Экоолам      Бош саҳифа

«Ўзбекистон – 2030» стратегияси: Экология соҳасида қандай натижаларга эришилди?

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигида «Ўзбекистон – 2030» стратегияси ва 2024 йилга мўлжалланган Давлат дастурига бағишланган тадбир ўтказилди.

«Ўзбекистон – 2030» стратегияси: Экология соҳасида қандай натижаларга эришилди?

Унда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири ўринбосари Искандар Қутбиддинов, Олий Мажлис Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси раиси Борий Алихонов, вазирликнинг бошқарма, бўлимлари ва тизим ташкилотлари мутасаддилари иштирок этди.

Тадбирда Давлат дастури ижроси юзасидан Экология вазирлиги тизимида 2024 йил I ярим йилликда эришилган асосий натижалар бўйича маълумот берилди.

– «Яшил макон» умуммиллий лойи­ҳаси доирасида жорий йилги баҳор мавсумида 138 млн туп дарахт ва бута кўчатлари экилди, шунингдек, саноат корхоналари ҳудуди ва атрофида 5,3 млн туп дарахт кўчати ўтқазилиб, «Яшил белбоғ»лар ташкил қилинди, – деди Искандар Қутбиддинов. — Шунинг­дек, 257 та яшил боғлар барпо этилди ва уларнинг жами сони 517 тага етказилди. Энг муҳим ишлардан бири эса, албатта, Орол денгизи тубида ва Оролбўйи минтақасида 215 минг гектар майдонда «яшил қопламалар» ташкил этилганидир. Қолаверса, «Менинг боғим» лойиҳаси ишга туширилди, «Автомобилсиз кун», «Тоза ҳаво» ойлиги каби лойиҳалар доимий тарзда ўтказиб келинмоқда.

Тадбирда, шунингдек, туризм соҳасидаги ўзгаришларга ҳам эътибор қаратилди. Жумладан, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида республикамизга 3,5 млн. нафар хорижий сайёҳ (2023 йилнинг мос даврига нисбатан 113,3 фоиз) ташриф буюрган, туризм хизматлари экспорти 1,4 млрд долларни ташкил этган. Шу билан бирга, 121 та лойиҳа амалга оширилиб, 2515 та янги иш ўринлари яратилган.

Тадбирда нутқ сўзлаган Борий Алихонов «Ўзбекистон – 2030» стратегияси ва 2024 йилга мўлжалланган Давлат дастури долзарб вазифаларни қамраб олганини қайд этди.

– Бугун нафақат Марказий Осиё минтақаси, балки бутун дунёда иқлим ўзгариши глобал муаммога айланиб улгурди. Шунингдек, атмосферанинг кес­кин ўзгариши, қурғоқчилик, чўлланиш, биохилма-хилликнинг йўқолиб бориши, сув танқислиги каби муаммолар ҳам тобора долзарб тус олмоқда. Бу эса ўз навбатида мамлакатлар иқтисодиёти, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларга жиддий салбий таъсир кўрсатмоқда. «Ўзбекистон – 2030» стратегиясида эса юқоридаги каби муаммоларга самарали ечим топишга асосий эътибор қаратилган. Мақсад аҳоли учун қулай экологик шароитни яратишдир, – деди Борий Алихонов.

Таъкидлаш жоизки, Давлат дастури доирасида 2024 йилнинг иккинчи ярим йиллигида Экология вазирлиги томонидан яна бир қанча ишларни амалга ошириш режалаштирилган. Хусусан, «Яшил макон» лойиҳасининг куз мавсумида 75 млн туп дарахт ва бута кўчатлари экиш, ҳудудларда 347 га майдонда 134 та «яшил боғлар» барпо этиш, «Тоза ҳаво» ойлиги доирасида 200 мингта автотранспорт воситасини экологик назоратдан ўтказиш, 80 та саноат корхонасида чанг-газ тутиб қолиш ускуналари ҳамда 56 та корхонада локал оқова сув тозалаш иншоотларини қуриш ва қайта таъмирлаш, чиқинди полигонларини рекултивация қилиш, замонавий инфратузилма, қурилмалар ва махсус техникалар билан таъминлаш каби вазифалар кўзда тутилган.

Туризм соҳасида эса 1,1 млрд доллардан ортиқ туризм хизматлари экспорти амалга оширилади, 92 та меҳмонхона, 150 та оилавий меҳмон уйлари фаолияти йўлга қўйилади, 12,1 мингта янги иш ўринлари яратилади.

Шу билан бирга, 3,5 мингта доимий ва мавсумий иш ўринлари ташкил этилади.

 

Экология вазирлиги матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Сурхондарёда  чиқиндиларни ёқиб, электр  олинади

Сурхондарёда чиқиндиларни ёқиб, электр олинади

🕔14:54, 12.02.2026 ✔42

Экология қўмитаси ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ҳамда Хитойнинг «CSET» компанияси ўртасида чиқиндиларни энергетик ресурс сифатида фойдаланишга қаратилган инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишув имзоланди.

Батафсил
Ноёб ҳайвонлар сони кўпаймоқда

Ноёб ҳайвонлар сони кўпаймоқда

🕔14:51, 12.02.2026 ✔43

Биологик хилма-хилликни сақлаш, камайиб бораётган ўсимлик ва ҳайвонот олами турларини асраб-авайлаш ва кўпайтириш борасида қилинаётган ишлар кутилган самараларни бермоқда.

Батафсил
Кунига  500 тонна чиқиндини саралаш имкони яратилади

Кунига 500 тонна чиқиндини саралаш имкони яратилади

🕔08:58, 05.02.2026 ✔68

Чиқиндилардан иқтисодий ресурс сифатида фойдаланиш жаҳон тажибасида такомиллашган ҳамда кутилган самарани берган амалиёт ҳисобланади. Мамлакатимизда бу борадаги ишлар янги босқичга кўтарилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сурхондарёда  чиқиндиларни ёқиб, электр  олинади

    Сурхондарёда чиқиндиларни ёқиб, электр олинади

    Экология қўмитаси ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ҳамда Хитойнинг «CSET» компанияси ўртасида чиқиндиларни энергетик ресурс сифатида фойдаланишга қаратилган инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишув имзоланди.

    ✔ 42    🕔 14:54, 12.02.2026
  • Ноёб ҳайвонлар сони кўпаймоқда

    Ноёб ҳайвонлар сони кўпаймоқда

    Биологик хилма-хилликни сақлаш, камайиб бораётган ўсимлик ва ҳайвонот олами турларини асраб-авайлаш ва кўпайтириш борасида қилинаётган ишлар кутилган самараларни бермоқда.

    ✔ 43    🕔 14:51, 12.02.2026
  • Кунига  500 тонна чиқиндини саралаш имкони яратилади

    Кунига 500 тонна чиқиндини саралаш имкони яратилади

    Чиқиндилардан иқтисодий ресурс сифатида фойдаланиш жаҳон тажибасида такомиллашган ҳамда кутилган самарани берган амалиёт ҳисобланади. Мамлакатимизда бу борадаги ишлар янги босқичга кўтарилмоқда.

    ✔ 68    🕔 08:58, 05.02.2026
  • Табиатнинг «жигари»:  Сув-ботқоқ ерларни асраш нега муҳим?

    Табиатнинг «жигари»: Сув-ботқоқ ерларни асраш нега муҳим?

    2026 йил 2 февраль – Бутунжаҳон сув-ботқоқ ерлар кунига бағишлаб Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетида («Green University») «Сув-ботқоқ ерлар: Орол денгизи ҳавзасидаги иқлим, қуруқлик ва сув чорраҳасида» мавзусида семинар бўлиб ўтди.

    ✔ 64    🕔 08:58, 05.02.2026
  • Атроф-муҳитдан инсон танасигача  кўринмас  ифлосланиш

    Атроф-муҳитдан инсон танасигача кўринмас ифлосланиш

    Уй-рўзғорда пластик идишларни ишлатамиз, ёзаётган ручкамиз, ҳатто ёнимизда олиб юрадиган банк картаси ҳам пластикдан. Бироқ ушбу маҳсулот қулайлиги билан бирга экология ва инсон саломатлигига жуда катта хавф солаётган муаммога айланаётганига ҳамма давлатлар ҳам эътибор қаратгани йўқ.

    ✔ 67    🕔 08:47, 05.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар