Етти кун      Бош саҳифа

МУСТАҚИЛ ВАТАННИНГ ЯШИЛ КЕЛАЖАГИ

Шу кунларда халқимиз ўз тарихидаги энг улуғ, энг азиз байрамини нишонлаш арафасида турибди. Бу халқимиз ва мамлакат ҳаётида туб бурилиш ясаган муқаддас айём – мустақилликка эришганимизнинг ўттиз уч йиллигидир.

МУСТАҚИЛ ВАТАННИНГ ЯШИЛ КЕЛАЖАГИ

Истиқлолнинг асл моҳиятини олдинги даврда яшаган инсонлар чуқурроқ ҳис қилишади. Уларда ҳар икки даврни қиёслаш имкони мавжуд. Бутун бир мамлакатни қишлоқ хўжалиги плантациясига айлантирилиши йиллар давомида ечиб бўлмас, чигал муаммоларни юзага келтирганига кўпчилик юртдошларимизнинг ўзлари гувоҳ бўлишган. Сиёсий бошқарувдаги ноодилона ёндашув оқибатида нафақат инсон омили, балки бизга аждодлардан мерос бўлиб келаётган она заминимиз, бебаҳо табиий ресурсларимиз ҳам катта инқирозга юз тута бошлаган эди. Бу ўринда биргина Орол муаммосини эсга олиш кифоя бўлса керак.
Орол муаммоси – пахта яккаҳокимлиги шароитида юзага келган антропоген ҳодиса. Унинг ҳалокатли таъсири атмосфера, сув ва тупроқ ресурслари, ўсимлик ва ҳайвонот олами, инсон омили, моддий бойликлар, ҳатто фазо қатламигача етиб боргани масаланинг глобал миқёсдаги хатарга айланганини кўрсатиб турибди. Айниқса, «қишлоқ хўжалиги экинларидан катта ҳосил олиш» даъвоси билан ҳаводан юборилган ўта заҳарли пестицидларнинг зарарли оқибатлари ҳалигача ташвишга сабаб бўлиб келяпти. Аслида ғўза дефоляцияси учун ишлатилган биргина пестицид тупроқ деградацияси, сувнинг ифлосланиши, атмосфера бузилиши, фауна ва флоранинг нобуд бўлиши, биохилма-хилликнинг камайиши, инсон нафас олиш тизимида таҳликали хасталикларнинг пайдо бўлиши каби ўнлаб фожиаларга олиб келган эди.

Бу ўша давр сиёсатида кузатилган экотизимдаги бузилиш­лар билан боғлиқ айрим жиҳатлар холос. Йиллар давомида она табиатга бўлган бундай аёвсиз муносабат ҳар бир юртдошимиз ҳаётида аянчли из қодирган, десак муболаға бўлмайди. Сабаби, экологияга қилинган тажовуз ҳеч қачон яширин қолмайди. Уни ҳар ким ҳар куни кўриб-билиб, гувоҳи бўлиб, ўрни келганда ундан жабр кўриб туради.

Бир неча ўн йиллар давомида экологияга қилинган бирёқлама муносабатнинг катта зарарини ватанимиз истиқлолга эришганидан кейин янада теранроқ ҳис қила бошладик. Афсуски, бу вақтга келиб экотизим анча талафот кўрган эди. Мустақиллик йилларида ана шу оқибатларга қарши курашиш, вазиятдан имкон қадар камроқ талафот билан чиқиб кетиш учун давлат миқёсида бир қатор ишлар қилинди. Аммо мавжуд муаммоларни ижобий ҳал қилиш, комплекс ечим топиш учун янги ва креатив ёндаша оладиган, жамият ҳаётида ўзининг мустаҳкам ўрнига эга бўлган, давлат ва нодавлат органлари билан бир хилда манфаатли ҳамкорлик олиб борадиган тузилмага эҳтиёж юзага келган эди.
Ўйлайманки, Ўзбекистон Экологик партияси халқнинг ана шу эҳтиёжи натижасида пайдо бўлди. Партия дастлабки ҳаракатлариданоқ мамлакат ҳаётидаги долзарб экологик муаммолар ечими устида ишлай бошлади. Халқнинг фаровон ҳаёти, иқтисодий тараққиёт, мамлакатнинг халқаро майдондаги мавқеи, ишлаб чиқариш ва саноатдаги юксалиш, борингки, жамиятнинг ҳаётидаги барча соҳалар бугунга келиб биринчи навбатда экологик барқарорликни талаб этаётгани ҳеч кимга сир эмас. Шу нуқтаи назардан экология мавзуси энг муҳим ва долзарб масалага айланди. Давлат мустақиллигини мустаҳкамлашда ҳам барқарор экологик вазиятнинг аҳамияти бугун тобора ошиб бормоқда.
Ўзбекистон Экологик партияси атмосфера ҳавоси, ер, сув ва барча табиат ресурсларига оқилона ва истиқболли ёндашув заруратини ўз дастурий режалари орқали кенг тарғиб қилиб келмоқда. Ўтган йили давлатимизнинг янгиланган Конституциясига ҳам айни шу мазмундаги янги моддалар киритилишида партиямиз фидойилари жонбозлик кўрсатишди. Эндиликда  биз ўз муаммоларимизни ўзимиз одилона ҳуқуқий механизм асосида ҳал қилишга муваффақ бўлганимиз истиқлолнинг энг катта нишонаси деб биламан. Бизнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги депутатларимиз ўтган давр мобайнида халқни қийнаб келаётган ўнлаб экологик муаммоларнинг ечимига қаратилган қонун ҳужжатларини ишлаб чиқишди. Табиат ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг изчил ҳуқуқий механизми яратилди.
Бугунги кунга келиб, фаолиятимиз яна юқори поғоналарга етди, деб айта оламиз. Биз энди бошқа давлатлар қатори ривожланишнинг барқарор йўлини тутиб, саноатга яшил технологияларни жалб этиш, қайта тикланувчи ресурслардан фойдаланиш, ишлатилган хомашёдан иккиламчи маҳсулот ишлаб чиқариш, чўлланиш ва биохилма-хиллик камайишининг олдини олиш каби янги-янги долзарб масалалар устида иш олиб бориляпти. Партиямиз ҳузурида жамланган олимлар корпуси замонавий муаммоларнинг экологик ечими борасида самарали изланиш­лар олиб боряпти. Вилоят, туман, шаҳар кенгашларидаги депутатларимиз аҳолига манзилли ёрдам кўрсатиб келмоқда.
Ўзбекистон Экологик партиясининг ташкил этилиши ҳам халқимизнинг мустақиллик даврида қўлга киритилган салмоқли ютуқларидан бири бўлди, деб бемалол айта оламиз. Қисқа давр ичида партиямизга ишонч билдириб, аъзо бўлиб, қўллаб-қувватлаб келаётган кўп минг сонли ватандошларимиз билан биргаликда мамлакатимизда экологик барқарор, фаровон ва осойишта, хавфсиз ва соғлом ҳаёт тарзини таъминлашда ҳамиша елкадошмиз.

Абдушукур ҲАМЗАЕВ, 
Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Яшил майдонда экологик ва ижтимоий ташаббуслар  бирлашди

Яшил майдонда экологик ва ижтимоий ташаббуслар бирлашди

🕔15:08, 11.06.2026 ✔83

Она табиат ҳимоясига бағишланган муҳим халқаро сана, 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни юртимиз бўйлаб кенг нишонланди. Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги «Dream Park» истироҳат боғида Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан мазкур санага бағишлаб файзли тадбир ташкил этилди.

Батафсил
Зомин миллий  табиат боғида экологик форум

Зомин миллий табиат боғида экологик форум

🕔15:07, 11.06.2026 ✔82

Юртимизнинг энг сўлим гўшаларидан бири бўлмиш Зомин миллий табиат боғи ҳудудида 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан «Яшил келажак сари» шиори остида йирик экологик форум ташкил этилди.

Батафсил
Зарафшонда  олтмиш йиллик боғ

Зарафшонда олтмиш йиллик боғ

🕔15:06, 11.06.2026 ✔83

Зарафшон шаҳрида 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳит муҳофазаси куни муносабати билан ташкил этилган «5000 қадам» пиёда юриш акцияси шаҳар аҳолисини, ёшларни, депутатларни, умуман, барчани бир сафга жамлади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яшил майдонда экологик ва ижтимоий ташаббуслар  бирлашди

    Яшил майдонда экологик ва ижтимоий ташаббуслар бирлашди

    Она табиат ҳимоясига бағишланган муҳим халқаро сана, 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни юртимиз бўйлаб кенг нишонланди. Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги «Dream Park» истироҳат боғида Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан мазкур санага бағишлаб файзли тадбир ташкил этилди.

    ✔ 83    🕔 15:08, 11.06.2026
  • Зомин миллий  табиат боғида экологик форум

    Зомин миллий табиат боғида экологик форум

    Юртимизнинг энг сўлим гўшаларидан бири бўлмиш Зомин миллий табиат боғи ҳудудида 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан «Яшил келажак сари» шиори остида йирик экологик форум ташкил этилди.

    ✔ 82    🕔 15:07, 11.06.2026
  • Зарафшонда  олтмиш йиллик боғ

    Зарафшонда олтмиш йиллик боғ

    Зарафшон шаҳрида 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳит муҳофазаси куни муносабати билан ташкил этилган «5000 қадам» пиёда юриш акцияси шаҳар аҳолисини, ёшларни, депутатларни, умуман, барчани бир сафга жамлади.

    ✔ 83    🕔 15:06, 11.06.2026
  • Ҳам тaълим, ҳам даромад

    Ҳам тaълим, ҳам даромад

    Таълим фақатгина китоб ўқишу, синфхонларда тартибли ўтириш дегани эмас. Бугунги кунда таълим-тарбия экологик маданиятни ҳам ўз ичига олиши керак.

    ✔ 81    🕔 15:06, 11.06.2026
  • Келажакнинг яшил овози – ёшлар

    Келажакнинг яшил овози – ёшлар

    Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни ва юртимиз мустақиллигининг қутлуғ айёми арафасида Бухоро вилоятида жонли мулоқот бўлиб ўтди.

    ✔ 75    🕔 15:05, 11.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар