«Яшил макон» билан соғлом ҳаёт сари
Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди
БатафсилЎЭП Косонсой туман кенгаши ва мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида Косонсой тумани 44-махсус мактаб-интернатида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахтлар суғорилиши, парвариши бўйича жамоатчилик назорати ўтказилди.
Мониторинг натижасига кўра, ушбу таълим муассасасида жорий йилнинг баҳор-куз мавсумда 450 туп ҳар хил турдаги манзарали дарахт кўчатлари экилган. Ушбу дарахт кўчатлари платформага киритилган. Ҳозирги вақтда улар назоратда бўлиб, суғориш ва парваришлаш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳудудда дарахтларнинг қуриб қолиш ҳолатлари мавжуд эмас. Лекин суғориш тизими такомиллаштирилмаса, яъни сув етказиб берувчи маҳаллий ирригация тизими тозанланмаса, кейинги мавсумда муаммолар келиб чиқиши мумкин.
Шунга кўра, асосий ирригация тизимининг сув ўтказиш хусусиятини такомиллаштириш борасида керакли тавсия ва маслаҳатлар берилди.
Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...
БатафсилЯнги Тошкент лойиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.
Батафсил