Тадқиқотчилар «Борса келмас» кўли кўп минг йиллар илгари йўқ бўлиб кетган Тетис океанининг қолдиғи, деб маълумот беришади.
Бу ерда туз кони мавжуд бўлиб, унинг узунлиги 75, эни 70-72 километрни ташкил қилади. Чуқурлиги эса 30-60 метр, захираси 105 млрд тоннадан иборат. Ҳозирги кунда узунлиги 90, эни 50 километрга тенг бу туз конидан Қўнғирот тумани ҳудудида жойлашган сода заводига хомашё етказиб берилади.
Бу чексиз ҳудуднинг «Борса келмас» деб номланиши бўйича ривоятлар жуда кўп. Уларда айтилишича, кўл ичида «Шайтон қалъа» деб аталадиган қадимий қалъа бўлиб, унда кўп миқдорда хазина кўмилган эмиш. Бу тиллалар эрамиздан олдинги IV асрда Қадимий Хоразмда ҳукмронлик қилган Фарасманга тегишли бўлган, дейишади. Қанча асрлардан буён ушбу тиллаларга эга бўлиш ниятида бу ерларга отланган кўплаб одамлар изсиз ғойиб бўлган. Шунинг учун «Борсанг, қайтиб келмайсан», деган гап тарқаб, бу ерга ушбу ном берилган экан.
«Борса келмас» номи ўзига мос. Сабаби, кўлнинг ичида айланиб юриш жуда ҳам хавфли. Кўл ичида юпқа туз қобиғи билан қопланган чуқурлар жуда кўп. У ерлар кўзингизни очиб-юмганча номаълум ҳудудларга тортиб олиб кетади.
Демак, «Борсанг, қайтиб келмайсан», деган гапда жон бор.
«Борса келмас»даги ушбу қалъа машҳур рус археологи Сергей Толстовнинг ҳам эътиборини жалб қилган. У ўзининг «Қадимий Хоразм цивилизацияси изидан» асарида шундай дейди: «Оролга (қалъага) қирғоқдан деярли етиб бўлмайди. Туз қобиғи билан қопланган чуқур ботқоқликдан пиёда ҳам, қайиқда ҳам ўтиш қийин. Маҳаллий аҳоли бизга у ерда қандайдир сирли қалъа борлигини ва қалъада тунда шамлар ёнишини, у ерга қадимда битта подшоҳ мўл хазина кўмганини айтишди. Шундан сўнг «Шайтон қалъа»нинг сирини очиш археологлар учун қизиқарли мавзуга айланди.
Айтиб ўтишимиз жоиз, биз илк бор «Борса келмас» кўлига учган пайтимизда барчамиз баробар ҳайрон қолдик. Улуғ туз салтанати бизда унутилмас таассурот қолдирди.
Оппоқ қор каби чўзилиб ётган катта кенгликда иккита қора тоғ, яъни катта ва кичик «Шайтон қалъа» ороли кўзга ташланди. Оролга яқинлашдик. Олдимизда столнинг баландлигидек келадиган кичик ороллар мавжуд эди. Биз ушбу оролларнинг устидан 50 метргача пастлаб 3 марта ўтдик. Ҳеч нарса йўқ! Сунъий қурилиш излари кўринмайди. «Шайтон қалъа» афсоналарда айтилганидек, одамлар томонидан қурилмаган. Бу она табиат ўйини...»
Демак, «Шайтон қалъа»да гоҳ кўриниб, гоҳ кўринмайдиган қалъа бор-йўқлиги номаълум. Лекин асрлар давомида олтин қидириб ботқоқликка чўкиб кетган одамлар ҳақидаги афсоналарнинг қанчалик ҳақиқатга яқин экани сирлигича қолмоқда.
«Борса келмас» кўли олдинлари Орол денгизининг ўртасида бўлган. Аммо уни қўшни Қозоғистон ҳудудидаги «Борса келмас» ороли (у тарафда ушбу номдаги қўриқхона ҳам бор) билан чалкаштирмаслик лозим.
Арухан ИСМАИЛОВА,
ЎЭП Нукус шаҳар кенгаши раиси
Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?
🕔11:00, 04.12.2025
✔39
Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.
Батафсил
Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?
🕔10:59, 04.12.2025
✔34
Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.
Батафсил
Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик
🕔10:54, 04.12.2025
✔28
Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз
Батафсил