Агроэнергетика соҳасида йирик ҳамкорлик
Хитойда ташкил этилган халқаро иқтисодий форум доирасида Ўзбекистон иқтисодиёти учун фойдали бўлган келишувларга эришилди.
БатафсилАзалдан адолатни, тартиб интизомни хуш кўрадиган бу инсон узоқ йиллар ички ишлар тизимида масъул вазифаларда ишлаган.
У дўстларига ҳам, сафдошларию, таниш-билишлар, ҳатто ҳамқишлоқларга ҳам доимо ўзаро муносабатда фақатгина яхшиликни, одамийликни тарғиб қилди. Шу боис қаерда бўлмасин муносиб ўрнини топди, ҳурматга, эътиборга сазовор бўлди.
Ойбек Ҳайдаров – Норин туманидаги Учтепа маҳалласи раиси. Айни пайтда Ўзбекистон Экологик партиясидан туман кенгаши депутати.
– Депутатимиз ҳақиқий элпарвар, маҳалла учун ўзини аямайдиган ажойиб инсон, – дейди маҳалла фаолларидан бири, меҳнат фахрийси Ваҳобжон ота Эргашев. – Депутатлигининг дастлабки кунларидан маҳалла ҳудудидаги ободончилик, кўкаламзорлаштириш, бунёдкорлик ишларига алоҳида эътибор қаратди. Энг муҳими, унинг шахсий ташаббуси билан маҳаллимиз орқали Норин дарёсига шағал олишга кирадиган юк машиналарининг қатнови тўхтатилди. Боиси, ўша машиналар юк олиш учун келганда ўзлари билан маълум миқдорда чиқинди келтириб дарё ёқасига, унинг ўзанларига тўкиб кетишарди. Шу тариқа уч-тўрт километр масофада юзага келган ҳунук манзара ҳар қандай кишининг таъбини хира қиларди.
Яқинда Ойбек Ҳайдаров янги ташаббусни илгари сурди. Маҳалла идораси ҳашар асосида кўтарилди. Дарёга борувчи йўл ва дарё четларига тўкилган барча чиқиндилар тозаланди, махсус чиқиндихонага ташиб кетилди. Кейинги ташаббус сифатида эса ана шу тозаланган ҳудудлардаги 7 гектардан зиёд майдон маҳалладошларга «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш, дарахт етиштириш учун бўлиб берилди. Бугун ушбу ҳудудларга экилган дастлабки кўчатлар аллақачон бўй чўзиб қолди.
Шу кунларда маҳалладан пастга иниб, Норин дарёси томон борсангиз, атрофдаги саришталик, дарё сувининг салқини, дарахтзорларнинг эпкини танангизга роҳат бағишлайди. Ойбек Ҳайдаровнинг таъкидланишича, эндиликда бу сўлим жойларда экотуризмни ривожлантириш учун енгил конструкцияли меҳмон уйлари, дам олиш масканлари қурилади. Ҳам саёҳат, ҳам зиёрат, ҳам тижорат – учтаси бирда бўлади.
– Мен бир аччиқ ҳақиқатни сира ҳазм қилолмайман, – дейди Ойбек Ҳайдаров.
– Табиат бу – онамиз. Унинг бағридаги барча неъматлар биз, тирикликнинг олий вакили бўлмиш инсонлар учун. Биз унинг бағрида яшаб, еб, ичиб юриб шукрини қилмаймиз.
Оталаримиз сувга тупурма, ахлат ташлама дейишарди. Ҳозир оқар сувга қарасанг, ичи тўла чиқинди. Бир пайтлар алоҳида эҳтиромга сазовор бўлган бободеҳқонлар ўрнида майдонга келган бугунги «деҳқонча»лар «ҳосилни эртапишар қилсам, кўпроқ даромад оламан», деб ерга солмаган заҳари қолмаяпти. Инсонлар соғлиғи, ҳаёти моддият олдида бир тийинга айланди. Бу инсонийликка, ризққа, уни бизга тахт қилиб қўйган табиатга хиёнат эмасми?
Олимларнинг огоҳлантиришича, 2030 йилга бориб ичимлик сув кескин камайиб кетади, одамларга у кунлик меъёр билан, граммлаб берилади. Тўғри-да, нимани хор қилсанг, шунга зор бўласан... Демоқчи бўлганим, шу лаҳзадан эътиборан атроф-муҳитга нисбатан муносабатимизни ўзгартирмас эканмиз, келажак авлод бизни асло кечирмайди. Мен бутун дунёда табиатдан меҳрини дариғ тутмаётган инсонлар олдида таъзим қиламан. Аксинча, бу борада ҳамон ўз фикрига эга бўлмаган, фақатгина саноқ ҳисобига одамлар орасида юрганларга ачинаман.
Депутатимизнинг айтганлари айни ҳақиқат. У мана шу халқимизни, унинг манфаатларини, соғлиғию, шириндан-шакар фарзандларимизнинг келажагини ўйлаб сўзлади. Биз эса эл хизматини ўзининг бахт-саодати деб биладиган шундай юртдошларимизнинг сафи кун сайин кенгайишига тилакдошмиз.
Абдураҳим ИРИСОВ,
ЎЭП Норин туман
кенгаши раиси
Хитойда ташкил этилган халқаро иқтисодий форум доирасида Ўзбекистон иқтисодиёти учун фойдали бўлган келишувларга эришилди.
БатафсилБу чиқинди муаммосига қарши курашишга ёрдам бера оладими?
БатафсилЎзбекистоннинг бетакрор табиати дунёнинг бошқа жойларида учрамайдиган янги-янги турларга бойлиги билан ажралиб туради. Олимлар бугунги кунда илм-фан учун ҳали номаълум янги турларни кашф этаётгани юртимиз ўсимлик оламининг нақадар бой эканидан далолатдир.
Батафсил