Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир
Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.
БатафсилЎзбекистонда иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш электр энергиясига бўлган эҳтиёж ўсиши билан чамбарчас боғлиқдир. Аҳоли сонининг кўпайиши, саноат, ишлаб чиқариш корхоналарининг очилиши, аҳоли турмуш тарзининг қулай ва фаровон бўлиб бориши, ўз навбатида, электр сарфининг ҳам ошишига олиб келади.
Мамлакатимиздаги электр энергиясининг катта қисми иссиқлик электр станцияларида (ИЭС) ишлаб чиқарилади. Бу эса жуда кўп миқдорда табиий ресурсларнинг сарфланиши, атмосферага тонналаб заҳарли газлар чиқарилиши, умуман, экология учун энг оғриқли муаммо деганидир.
Ошиб бораётган эҳтиёжни электр энергияси билан барқарор таъминлашнинг энг оқилона йўли – қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтиш. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик барқарорликни таъминлаш масаласи бугунги куннинг долзарб мавзусига айланган бир паллада бундан бошқа ишончлироқ йўл йўқ.
Таҳлилларга кўра, юртимизда қуёш ва шамол энергияси салоҳияти электрга бўлган ҳозирги эҳтиёжни 10-12 баробар ортиғи билан қоплашга етади. Шу боисдан сўнгги йилларда бу соҳага катта эътибор қаратилиб, яшил энергия манбаларини барпо қилиш бўйича катта дастурлар амалга оширила бошланди.
Хўш, қоғозлардан бош кўтариб, амалий иш ва рақамларга юзлансак, бу борада белгиланган вазифалар ўз вақтида бажариляптими. Бугунги кунда ишлаб чиқарилаётган энергиянинг қанчаси яшил? Соҳада келгуси режалар қандай? Ушбу саволларга Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати жавоб берди.
10 та «яшил» электр станция ишга туширилди
Ўзбекистонда 2021 йилдан бошлаб бугунги кунга қадар 10 та «яшил» электр станция – 9 та қуёш ва 1 та шамол электр станцияси (жами қуввати 2 минг 500 мегаваттдан ортиқ) ишга туширилди. Бундан ташқари, умумий қуввати 2 минг 200 мегаваттдан зиёд бўлган гидроэлектр станциялари ҳам мавжуд.
Бундан 3 йил олдин Ўзбекистон электр энергетика тармоғида қазиб олинадиган ёқилғида ишловчи электр станциялар (ИЭС) улуши 90 фоиз атрофида бўлган бўлса (10 фоизи ГЭСлар), охирги йилларда ишга туширилган «яшил» электр станциялар ҳисобига бу кўрсаткич 70 фоизгача тушди. Яъни, бугунги кунда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг 25-30 фоизгача қисми «яшил» станциялар ҳиссасига тўғри келмоқда.
Атмосферага 2 млн тонна зарарли газ чиқишининг олди олинди
Таҳлилларга кўра, биргина 2024 йилнинг биринчи ярмида қуёш ҳамда шамол электр станциялари 1 млрд 600 млн кВт соат (ўсиш 1 млрд 157 млн кВт соат ёки 507 фоиз), гидроэлектр станциялар 4,1 млрд кВт соат (жами 5,7 млрд кВт соат) электр энергияси ишлаб чиқарди.
Бунинг натижасида: 1 млрд 727 минг куб метр табиий газ тежалишига эришилиб, атмосферага 2 млн 400 минг тоннага яқин зарарли газлар чиқишининг олди олинди.
Маълумот учун: мазкур 1 млрд 600 млн кВт соат электр энергияси 1 млн 300 мингдан ортиқ хонадоннинг 6 ойлик ижтимоий нормасини ташкил қилади.
Таққослаш учун: қуёш фотоэлектр станциялари томонидан 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида 148,3 млн кВт соат ва 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида 284,3 млн кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилган.
Ўзбекистондаги кўмир ёқилғисига ихтисослаштирилган иккита электр станциялари билан таққосланадиган бўлса, 2023 йилнинг апрель – июль ойларида кўмир станциялар орқали 2,06 млрд кВт соат электр ишлаб чиқарилган. 2024 йилда «яшил» станциялар қуввати оширилгани ҳисобига кўмир станциялар орқали ишлаб чиқариш ҳажми камайтирилди. Яъни, 2024 йилнинг апрель – июль ойлари давомида кўмир станциялардан 1 млрд 660 млн кВт соат (400 млн кВт·соат ёки 19,4 % кам) электр энергия ишлаб чиқарилди.
Ёқилғи сарфи камайиб, ишлаб чиқариш ҳажми ортмоқда
Яна бир таҳлил: 2023 йилнинг апрель-июль ойларида электр энергиясини ишлаб чиқариш учун ИЭСларда 5 млрд 60 млн куб метр табиий газ, 86,5 минг тонна мазут, 1 млн 608 минг тонна кўмир ёқилғиси ишлатилган бўлса, 2024 йилнинг апрель – июль ойларида 4 млрд 760 млн куб метр табиий газ (300 млн метр куб ёки 5,9% кам ), 2,5 тонна мазут (84 минг тонна ёки 97,1% кам), 1 млн 162 минг тонна кўмир (446 минг тонна ёки 27,7% кам) ёқилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, сўнгги йилларда янги, замонавий энергия самарадор иссиқлик электр станциялари ишга туширилиши ҳисобига уларда ёқилғи сарфи камайиб, ишлаб чиқариш ҳажми ортишига эришилмоқда.
Мисол учун, 2020 йилда иссиқлик электр станцияларида 60,8 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилган бўлиб, бунда шартли ёқилғи сарфи 333,8 гр/кВт·соатга тенг бўлган.
Ишга туширилган замонавий энергия тежамкор иссиқлик электр станциялари ҳисобига 2023 йилга келиб ишлаб чиқариш ҳажми 69,6 млрд кВт соатга етди (8,8 млрд кВт соат ёки 14,5 фоиз кўп), шартли ёқилғи сарфи эса 307,1 гр/кВт соатга (26,7 гр/кВт соат ёки 8 фоиз кам) тенг бўлди.
Умуман олганда, ҳозирги кунда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган умумий электр энергиясининг 25-30 фоиз қисми қуёш, шамол ва гидроэлектр станциялари ҳиссасига тўғри келмоқда.
2030 йилга қадар «яшил» электр станциялар ишга тушириб борилиши ҳисобига умумий ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг 40 фоиздан ортиғи қуёш, шамол ва гидроэлектр станциялари ҳиссасига тўғри келиши режалаштирилган.
Шаҳруза САТТОРОВА тайёрлади.
Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.
БатафсилМамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.
БатафсилМамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.
Батафсил