«Яшил макон» билан соғлом ҳаёт сари
Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди
БатафсилКейинги йилларда мамлакатимизда 260 минг гектар ер майдонларида янги деҳқон хўжаликлари ташкил этилди. Улар томонидан етиштирилган маҳсулотларни ташиш, саралаш, сақлаш, қайта ишлаш, ички ва ташқи бозорда сотишни енгиллаштириш учун қишлоқ хўжалиги кооперативлари имкониятларидан янада самарали фойдаланиш зарурати юзага келмоқда.
Қишлоқ хўжалигида кооператив муносабатларни бевосита тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тарқоқлиги, турли қонунчилик ҳужжатларида мавжуд нормаларни амалиётда қўллаш қийинчилиги соҳада кооператив муносабатларни тартибга солишнинг унификациялаштирилган ҳуқуқий асосини яратиш лозимлигини кўрсатди.
Шу боисдан жорий йилнинг 8 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида «Қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Мазкур қонун лойиҳаси қишлоқ хўжалиги кооперативини ташкил этиш, кооперативга аъзолик, унинг фаолиятини амалга ошириш, назорат қилиш, бошқариш, қайта ташкил этиш ва тугатиш соҳасидаги ҳамда мулкий муносабатларни тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқилган.
– Қонун лойиҳаси билан қишлоқ хўжалиги кооперативларини ташкил этиш, кооператив аъзолигига қабул қилиш, назорат қилиш, ташқи аудит, бошқариш, қайта ташкил этиш ва тугатиш давлат ва кооперативлар ўртасидаги ҳамда мулкий муносабатларни тартибга солиш масалалари белгиланмоқда, – дейди фракция аъзоси Равшанбек Бегматов. – Мазкур қонун Ўзбекистон Экологик партиясининг сайловолди дастурларига ҳамоҳанг, унинг қабул қилиниши мамлакатимизда қишлоқ хўжалигида замонавий кооператив муносабатларини тартибга солиш, уларнинг ҳуқуқий кафолатини яратиш, бозор механизмларини жорий этиш, эркин рақобат муҳитини шакллантириш, мавжуд табиий ресурслардан тўғри фойдаланишга хизмат қилади.
Муҳокамалар давомида фракция аъзолари томонидан қонун лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан тегишли таклифлар берилиб, концептуал жиҳатдан қўллаб-қувватланди.
Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...
БатафсилЯнги Тошкент лойиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.
Батафсил