2023 йил 16 февралда «2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент қарори қабул қилинган эди.
Унга асосан ижтимоий ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳалари ҳамда иқтисодиёт тармоқларида қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш кўзда тутилган.
Айни шу талаблар асосида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан барча маъмурий бино ва иншоотларга умумий қуввати 590 кВт бўлган 21 та объектда қуёш панеллари ўрнатилди. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ корхоналари билан шартномалар тузилиб, ортиқча электр энергия туман, шаҳар электр тармоқларига узатилмоқда. Бу ҳақда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ бўлим бошлиғи Салим Эшонқулов ЎзАга маълумот берди.
2023 йил якунига кўра, қуёш панеллари орқали йил давомида 728,1 минг кВт соат «яшил энергия» ишлаб чиқарилган бўлиб, шундан 129,3 минг кВт соати туман, шаҳар электр тармоқларига сотилган. Бу жараён 2024 йилда ҳам юқори кўрсаткичларда давом этмоқда.
Мисол учун, 2023 йилда қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган «яшил энергия» ташкилот тизимида истеъмол қилинган энергиянинг 28,8 фоизини ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2024 йилда 37,4 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.
Аҳамиятлиси, ўтган йил давомида қуёш панеллари орқали ҳосил қилинган «яшил энергия» (728,1 минг кВт соат) улушига мос равишда 327,6 тонна тўйинмаган углерод газлари (экологияга зарарли газлар) табиатга чиқарилишига йўл қўйилмади.
Табиийки, жорий йилда янада кўпроқ тўйинмаган углерод газларини атмосфера қатламига чиқаришнинг олди олинади.
Шунингдек, магистрал электр тармоқлари орқали электр энергиясини узатишдаги технологик йўқотиш улушини камайтириш, энергия самарадорлигини ошириш ҳамда харажатларни қисқартириш борасида ташкилий-техник тадбирлар бажарилиб борилмоқда. Бу ишларнинг самараси ўлароқ, 2021-2023 йилларда технологик йўқотишларнинг улуши камайишига эришилган.
Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача
🕔14:28, 22.10.2026
✔23
Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.
Батафсил
Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?
🕔13:16, 15.10.2026
✔155
Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.
Батафсил
Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф
🕔14:57, 08.10.2026
✔220
Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.
Батафсил