Экоолам      Бош саҳифа

БОШИНГИЗ  УЧБУРЧАК  ЭМАСМИ?

Ташқи қиёфага қараб нималарни айтиш мумкин? «Жуда кўп нарсани!» — дея жавоб беради бу саволга физиогномистлар. Соҳа мутахассиcлари назарида юз — очиқ китоб. Фақат уни ўқиш керак.

БОШИНГИЗ  УЧБУРЧАК  ЭМАСМИ?

Ташқи қиёфага қараб нафақат кишининг соғлиғи, балки феъл-атвори, омади, муваффақиятга эришиш йўли ва руҳий ҳолатини ҳам ўқиш мумкинлигини мутахассислар аллақачон исботлаган. Бош шакли, пешона ҳажми, ажинлар, қош-кўз, бурун тузилиши, лаблар — буларнинг барчаси биз ҳақимизда ўзимиз билган-билмаган нарсаларни айтади.

Чўзинчоқ бош, кенг ияк­ яхши ривожланган интел­лект, сезгирлик ва харак­тернинг оғир-вазминлигини, мулоҳазакорликни билдиради. Бундай одам ўз олдига аниқ бир мақсад қўйиб, ҳаракат қилиши билан ажралиб туради. Шу хусусияти сабаб ташкилотчилик қобилияти ҳам яққол кўзга ташланади.

Учбурчаксимон бош соҳиби кенг пешонали бўлади. Унда бир соҳа йўналиши бўйича иқтидорни пайқаш қийин эмас. Соғлом ва тиниқ фикрли бўлгани боис, интуициялардан кўра ақлга кўпроқ суянади. Атрофдагилар билан тил топишишга қийналса-да, муаммоларни ҳал қилишга келганда унинг олдига тушадигани йўқ. Лекин бундай одам билан сирдош бўлиш ярамайди. Чунки сирни бировга осон ошкор қилиб қўяди.

Трапециясимон бош ҳиссиётларга тез берилувчан, аммо ақлий салоҳияти юқори, роль ўйнашга мойилликдан дарак. Амалий масалаларни ечиш унга қийинчилик туғдирмайди. Ҳар доим бирор натижага эришишга ҳаракат қилади ва жамиятда ҳамиша ўз ўрнига эга бўлади. Ҳаётдан мамнун яшаб, атрофдагилар учун ҳам яхши атмосфера ҳосил қила олади. Бош суяги трапеция шаклида бўлган одамда оптимистик кайфият етакчидир.

Тўртбурчаксимон бош суяги эркакларга хос қатъийлик ва бироз қаттиққўлликдан далолат. Бундай одам, одатда, яхшигина қайсар ва матонатли бўлади. Шу хусусияти туфайли кўп ҳолларда кўзлаган мақсадига эришади. Баъзан қайсарлик қўполлик билан ҳам алмашиб туради. Унинг энг катта ўзига хослиги ва ютуғи — кескинлиги ва дадиллигида.

Думалоқ бош соҳиби кўнгли очиқ, юмшоқ табиатли, сулҳпарварлиги билан ажралиб туради. Бошқаларга ёрдам беришга тайёрлик, манфаатни кўзламай яхшилик қилиш, жасорат — унга хос. Кўпинча бундай одамлар овқат шинавандаси бўлади. Маиший қулайлик, яхши давраларда бўлиш унинг учун муҳим. Қўлидан кўп нарса келса-да, машҳурлик ва шон-шуҳрат кетидан қувмайди.

Энди бош суягининг айрим ўзига хосликлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтсак.

Агар қаршингизда бош шакли юмалоқ, қаншари баланд, яноқлари олдинга туртиб чиққан, кўзлари ёниб турувчи одам бўлса, ишонаверингки, у аниқ бир мақсадга интиладиган, етакчилик қобилияти юқори киши.

Бошининг тепа қисми калланинг бошқа соҳаларига қараганда йирикроқ бўлса, бундай кишида ҳис-туйғу етакчилик қилади. У қарор қабул қилаётганда таҳлилга эмас, кўпроқ ички кечинмаларга суянади. Асосий ўзига хослиги — ишга лаёқати ва тиришқоқлиги.

Бош ва бўйиннинг жойлашуви, бошни тутиб туриш тарзи, ҳаракати ҳам физио­гномистлар эътиборидан четда қолмаган. Тик ва баланд бош ўз қадрини билишдан дарак. Бундай одам мустақил фикрга эга, ҳаётга оптимистик кўз билан қарайди ва имкониятларини тўғри баҳолай олади.

Бироз орқага ташланган бош шуҳратпарастликдан далолат. Бошини бу тарзда тутиб турувчи одам ўзи ва атрофдагилар ўртасида масофа сақлашни хоҳлайди. У кучли ирода ва қатъийлик хусусиятига эга. Ўз фикрида собит туради  ва бировнинг йўриғига камдан-кам юради.

Олдинга бироз эгилган бош итоаткорлик, бўйсунишга тайёрликни кўрсатади. Аммо унутмаслик керакки, бошнинг бундай ҳолати фикр ва ғоялар билан бандликдан ҳам бўлиши мумкин. Шарқда олдинга эгилган бош ривожланган интеллектни билдиради, деб ҳисобланиши бежиз эмас.

Ўнгга эгилган бош очиқлик, холисликни билдиради. Бошини ўнгга эгишга мойил одамлар атрофдагиларга холис ёрдам беришга тайёр. Чапга эгилган бош эса қизиқувчанлик, истеҳзо, шубҳа ва муғомбирликдан дарак.

Робия НУРИДДИН қизи

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔40

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

🕔10:59, 04.12.2025 ✔35

Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

Батафсил
Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

🕔10:54, 04.12.2025 ✔28

Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

    Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

    Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

    ✔ 40    🕔 11:00, 04.12.2025
  • Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

    Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

    Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

    ✔ 35    🕔 10:59, 04.12.2025
  • Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

    Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

    Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

    ✔ 28    🕔 10:54, 04.12.2025
  • CITES Конвенцияси:  Сайёрамиздаги ноёб  турларни асрашга  жиддий  чорлов

    CITES Конвенцияси: Сайёрамиздаги ноёб турларни асрашга жиддий чорлов

    Инсониятнинг табиат билан муносабати асрлар давомида доимий мувозанатсизлик билан кечди. Замонавий глобализация даврида эса ноёб ўсимликлар ва жониворлар эндиликда фақатгина табиий бойлик эмас, балки халқаро бозорнинг қимматбаҳо маҳсулотига айланиб, бу мувозанатсизлик янада кучайишига сабаб бўлди.

    ✔ 58    🕔 15:47, 27.11.2025
  • Самарқандда – CITES CoP20    Бу халқаро  анжумандан қандай натижалар  кутилмоқда?

    Самарқандда – CITES CoP20 Бу халқаро анжумандан қандай натижалар кутилмоқда?

    Жорий йилнинг энг муҳим табиатни муҳофаза қилиш тадбирларидан бири бошланишига оз қолди – 24 ноябрдан 5 декабргача «Silk Road Samarkand» туризм мажмуаси йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвон ва ўсимлик турлари билан халқаро савдони тартибга солиш тўғрисидаги конвенция томонлари конференциясининг 20-сессияcи – CITES CoP20 мезбони бўлади.

    ✔ 95    🕔 15:36, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар