Экоолам      Бош саҳифа

Экологик экспертиза: Томонлар қандай ҳуқуқ ва мажбуриятга эга

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекис­тон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида «Экологик экспертиза ва атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.

Экологик экспертиза:  Томонлар  қандай ҳуқуқ  ва мажбуриятга  эга

Янги қонунга қандай зарурат бор?

Бугунги кунда мамлакат иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг жадал суръатлар билан ривожланиши, инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш кўламининг кенгайиши, аниқ ва тушунарли экологик баҳолаш тизимини татбиқ этиш, ишлаб чиқариш лойиҳаларининг аҳоли соғлиғи ва атроф-муҳитга таъсирини самарали баҳолашнинг халқаро стандарт талаблари ва қоидаларига мувофиқлаштириш орқали қонунчиликни такомиллаштириш зарурати мавжуд.

Амалдаги «Экологик экспертиза тўғрисида»ги қонун нормаларида тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтиш жараёнида, фаолият турига мувофиқ, қонунчиликдаги экологик баҳолаш ва меъёрлаш талаблари ҳақида хабардор қилишнинг ҳуқуқий асослари мавжуд эмас. Шунингдек, 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясида белгиланган экологик жиҳатларнинг давлат секторал сиёсатига, шу жумладан, режалар, дастурлар ва бошқа стратегик ҳужжатларни стратегик экологик баҳолаш механизмини жорий этишнинг ҳуқуқий асослари яратилмаган.

 

Нималар ўзгармоқда?

Шундан келиб чиқиб, қонун лойиҳаси билан экологик экспертиза фаолиятида қўлланиладиган янги йўналиш – экологик нормативлар лойиҳаларини давлат экологик экспертизасидан, стратегик режалаштириш лойиҳаларини стратегик экологик баҳолашдан ўтказиш масалалари аниқ белгиланмоқда.

Йиғилишда қайд этилганидек, давлат экологик экспертизасини ўтказиш тартиби, давлат экологик экспертиза объектлари бўйича тегишли ҳужжатлар лойиҳаларини давлат экологик экспертизаси учун тақдим этиш, давлат ва жамоат экологик экспертизасини ўтказишда томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари назарда тутилмоқда.

– Белгиланаётган нормалар аввало партиямиз дастурий мақсадлари ва электорати манфатларига мос бўлиб, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши атроф-муҳитни муҳофаза қилишга, экологик хавфсизлик масалаларида халқаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади, – дейди фракция аъзоси Ислом Хушвақтов. – Янги қонуннинг яна бир муҳим жиҳати, қонунчилик ҳужжатлари ўртасидаги тафовутларни бартараф этади. Фракциямиз ушбу қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича бир қатор таклифлар берди.

Йиғилиш кун тартибидаги масалалар атрофлича кўриб чиқилиб, фракциянинг тегишли қарори қабул қилинди.




Ўхшаш мақолалар

Агроэнергетика соҳасида йирик  ҳамкорлик

Агроэнергетика соҳасида йирик ҳамкорлик

🕔09:00, 23.04.2026 ✔55

Хитойда ташкил этилган халқаро иқтисодий форум доирасида Ўзбекистон иқтисодиёти учун фойдали бўлган келишувларга эришилди.

Батафсил
Электрон қурилмалар учун  янги талаблар

Электрон қурилмалар учун янги талаблар

🕔08:59, 23.04.2026 ✔43

Бу чиқинди муаммосига қарши курашишга ёрдам бера оладими?

Батафсил
Ўзбек олими  янги  турларни кашф қилди

Ўзбек олими янги турларни кашф қилди

🕔08:55, 23.04.2026 ✔53

Ўзбекистоннинг бетакрор табиати дунёнинг бош­қа жойларида учрамайдиган янги-янги турларга бойлиги билан ажралиб туради. Олимлар бугунги кунда илм-фан учун ҳали номаълум янги турларни кашф этаётгани юртимиз ўсимлик оламининг нақадар бой эканидан далолатдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Агроэнергетика соҳасида йирик  ҳамкорлик

    Агроэнергетика соҳасида йирик ҳамкорлик

    Хитойда ташкил этилган халқаро иқтисодий форум доирасида Ўзбекистон иқтисодиёти учун фойдали бўлган келишувларга эришилди.

    ✔ 55    🕔 09:00, 23.04.2026
  • Электрон қурилмалар учун  янги талаблар

    Электрон қурилмалар учун янги талаблар

    Бу чиқинди муаммосига қарши курашишга ёрдам бера оладими?

    ✔ 43    🕔 08:59, 23.04.2026
  • Ўзбек олими  янги  турларни кашф қилди

    Ўзбек олими янги турларни кашф қилди

    Ўзбекистоннинг бетакрор табиати дунёнинг бош­қа жойларида учрамайдиган янги-янги турларга бойлиги билан ажралиб туради. Олимлар бугунги кунда илм-фан учун ҳали номаълум янги турларни кашф этаётгани юртимиз ўсимлик оламининг нақадар бой эканидан далолатдир.

    ✔ 53    🕔 08:55, 23.04.2026
  • Шағал қазиб олишда экологик талабларга  риоя этиляптими?

    Шағал қазиб олишда экологик талабларга риоя этиляптими?

    Сўнгги йилларда мамлакатимизда қурилиш кўламининг кенга­йиши натижасида норуда материалларга бўлган эҳтиёж кескин ортиб бормоқда.

    ✔ 46    🕔 08:49, 23.04.2026
  • Юксак экологик  маданият –  давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

    Юксак экологик маданият – давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

    Ҳозирги глобаллашув шароитида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борган сари долзаб аҳамият касб этмоқда. Сўнгги ўн йилликларда табиий техноген ва антропоген омиллар таъсирида иқлим ўзгариши, ўртача ҳароратнинг кўтарилиши, ёғингарчилик меъёрларининг ўзгариши юзага келмоқда.

    ✔ 48    🕔 17:53, 16.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар