Экоолам      Бош саҳифа

Заводдан чиқаётган заҳар дарёдаги 20 тонна балиқни нобуд қилди

Бразилиянинг Сан-Паулу штатида дарёга саноат чиқиндилари оқизилиши оқибатида 20 тоннагача балиқлар нобуд бўлди. Пирасикаба дарёси био хилма-хилликга эга қўриқланувчи ҳудуддан оқиб ўтади.

Заводдан чиқаётган заҳар дарёдаги  20 тонна балиқни нобуд қилди

Сан-Паулу прокуратураси маълумотларига кўра, мамлакатнинг жануби-шарқидаги Пирасикаба дарёсида 10 дан 20 тоннагача балиқ нобуд бўлган.

Шаҳар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги директори Адриано Кейрушнинг гапларига кўра, кўрилган зарарни ва атроф-муҳитни тиклаш учун йиллар керак бўлади. Ўлдирилган балиқлар сони ва дарёнинг ифлосланиши биологик хилма-хилликка сезиларли даражада зиён етказган. Ушбу дарё Сан-Паулунинг ёввойи табиатга бой катта ҳудуди бўлиб, унинг ҳавзаси 12 531 км2 майдонни ташкил этади.

«Ушбу қайғули экологик офатнинг жиддий оқибатлари барчани ташвишга солиб қўйди. Маҳаллий балиқчиларнинг хавотирини гапирмаса ҳам бўлади», дейди шаҳар прокурори.

Айни дамда атроф-муҳитга катта зарар етказган заводларнинг иши ўрганилмоқда. Прокурорнинг сўзларига кўра, компанияга жиноий жавобгарлик белгиланишдан олдин, балиқларнинг нобуд бўлишида чиндан ҳам компаниянинг айби борми ёки йўқ, тўлиқ тасдиқ топиши даркор.

Ушбу ҳолатга нисбатан Сан-Хосе компанияси балиқларнинг ўлимига алоқадор эмаслигини айтиб, бу айбловдан бош тортган.

«Заводнинг бу ҳодисага алоқадорлиги ҳақидаги тахминларнинг ҳозирча ҳеч қандай далили йўқ ва бу айблов асосга эга эмас», дейди компания ўз баёнотида.




Ўхшаш мақолалар

«Яшил  макон» билан  соғлом ҳаёт сари

«Яшил макон» билан  соғлом ҳаёт сари

🕔14:43, 22.10.2026 ✔21

Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди

Батафсил
Пластик чиқиндилар  мустаҳкам йўл  бўлиб қайта  оладими?

Пластик чиқиндилар мустаҳкам йўл бўлиб қайта оладими?

🕔14:36, 22.10.2026 ✔21

Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...

Батафсил
Янги Тошкент –  табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

Янги Тошкент – табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

🕔13:21, 15.10.2026 ✔103

Янги Тошкент ло­йиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар