Экоолам      Бош саҳифа

Она сайёрамизни нималар кутмоқда? Инсониятга хавф солаётган учта хатар

Олимларнинг фикрларига кўра, Ер куррасидаги ҳаётга, тириклик занжирига ўнга яқин омиллар хавф солиб турибди. Булардан энг биринчиси иқлимнинг глобал исиб бораётганидир.

Она сайёрамизни нималар кутмоқда? Инсониятга хавф солаётган учта хатар

Ҳисоб-китобларга қараганда, XXI аср охиригача Ердаги ўртача ҳарорат икки даражага кўтарилади ва кейинчалик янада тезлашади. Оқибатда асрий музликлар эрийди, пасттекисликларни сув босиб, қуруқликда сув танқислиги, водий ва воҳаларда эса чўлланиш жараёни кучаяди. Аҳолининг буюк кўчишлари содир бўлиб, заминимизда шаклланган жорий ҳаёт тартиби ўзгаришга юз тутади.
Иккинчи хавф эҳтимоли – толомерик емирилиш. Ҳар бир жонзот ДНКларидаги хромосомалар охирида толомерлар, яъни ҳимоя қалпоқчалари бор. Уларсиз хромосомалар беқарор бўлиб қолади. Ҳар бир ҳужайра кўпайган сари толомерларнинг бир қисми қисқариб боради. Агар толомерлар кўплаб емирилиб кетса, саратон, алц­геймер, инфаркт, инсульт сингари касалликлар келиб чиқади, бу эса Ер юзида инсониятнинг оммавий ҳалокатига сабаб бўлиши мумкин экан.
Учинчи хатар – сайёрамизда вақти-вақти билан такрорланиб турувчи вируслар пандемияси. Ҳозир Ер юзи аҳолиси 8 миллиардга етганини эътиборга олсак, энди пандемия қурбонлари сони бир неча баробар ортиқ бўлиши аниқ. Буни 2019 йилда Хитойнинг Ухань шаҳридан бутун дунёга ёйилиб кетган COVID-19 мисолида кўрдик.
Бугунги кунда Ердаги ҳаёт барқарорлигига бевосита хавф пайдо қилаётган муаммоларни бартараф қилиш ва хатарнинг олдини олиш мумкин. Аввало, табиий муҳит – атмосфера ҳавоси, дарёлар, денгизлар ва океанларнинг ифлосланиши ҳамда иқлим ўзгариши, ўрмонларни сақлаш, чиқиндиларни йўқотиш ва бошқа масалаларни айтиш мумкин. ЮНЕСКО мутахассислари бу муаммоларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги энг муҳим бештасига алоҳида эътибор қаратди. Булар:
– сайёрамиз аҳолиси сонининг тез кўпайиб бораётгани ва унинг нотекис тақсимлангани;
– умумжаҳон миқёсида камбағалликнинг ортаётгани;
– табиий муҳитга салбий таъсирнинг кучайиши;
– демократик эркинликлар ва инсон ҳуқуқларининг камситилиши, зўравонлик ҳамда низоларнинг кўпаяётгани;
– иқтисодий ривожланиш ва табиатни муҳофазалаш мақсадларининг мос эмаслиги.
Жаҳон миқёсида ҳаёт барқарорлигига хавф солиб турган ушбу долзарб бешта муаммо бир-бирига чамбарчас боғлиқ. Уларнинг ҳеч бирини алоҳида ечим билан бартараф қилиб бўлмайди. Масалан, аҳоли сонининг кескин ўсиб бориши экотизимларга таъсирни кучайтиради. Инсониятнинг хўжалик фаолияти эса иқлимнинг ўзгаришига сабаб бўлмоқда.
Дунёда аҳоли сони ўсишининг 94 фоизи нисбатан кам ривожланган мамлакатлар ҳисобига тўғри келмоқда. Қашшоқ минтақаларда аҳоли сонининг кўпайиб бориши табиий ресурслар учун курашнинг кучайишига, оқибатда маҳаллий низолар ва ҳатто урушларнинг келиб чиқишига, аҳолининг кўчиши, камбағаллик ҳамда очарчилик жараёнларининг кучайишига олиб бориши мумкин.

Дунёдаги бир миллиарддан ортиқ одам жуда қашшоқ яшамоқда. Аҳолининг камбағаллашуви табиий ресурслардан ортиқча фойдаланишга олиб келади. Бу эса, ўз нав­батида, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш каби умумбашарий муаммоларни ҳал қилишни қийинлаштирмоқда.

Камбағаллик нафақат табиий сабаб­лар, балки, ишлаб чиқариш ва истеъмолнинг дунё мамлакатлари орасида нотекис тақсимланиши оқибатида ҳам пайдо бўлмоқда. Маҳсулот етиштиришни кўпайтиришнинг ўзи билан камбағалликка барҳам бериб бўлмайди. Ишлаб чиқаришдаги ишчи кучлар ва маҳсулотлар адолатли тарзда тақсимланиши зарур. Бойлик ва камбағаллик орасидаги фарқлар нафақат мамлакатлар ўртасида, балки одамлар ўртасида ҳам кузатилади. Масалан, дунёдаги энг бой 359 одамнинг давлати камбағалликда яшовчи 2,4 миллиард кишининг ёки Ер шаридаги 40 фоиз аҳолининг бойлигига тенгдир. Ушбу тенгсизлик жарлиги, айниқса, АҚШ, Россия, Хитой сингари мамлакатларда ғоят чуқурлашиб кетган. Юзлаб миллиардерлар бойликка кўмилиб яшаётган бир пайтда жамиятнинг катта қисми қўл учида кун кўришга маҳкум. Бундай адолатсизлик дунёнинг айрим минтақаларида урушлар, низолар ва инқилобларни пайдо қилмоқда. Демак, камбағалликни камайтириш – барча мамлакатлар учун барқарорлик ва тараққиётнинг зарурий ҳамда мажбурий шартидир.
Ер сайёрасининг кўпайиб бораётган нуфусини озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа зарурий маҳсулотлар билан етарли таъминлашга уриниш ўз навбатида экологик фалокатларни келтириб чиқармоқда. Айниқса, минерал ўғит ва пестицидлардан, табиатда мавжуд бўлмаган кимёвий моддалардан фойдаланиш, саноат ҳамда энергия олиш мақсадларида углеводород ёқилғисини кенг қўллаш ғоят ачинарли оқибатларга олиб келаётир. Табиий муҳитга узоқ муддатли салбий таъсир ўтказилаётгани сабабли ўсимлик ва ҳайвонот оламига тикланмас зарар етказилмоқда. Озон қатламининг сийраклашуви, тупроқ эрозияси, воҳаларнинг чўлланиши ва биохилма-хилликнинг камайиши бевосита инсон хўжалик фаолиятининг нохуш оқибатларидир.
Афсуски, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш экологик муаммолардан ҳам устун, деб ҳисобловчилар кам эмас. Шуни унутмаслик керакки, Ер юзидаги барқарор тараққиёт иқтисодий ривожланиш билан экологик мақсад уйғунлиги асосида таъминланади.
Жамият ривожланишининг асосий кўрсаткичи – ундаги инсонларнинг фаровонлиги ҳисобланади. Уни эса давлатнинг ялпи ички маҳсулот миқдори ўзида акс эттиради. Дунёнинг ривож­ланган давлатларида ушбу миқдор аҳоли жон бошига ҳисоблаганда 20-30, ҳатто 40 минг долларга тенглашади. Бироқ, жамиятнинг табиат билан уйғунликда ривожланган шароитидагина чинакам тараққиёт бўлади. Таассуфки, ривожланаётган мамлакатлар борган сари Европа, Япония, АҚШдаги каби киши бошига ЯИМ даражасига эришишни бош мақсад қилиб қўймоқда. Бу эса, ўз навбатида, беҳисоб табиий ресурс­лардан бешафқат фойдаланишни тақозо этади.
Биз шундай гўзал ва бетакрор ҳаётимиз учун сахийликда тенги йўқ она сайёрамизга миннатдорлик билдиришимиз, шукроналар айтишимиз лозим. Шу билан бирга, биз яшаб турган шу гўзал дунёни ўзгартириб юбориши мумкин бўлган хавф-хатарлар ҳақида билишимиз ва бошқаларни ҳам хабардор қилишимиз шарт.

Худойберди КОМИЛОВ,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, сиёсий шарҳловчи
 




Ўхшаш мақолалар

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔39

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

🕔10:59, 04.12.2025 ✔34

Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

Батафсил
Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

🕔10:54, 04.12.2025 ✔28

Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

    Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

    Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

    ✔ 39    🕔 11:00, 04.12.2025
  • Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

    Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

    Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

    ✔ 34    🕔 10:59, 04.12.2025
  • Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

    Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

    Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

    ✔ 28    🕔 10:54, 04.12.2025
  • CITES Конвенцияси:  Сайёрамиздаги ноёб  турларни асрашга  жиддий  чорлов

    CITES Конвенцияси: Сайёрамиздаги ноёб турларни асрашга жиддий чорлов

    Инсониятнинг табиат билан муносабати асрлар давомида доимий мувозанатсизлик билан кечди. Замонавий глобализация даврида эса ноёб ўсимликлар ва жониворлар эндиликда фақатгина табиий бойлик эмас, балки халқаро бозорнинг қимматбаҳо маҳсулотига айланиб, бу мувозанатсизлик янада кучайишига сабаб бўлди.

    ✔ 57    🕔 15:47, 27.11.2025
  • Самарқандда – CITES CoP20    Бу халқаро  анжумандан қандай натижалар  кутилмоқда?

    Самарқандда – CITES CoP20 Бу халқаро анжумандан қандай натижалар кутилмоқда?

    Жорий йилнинг энг муҳим табиатни муҳофаза қилиш тадбирларидан бири бошланишига оз қолди – 24 ноябрдан 5 декабргача «Silk Road Samarkand» туризм мажмуаси йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвон ва ўсимлик турлари билан халқаро савдони тартибга солиш тўғрисидаги конвенция томонлари конференциясининг 20-сессияcи – CITES CoP20 мезбони бўлади.

    ✔ 92    🕔 15:36, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар