Экоолам      Бош саҳифа

Энерготежамкор қурилмаларни ўрнатган истеъмолчиларга чегирма берилади

Ўзбекистонда истеъмолчиларга энергия тежамкор қурилмалар ўрнатганликлари учун 3 йил давомида амалдаги тарифга нисбатан 15 фоиз чегирма берилади.

Энерготежамкор  қурилмаларни ўрнатган истеъмолчиларга  чегирма берилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорида бу ҳақда белгилаб қўйилган.

Янги таҳрирдаги қарор билан аҳоли истеъмолчилари ва тадбиркорлик субъектларига бир қатор қулайликлар яратилмоқда.

Хусусан, қарорнинг электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларига кўра, истеъмолчиларга тасарруфидаги мавжуд эски электр қурилмаларини янги энергия тежамкор қурилмаларга алмаштириш натижасида иқтисод қилинган электр энергияси ҳажмига 3 йил давомида амалдаги тарифга нисбатан 15 фоиз чегирма берилади.

Бунда:

– истеъмолчилар электр қурилмаларни алмаштириш жадвали ва унинг натижасида эришиладиган иқтисодни назарда тутувчи дас­турни тақдим этгандан сўнг, «Ўзэнергоинспекция» 10 кун муддатда ушбу дастурнинг асосланганини кўриб чиқади ва натижаси бўйича келишади ёки асослантирган ҳолда келишишни рад этади;

– тасдиқланган дастурга асосан амалга оширилган ишлар натижасида иқтисод қилинган электр энергияси ҳажми энергия аудитор томонидан ўрганилади ва ушбу ҳажмлар бўйича хулоса берилади;

– энергия аудитор хулосаси «Ўзэнергоинспекция» ва ҳудудий электр таъминоти корхонасига тақдим этилади ва ижобий хулоса тақдим этилган кундан бошлаб чегирмалар қўлланилади.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, ёқилғи-энергетика ресурсларининг 2024-2025 йилларда босқичма-босқич ўзгарадиган янги нархлари ҳамда шу йилнинг 1 май санасидан эътиборан, аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрлари тасдиқланган эди.




Ўхшаш мақолалар

«Яшил  макон» билан  соғлом ҳаёт сари

«Яшил макон» билан  соғлом ҳаёт сари

🕔14:43, 22.10.2026 ✔21

Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди

Батафсил
Пластик чиқиндилар  мустаҳкам йўл  бўлиб қайта  оладими?

Пластик чиқиндилар мустаҳкам йўл бўлиб қайта оладими?

🕔14:36, 22.10.2026 ✔21

Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...

Батафсил
Янги Тошкент –  табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

Янги Тошкент – табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

🕔13:21, 15.10.2026 ✔103

Янги Тошкент ло­йиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар