Экоолам      Бош саҳифа

Микро ГЭСлар қанчалик самарали?

Улар табиатга «юклама»ни камайтира оладими?

Микро ГЭСлар  қанчалик самарали?

Давлат раҳбари ҳузурида 2023 йилнинг 31 октябрь куни гидроэнергетика соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар ва энергетика тизимини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича вазифалар ижроси юзасидан ўтказилган йиғилишда 2023 йил 20 та, 2024 йилда 38 та кичик ва микро ГЭС қуриш режалаштирилгани, аммо ушбу топшириқлар ижроси бўйича қурилишлар кечикаётгани қайд этилган эди. Хўш, бугунга қадар уларнинг қанчаси ишга туширилди? Микро ГЭСлар қурилиши иқлим ўзгаришида муносиб ечим бўла оладими?

Бу каби саволларга Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган матбуот анжуманида «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти масъуллари жавоб берди.

Микро ГЭСларга нима эҳтиёж бор?

Глобал иқлим ўзгариши ва қурғоқчилик шароитида Марказий Осиё давлатларидан оқиб ўтувчи дарёларда сув ҳажмларининг пасайиши кузатилиши катта ва ўрта ГЭСларни тўлиқ қувватларда ишлашини чекламоқда. Бу эса, ўз навбатида, ишлаб чиқарилаётган экологик тоза электр энергияси ҳажмига салбий таъсирини ўтказмоқда. Электр энергияси ҳажмларида юзага келадиган тафовутни қоплашда кичик сув босими ва харажатида ишловчи микро ГЭСлар муҳим аҳамият касб этади.

– Микро ГЭС – жуда оз миқдордаги ресурслар эвазига атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатмайдиган электр энергиясини ишлаб чиқиш технологиясидир.

Бунда ўрнатилган қувватидан келиб чиқиб, бир нечта хонадон, кичик цех ёки маҳалланинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондиришга етарли бўлади. Ҳар қандай микро ГЭС ишлашининг асосий омили гидростатик босим ҳамда сув сарфидир. Гидростатик босим ГЭСга келувчи сув сатҳининг турбина ишчи ғилдираги маркази сатҳидан баландлиги билан ўлчанади. Сув сарфи эса турбинага секундига қанча метр куб сув узатилиши кўрсаткичидир. Гидростатик босим сув оқимини шаршара каби кескин пастга йўналтиришга имкон беради. Бунда сув турбина валини юқори тезлик билан айлантириб беради ва генератор валига узатилади ҳамда бунинг натижасида генератор ток ишлаб чиқаради, – дейди «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти ижро аппарати раҳбари Суҳроб Ҳамроев.

 

Нечта микро ГЭС қурилди?

Бугунги кунда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан умумий қуввати 12,5 МВт бўлган 22 та микро ва кичик ГЭС лойиҳалари ишга туширилган. Жумладан, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида умумий қуввати 9,5 МВт бўлган 9 та лойиҳа фойдаланишга топширилган. Йил якунига қадар яна умумий қуввати 15 МВт бўлган 10 та микро ГЭС лойиҳасини ишга тушириш кўзда тутилган.

 

Тадбиркорларга қандай имкониятлар яратилган?

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ бошқарма бошлиғи Аваз Зокиров Ўзбекис­тон Президентининг 2022 йил 9 сентябрдаги «Энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони ижроси ҳақида ҳам маълумот берди.

Маълумотга кўра, юртимизда хусусий инвесторларга қуввати 5 МВтгача бўлган микро ва кичик гидроэлектр станцияларни қуриш лойиҳалари рўйхати ва улардан фойдаланиш бўйича янги механизм жорий этилди. Ўтган вақт давомида хусусий сектор иштирокида амалга оширилиши режалаштирилган 200 та микро ГЭС лойиҳасининг рўйхати шакллантирилган ҳамда амалий ишлар бошлаб юборилган.

– Мазкур фармонга биноан микро ва кичик ГЭСларни қуришда тадбикорларни кенг жалб этиш бўйича жамият раҳбарлигидаги тегишли ишчи гуруҳ томонидан режа асосида Фарғона, Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кенг тарғибот тадбирлари амалга оширилди.

Шунингдек, хусусий сектор вакилларига кичик ва микро ГЭС лойиҳаларни амалга ошириш учун барча ҳуқуқий ва иқтисодий шароитлар яратиб берилди. Юқорида зикр этилган фармон ижроси доирасида кичик ва микро ГЭСларни қуриш истагидаги тадбиркорларга ерларни 20 йил муддатга ижарага бериш, улар ишлаб чиқарган электр қувватини давлат томонидан кафолатли сотиб олиш тизими жорий қилинди.

Тадбиркор аукциондан микро ГЭС лойиҳасини ютиб олиб, лойи­ҳани ишга туширишга қадар бўлган даврда амалга ошириладиган тадбирлар белгилаб берилди. Шунингдек, тадбиркорлар белгиланган тариф бўйича ишлаб чиқарилган электр энергияси истеъмолидан ортган қисмини давлатга кафолатли тарзда 1 350 сўмдан сотиши мумкин. Бу жамият тасарруфидаги энергия ҳосил қилувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқилган электр энергияси таннархига нисбатан қарийб 3 (2,7) баробар қимматга сотиш имкониятини беради. Бугунги кунгача хусусий инвесторлар томонидан амалга оширилиши режалаштирилган 60 га яқин микро ва кичик ГЭСларни қуриш лойиҳалари бўйича ташаббускорлар аукцион савдолари орқали аниқланган, – дейди «Ўзбекгидроэнерго» АЖ бошқарма бошлиғи Аваз Зокиров.

 

Шаҳруза САТТОРОВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Барқарор ва  арзон электр энергияси –  аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

Барқарор ва арзон электр энергияси – аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

🕔11:41, 20.08.2026 ✔52

Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.

Батафсил
Хавфсиз  ва барқарор шаҳар  яратишда   Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

Хавфсиз ва барқарор шаҳар яратишда  Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

🕔11:40, 20.08.2026 ✔50

Тошкентда БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамда Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги (MLIT) томонидан юқори даражадаги мулоқот бўлиб ўтди.

Батафсил
Экологик ислоҳотларнинг  асосий   ричаги

Экологик ислоҳотларнинг асосий  ричаги

🕔14:30, 14.08.2026 ✔101

Ёшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан саналади. Шунинг учун ҳам партия томонидан ташкил этиб келинаётган «Сиз экологик қонунларни биласизми?» кўрик-танлови мактаб ҳамда техникумлар ўртасида тобора оммалашмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар