Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир
Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.
БатафсилМарказий сайлов комиссияси қарори билан Ўзбекистон Экологик партияси ҳам сайловларда иштирок этишига ижозат берилди. Cиёсий жараённинг қизғин палласи олдидан партия олдида қандай муҳим вазифалар турибди?
– Эндиги муҳим вазифамиз, Сайлов кодекси ва партиямиз уставига мувофиқ Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига муносиб номзодларни кўрсатиш ҳисобланади. Бунинг учун биз номзодлар кўрсатиш бўйича партиямиз ва ҳудудий партия ташкилотлари раҳбар органларининг йиғилишларини ўтказяпмиз, – дейди Ўзбекистон Экологик партиясининг ваколатли вакили Ойбек РАҲИМОВ. – Партиямиз Сайловолди дастури лойиҳасини кенг жамоатчилик билан муҳокама қилиб, партия Форумигача электоратимиз таклифлари асосида янада такомилига етказамиз.
Сайлов қонунчилигига мувофиқ, партиядан депутатликка кўрсатилган номзодларимиз рўйхатга олингандан сўнг номзодлар учун тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш ва сайлов технологиялари юзасидан ўқув-семинарлар ташкил этамиз.
Умуман олганда, партиянинг тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга ошириш кейинги босқичдаги асосий устувор вазифамиз ҳисобланади.
– Ташвиқот ва тарғибот усуллари, воситалари жуда кўп ҳамда ранг-баранг бўлган ҳозирги вақтда сайловчилар ишончини асосан қайси йўллар орқали қозонишни режалаштиряпсизлар?
– Аввало, партиямиз Сайловолди дастури, илгари сураётган ташаббуслар, номзодларимиз ҳамда уларни сайловчилар қўллаши мумкин бўлган асосий жиҳатларини сайловчиларимизга етказиш ва ишонтириш бизнинг асосий мақсадимиздир.
Сайлов қонунчилигимизга мувофиқ келадиган барча ташвиқот ва тарғибот усулларидан кенг фойдаланамиз.
Бунда, партия ва партиядан кўрсатиладиган номзодлар дастурларининг мақсад-муддаоси, асосий мазмун-моҳияти ва келгусидаги режалари билан яқиндан таништириш;
сайловолди дастурининг пухталиги ва аҳоли оғирини енгил қилишга қаратилган ғоялар ва ташаббусларга асосий эътиборни қаратиш;
номзодларнинг шахси, билими ва салоҳиятини сайловчилар олдида тўла намоён қила олишини таъминлаш;
сайловчиларнинг партия ва номзод учун овоз беришга ишонч ҳосил қилишлари учун барча ташвиқот ва тарғибот усулларини ишга солиш стратегиямизнинг ўзаги ҳисобланади.
«Мавжуд муаммо ва одамлар кутаётган ечим» усулида кўпроқ сайловчи дилига йўл топиш устида ишлаяпмиз. Бу партиямизнинг бутун сайлов кампаниясини қамраб олади. Шу ўринда айтмоқчиманки, сайловчилар ишончини қозонишда сайлов қонунчилигига таянамиз ва қонунга хилоф бўлган ҳар қандай «қора» технологиялар ва усулларни қўлламаймиз.
Ижтимоий тармоқлар, блогосфера, қамрови ва обуначиси кўп бўлган барча контентлардан тарғибот жараёнида кенг фойдаланамиз. Телевидение, радио ҳамда босма оммавий ахборот воситалари орқали ҳам асосий мақсадларимиз мунтазам намойиш этилади.
– Аралаш сайлов тизими яхши имкониятми ёки рақобот янада кучаядими, янгича сайлов тизимига Ўзбекистон Экологик партияси қанчалик тайёр?
– Партиямиз аралаш сайлов тизимига тайёр. Аслида сайловларнинг мажоритар ва пропорционал тизим асосида ўтиши аслида партия учун катта имконият. Бу партиянинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини оширади. Чунки, бу жараёнда халқимиз муайян шахсга эмас, балки партияларга ҳам овоз беради. Бу, ўз навбатида, партиялар ўртасида ўзаро рақобатни кучайтиради.
Аралаш сайлов тизимида муносиб иштирок этиш учун янгича ёндашув асосида стратегиямизни ишлаб чиқдик. Дунёнинг илғор яшиллар партиялари дастурини ўрганиб, уларга ҳамоҳанг, замон талабларига жавоб берадиган, яшил сиёсатни чуқурлаштиришга қаратилган дастурий мақсадлар устида жиддий ишладик.
Ўтган беш йил давомида жамият ҳаётини ислоҳ этиш, экологик муаммоларга ечим топиш, яшил иқтисодиёт ва яшил тараққиёт масалалари партиямиз фаолият мезонига айланди. Ўтган давр ичида ана шу мақсад йўлида собит туришга астойдил ҳаракат қилдик. Ўтган сайловолди дастуримизда белгиланган 87 та вазифадан 82 тасининг ижроси тўлақонли таъминланди.
Бироқ, ижтимоий ҳаётимизда экологик муаммолар тобора долзарб тус олмоқда. Муаммолар кўлами ва қамрови, халқнинг талаблари ҳам ўзгаряпти. Бу эса фаолиятимизни янги босқичга кўтаришга ундайди. Шундан келиб чиқиб:
– Узоқ келажак эмас, айнан бугунги кун учун муҳим бўлиб турган долзарб ва ҳаётий масалаларни кўтариб чиқиши ва уларга муносиб ечимлар таклиф этиш;
– Халқмиз ҳаётига бугун дахлдор бўлиб турган муаммоларга ечимлар таклиф этиш ва беш йил давомида партиянинг бор куч ва эътиборини, депутатлик корпусини ана шунга сафарбар этиш – бизнинг асосий мақсадимиз шундай.
– Депутатликка номзодларга қўйиладиган асосий талаблар қандай бўлди?
– Ҳар бир партия сайлов ўтган кунининг эртасиданоқ келгуси сайловларга тайёргарликни бошлайди аслида. Биз ҳам ўтган сайловдан ҳозиргача партия Марказий Кенгашида Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлигига кадрлар захирасини шакллантирдик. Ва бу жараён ушбу сайлов кампаниясига қадар узлуксиз тарзда янгилаб борилди.
Депутатликка номзодларни танлашда уларнинг юксак салоҳият ва билимига, ҳамкасблари, жамоатчилик орасида обрў-эътиборга эгалигига эътибор қаратдик. Шу билан бирга, номзодлар партия дастурий вазифаларини қўллаб-қувватлашда, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишларида ҳамда партия дастурий вазифаларини рўёбга чиқаришда, шунингдек, давлат ва жамият ривожида бевосита ва билвосита иштирок этаётгани, сайловчилар ва аҳоли мурожаатлари билан ишлаш кўникмаларига эгалиги, қарашлари ва фикрлари партия ғояси ҳамда мақсадларига ҳамоҳанглиги инобатга олинди.
Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.
БатафсилМамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.
БатафсилМамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.
Батафсил