Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир
Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.
БатафсилЯшил тараққиётга эришиш учун муносиб инфратузилма яратиш бугунги кунда олдимизда турган долзарб масалалардар биридир. Бу аҳоли саломатлиги, экология муҳофазаси ҳамда хавфсиз ва тежамкор технологияларга ўтиш борасида салмоқли қадам бўлиши шубҳасиз.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида ҳар бир туман маркази ва шаҳарларда пиёда ва велосипедда юриш учун саломатлик йўлаклари ташкил этилиши назарда тутилган эди. Бунда пиёдалар ва велосипед йўлакларининг умумий узунлиги 3-5 километрни ташкил этиши ҳамда ўзаро узвий боғлиқ бўлиши, замонавий, энерготежамкор (ҳаракат сенсорлари билан жиҳозланган) ёритиш тизимлари ва ёруғлик қайтарувчи, йўлакларнинг бошланиши, оралиғи ва якунини кўрсатувчи йўл белгилари билан тўлиқ таъминланиши, пиёдалар ва велосипед йўлакларини барпо этишда алоҳида ҳаракатланиш имкониятлари яратилиши ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқсиз муҳит ташкил этилиши кўзланган.
Мазкур фармоннинг ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд шаҳрида ҳам кенг қамровли тадбирлар амалга оширилмоқда. Барча шаҳар ва туманлар марказлари, Самарқанд шаҳридаги «Саттепо», «Сўғдиёна», «Кимёгарлар», «Фарҳод», «Қорасув» сингари йирик турар жой мавзеларида ҳам пиёда ва велосипедда ҳаракатланиш учун махсус йўлаклар барпо этилди.
Ургут ва Булунғур туманларида қурилаётган «Янги Ўзбекистон» мавзесида ҳам пиёда ва велосипедда ҳаракатланишга мўлжалланган 3-5 километрдан иборат саломатлик йўлаклари яратилди.
Самарқанд архитектура ва қурилиш университети ҳудудида барпо этилган Алишер Навоий номли аҳоли дам олиш маскани, «Ёшлар» ва «Ёшлик» истроҳат боғларида саломатлик бурчаклари ташкил этилган бўлиб, мазкур майдонларга 10 турдаги спорт инвентарлари ўрнатилди. Бугунги кунда уларнинг барчаси аҳоли ихтиёрига топширилган.
Вилоят ҳокими таклифига кўра, бир гуруҳ тадбиркорларнинг ташаббуси билан Самарқанд шаҳридан оқиб ўтган Оби Раҳмат, Сиёб ариқларининг атрофи тозаланиб, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди. Тадбиркорлар маблағлари ҳисобидан Халқаро туризм марказидан бошланувчи 18 километрли Сиёб ариғининг икки томони сўлим ҳудудга айлантирилди.
Шунингдек, Самарқанд шаҳрини реконструкция қилиш лойиҳасига асосан, шаҳардаги мавжуд 235 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудлари, кўп қаватли турар жой масканларида ҳам саломатлик бурчаклари ташкил этилган. Эътиборли жиҳати шундаки, мазкур масканларда 10 турдаги замонавий спорт тренажёрлари ўрнатилган. Ҳудудлар энергия тежамкор, замонавий ёритиш мосламалари билан жиҳозланган бўлиб, бу исталган вақтда аҳолига хизмат кўрсатиш имкониятини беради.
Келгусида аҳоли саломатлигини янада мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оммавий спорт тадбирларига кенг жамоатчилик вакиллари иштирокини таъминлаш режалаштирилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Экологик партияси ҳудудий партия ташкилотлари томонидан «Соғлом экология – соғлом келажак» шиори остида маънавий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Унда партиямиз томонидан экология ва атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш, иқлим ўзгаришининг олдини олиш юзасидан яратилаётган қонунчилик механизми, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасидан кўзланган мақсад, партиянинг дастурий вазифалари хусусида маълумот бериш тизими яратилди.
Шу ўринда бир таклифни илгари сурмоқчимиз. Биз Экопартия ўлароқ соғлом турмуш тарзи, экология ва атроф-муҳит мусаффолиги ва экологик тоза технологияларни кенг тарғиб қилиб келмоқдамиз. Эндиликда шаҳар ва туманлар марказий кўча ва хиёбонлари, аҳоли яшаш масканларидаги саломатлик йўлакларида велосипедларни ижарага бериш масканларини барпо этиш вақти келди, деб ҳисоблаймиз. Бу партиямиз дастурига мувофиқ ва мавжуд муаммоларга муносиб ечим бўла олади.
Мазкур лойиҳа орқали тадбиркорлик субъектлари томонидан велосипедлар ижарага берилиш тартиби жорий этилиши лозим. Натижада, фуқароларимизда маълум бир вақт, оралиқ ҳисобида соғлом турмуш тарзига риоя этган ҳолда велосипед йўлакларидан фойдаланиш имконияти яратилади. Бу ҳам соғлом турмуш тарзи учун, ҳам экологияни тоза сақлаш учун жуда қулай саналади.
Буларнинг барчасидан кўзланган мақсад 2030 йилга қадар йирик шаҳарларда аҳолининг пиёда ва йўловчиларнинг велосипедда ҳаракатланиш улушини 20 фоизга етказиш, саломатликни мустаҳкамлаш орқали юртдошларимиз ўртача умрини узайтиришдан иборатлиги билан аҳамиятлидир.
Абдували ХУДОЁРОВ,
ЎЭП Самарқанд вилоят кенгаши
матбуот котиби
Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.
БатафсилМамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.
БатафсилМамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.
Батафсил