо қониқтирмайди. Чунки бугун экологик муаммоларни ҳал этиш ғоясини илгари сураётган барча ҳаракатлар жаҳон миқёсида, аксарият мамлакатлардаги сиёсий жараёнларда кўпчилик томонидан қўллаб-қувватланмоқда.
Нафақат мамлакатимизда балки, бутун дунёда экологик муаммолар  долзарб бўлиб бораётганининг гувоҳи бўляпмиз. Биз энг ёш партия бўлсак-да, сиёсий майдондаги ўрнимиз ҳам, сафимиз ҳам мустаҳкамланиб боряпти. Буни бир рақам билан ифода этадиган бўлсам, қисқа муддатда партия аъзолари сони 630 мингдан ошди.
Биз олдимизда турган сайловларда партиялар учун яратилган тенг имкониятлардан фойдаланган ҳолда катта мақсадлар сари интиламиз ва шунга муносиб равишда депутатлик ўринларини эгаллаймиз, деб ҳисоблайман.

– Нима деб ўйлайсиз, партиялар ўртасида ҳамкорлик ҳам керакми? Фақат сайлов пайтида ўзаро рақобат қилиши керакми ёки..?

– Партиялараро рақобат сайлов жараёнида кўпроқ депутатлик ўрнини эгаллаш ва шу орқали дастурида илгари сурган масалаларни ҳаётга татбиқ этишдир. Эндиликда янгича сайлов тизими сайловдан кейинги рақобатни ҳам кучайтиради. Чунки қонун ижодкорлиги жараёнида ҳам, парламент томонидан кўриб чиқилаётган энг долзарб масалалар муҳокамасида ҳам ҳар бир депутат партиянинг мақсадини ҳимоя қилади.
Эркин рақобат бўлгани яхши, лекин нима бўлганда ҳам партияларни Конституциямиз муқаддимасида айтилган демократия, эркинлик ва тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик каби ғоялар бирлаштириб туради, деб ўйлайман.

– Ўтган сайловлардан қандай жиддий хулосалар чиқаргансизлар ва қўйган мақсадларингизнинг қанчаси бугун жамият ҳаётида ўз аксини топди?

– Жамият ҳаётини ислоҳ этиш, экологик муаммоларга ечим топиш, яшил иқтисодиёт ва яшил тараққиёт масалалари партиямиз фаолият мезонига айланган. Ўтган давр ичида ана шу мақсад йўлида собит туришга астойдил ҳаракат қилдик. Ўтган сайловолди дастуримизда белгиланган 87 та вазифадан 82 тасининг ижроси тўлақонли таъминланди.
Аммо ижтимоий ҳаётимизда экологик муаммолар тобора долзарб тус олмоқда. Муаммолар кўлами ва қамрови, халқнинг талаблари ҳам ўзгаряпти. Бу эса фаолиятимизни янги босқичга кўтаришга ундайди. Шундан келиб чиқиб:
– Узоқ келажак эмас, айнан бугунги кун учун муҳим бўлиб турган долзарб ва ҳаётий масалаларни кўтариб чиқишимиз ва уларга муносиб ечимлар таклиф этиш;
– Халқимиз ҳаётига бугун дахлдор бўлиб турган муаммоларга ечимлар таклиф этиш ва беш йил давомида партиянинг бор куч ва эътиборини, депутатлик корпусини ана шунга сафарбар этиш – бизнинг асосий хулосамиз шундай.




Ўхшаш мақолалар

Фуқаролик жамияти ривожи

Фуқаролик жамияти ривожи

🕔16:10, 04.12.2025 ✔82

Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

Батафсил
Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

🕔11:01, 04.12.2025 ✔69

Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

Батафсил
Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

🕔15:50, 27.11.2025 ✔139

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фуқаролик жамияти ривожи

    Фуқаролик жамияти ривожи

    Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
    2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

    ✔ 82    🕔 16:10, 04.12.2025
  • Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

    ✔ 69    🕔 11:01, 04.12.2025
  • Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

    Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

    ✔ 139    🕔 15:50, 27.11.2025
  • Бизнинг кучимиз –  бирликда!

    Бизнинг кучимиз – бирликда!

    Куни кеча мамлакатимиз яна бир тарихий йиғинга мезбонлик қилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 203    🕔 15:45, 20.11.2025
  • Янги  Марказий Осиё,  у қандай бўлади?

    Янги Марказий Осиё, у қандай бўлади?

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Марказий Осиё янги давр остонасида» номли мақоласини ўқиб...

    ✔ 216    🕔 15:34, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар