Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир
Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.
БатафсилНима учун халқаро конвенция талаблари бузилмоқда?
Куни кеча Наманган вилоятида сув тозалаш иншоотларининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари мавзусида жамоатчилик эшитуви ўтказилди. Унда «Аҳолининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати» ҳамда «Атроф-муҳит тозалигини таъминлашда сув тозалаш иншоотларининг ўрни» мавзусида тегишли мутахассисларнинг ахборот ва ҳисоботлари тингланди.
Неча фоиз аҳоли оқова сув хизматидан фойдаланмоқда?
Наманган вилояти бўйича марказлашган коммунал оқова сув хизматлари фақат «Наманган сув таъминоти» АЖ томонидан кўрсатилади. Марказлашган коммунал оқова сув тизимлари Наманган шаҳри (Давлатобод ва Янги Наманган туманлари билан биргаликда) ҳамда саккизта туман марказларида мавжуд.
Вилоят ҳудудидаги 788 та МФЙнинг 160 тасида оқова сув тармоқлари мавжуд. Яъни аҳолининг 236,3 минг нафари ёки 7.8 фоиз қисми марказлашган оқова сув хизмати билан қамраб олинган.
Марказлашган тизим мавжуд эмас эди...
Вилоятдаги 3 та (Учқўрғон, Норин ва Мингбулоқ) туманида марказлашган коммунал оқова сув тизимлари мавжуд эмас эди.
Норин тумани марказида 2020 йилда инвестиция дастурига асосан Марказлашган коммунал оқова сув тизимлари (оқова сув тозалаш иншооти ва 7,8 км оқова сув тармоғи) қурилиши бошланган. 2023 йилда қурилиш монтаж ишлари якунланди. Ҳозирги кунда пудратчи ташкилот томонидан технологик синов ва ишга тушириш ишлари амалга оширилмоқда.
Учқўрғон туманида оқова сув тозалаш иншооти ва оқова сув тармоқлари 1980 йилларда «Учқўрғон ёғ экстрация» АЖ томонидан қурилган.
Мингбулоқ тумани марказида эса оқова сув тармоқлари мавжуд эмас. Ҳатто туман марказидаги кўп қаватли турар-жой биноларидан чиқувчи оқова сувлар ҳам маҳаллий ўраларга ташланади ва ободонлаштириш бўлими махсус транспорт воситаларида ташиб кетилади.
Ўзбекистон Президентининг 2022 йил 2 августдаги қарорига асосан, умумий қиймати 85 млн АҚШ доллари, шу жумладан, жалб этиладиган кредит миқдори 70 млн АҚШ долларини ташкил этувчи «Наманган вилояти Чуст, Поп, Наманган туманлари ичимлик сув таъминотини яхшилаш, Чуст ва Мингбулоқ туманида канализация тизимларини қуриш» лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган. Кредит маблағлари Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан ажратилмоқда. Лойиҳа номидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, унда Мингбулоқ туманида ҳам канализация тизимларини қуриш кўзда тутилган.
Эскирган ускуналар қачонгача ямалади?
Жамоатчилик эшитувида вилоятдаги оқова сувни тозалаш иншоотлари билан боғлиқ вазият ҳам таҳлил қилинди. Наманган туманининг «Неъматжон» қишлоғи худудида жойлашган оқова сувни тозалаш иншооти 1963 йил ишга туширилган. Бу иншоот ҳудудий ҳисобланиб, ҳозирги кунда Наманган шаҳри (Давлатобод ва Янги Наманган туманлари билан биргаликда) ҳамда 6 та (Косонсой, Тўрақўрғон, Янгиқўрғон, Уйчи, Чортоқ ва Наманган) туман марказидаги истеъмолчиларнинг оқова сувларини қабул қилиб, тозалайди. Туман марказларида асосан кўп қаватли турар-жой бинолари канализация тармоқлари марказий коммунал оқова сув тармоғига уланган.
Бироқ иншоотдан узоқ йиллар фойдаланиш давомида конструкция, жиҳоз ва ускуналар маънан ҳамда жисмонан эскирган. Эскини ямагунча эсинг кетади, деган гапни эса мутасаддилар «эшитмаяпти».
Муаммоларга аниқ ечим
Вилоятда оқова сувни тозалаш иншооти ягона, қолаверса, бугунги талабни қондира олмайди. Шу боис 2020-2023 йиллар инвестиция дастурларига асосан, Наманган шаҳар оқова сув тизимини реконструкция қилиш лойихасининг 1-босқичида «Уйчи — Наманган» коллектори 5,3 км қисмини қуриб ишган тушириш, 7.8 км «Тўрақўрғон — Наманган» коллекторини реконструкция қилиш, «Ахси» насос станцияси ва 1,8 км босимли «Уйчи» тармоғини қуриш режалаштирилган. 2-босқичида Наманган шахридаги Д-500 мм ли «Гўзал» ва «Қўқон» кўча хамда Д-1000 мм ли Жанубий айланма йўл коллекторлари қуриш ишлари амалга оширилди, лойиҳага асосан, «Тошбулоқ — Наманган» коллекторини реконструкция қилиш ишлари давом эттирилмоқда.
Қайта кўриб чиқиш керак бўлган масалалар
Бироқ лойиҳа доирасида қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлган масалалар мавжуд. Шартномада фақатгина тозалаш иншоотини хусусий шерикликка бериш, канализация тармоқларини ривожлантириш, уларни эксплуатация қилиш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисоб-китоблар сув таъминоти корхонаси зиммасида қолдирилган.
Бундан ташқари, иншоотни эксплуатация харажатлари учун 23 йилда 213 млн доллар, йилига жами 9,2 млн АҚШ доллари миқдорида хусусий шерикка тўлаб бериши, иншоот қувватидан тўлиқ фойдаланмаслик ёки ортиқча оқова ташлаш, оқова сифатлари меъёрлардан ортиб кетган тақдирда турли жарима санкциялари ва компенсациялар давлат шериги томонидан тўланиши кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан лойиҳани амалга оширишдаги энг асосий муаммолардан бири – иншоотдан Сирдарё дарёсига чиқариладиган тозаланган сув Европа Иттифоқи стандартлари Ўзбекистон стандартларига жавоб бермаслиги. Жумладан, Сирдарёга ташланадиган сув таркиби асосий кўрсаткичлари бўйича Европа стандарти Ўзбекистон стандартидан ХПК ва БПК кўрсаткичлари бўйича 8,3 баробар (833%), эримайдиган моддалар бўйича 2,3 баробар (233%), азот моддаси кўрсаткичи бўйича 1,65 баробар (165%)га юқори.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Трансчегаравий сув оқимлари ва халқаро кўлларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича (1992 йил 17 март) конвенцияга аъзо бўлиб, унинг шартларини бажариш мажбуриятини олган. Юқоридаги лойиха доирасида табиий сув объектларини муҳофаза қилиш ва ифлослантиришнинг олдини олиш бўйича Ўзбекистон Республикаси тарафи бўлган халқаро битимлар ва табиатни муҳофаза қилиш талаблари бузилиши хавф сифатида кўрсатилмоқда.
Эшитувда кўрсатилган масалалар иштирокчилар томонидан жиддий муҳокама қилинди ва уларни ҳал этиш юзасидан баённома расмийлаштирилди.
ЎЭП Наманган вилоят кенгаши
матбуот хизмати
Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.
БатафсилМамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.
БатафсилМамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.
Батафсил