Экоолам      Бош саҳифа

Атроф-муҳитни муҳофаза қилишда Ҳукуматнинг вазифалари белгиланмоқда

Жорий йилнинг 10 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партия­си фракциясининг навбатдаги йиғилишида «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилишда  Ҳукуматнинг вазифалари  белгиланмоқда

Муҳокама аввалида қонун лойиҳасига масъул қўмита томонидан лойиҳани иккинчи ўқишга тайёрлаш давомида унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида маълумот бериб ўтилди.

Қонун лойиҳаси билан амалдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонунга янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган нормалардан келиб чиқиб тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Хусусан, Ҳукуматнинг иқтисодиёт, бюджет, молия ва солиқ, ижтимоий соҳа, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларидаги ваколатлари қайта кўриб чиқилмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришига, эпидемияларга, пандемияларга қарши курашиш, уларнинг оқибатларини юмшатиш соҳаларида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаши, табиий ресурсларни, хусусан ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ҳамда бошқа табиий ресурсларни муҳофаза қилиш, улардан оқилона фойдаланиш, табиатдан фойдаланишни тартибга солиш бўйича фаолиятни ташкил этиши белгиланмоқда.

Шу билан бирга, лойиҳада атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш, Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини муҳофаза қилиш ҳамда тиклаш чораларини кўриш, минтақани ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини ўтказиш ҳамда республика аҳамияти ва халқаро аҳамиятга молик йирик экологик дастурларни рўёбга чиқариш, мазкур йўналишдаги миллий лойиҳаларни янада кенгайтиришга доир чора-тадбирларни амалга ошириш Ҳукуматнинг асосий вазифалари сифатида кўрсатиб ўтилмоқда.

«БМТ маълумотларига кўра, инсон саломатлигининг 20-40 фоизи атроф-муҳитга боғлиқ. Қулай атроф-муҳит табиий захиралар қисқараётган, экология ва табиат билан боғлиқ муаммолар инсоният келажагига таҳдид солаётган ҳозирги даврда табиатни асраб-авайлашга янада жиддий эътибор қаратиш, экологияга оид давлат сиёсатини оқилона юритиш зарур. Шу боисдан қонунчилик янада такомиллаштирилиши, янги нормалар ишлаб чиқилиши, масъул ташкилотларнинг ваколатлари янада кенгайиши зарур. Янги қонун лойиҳаси Ўзбекистон Экологик партиясининг дастурий мақсад ва вазифаларида назарда тутилган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиатдан оқилона фойдаланиш ва қулай яшаш шароитини яратиш, экологик муаммоларни яхлит ҳолда ҳал этишга қаратилган давлат сиёсатини амалга ошириш каби устувор йўналишларга тўла мос. Қонун лойи­ҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш давомида уни такомиллаштириш юзасидан фракция томонидан берилган таклифлар инобатга олинган», дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Экопартия фракцияси аъзоси Наврўз Юсупов.

Қизғин муҳокамалар якунида қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қўллаб-қувватланди. Кун тартибига киритилган масалалар атрофлича кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди.




Ўхшаш мақолалар

Яшилликка бурканаётган  Оҳангарон

Яшилликка бурканаётган Оҳангарон

🕔11:02, 24.03.2026 ✔24

Глобал иқлим ўзгариши ва экологик муаммолар инсоният олдига кечиктириб бўлмас вазифаларни қўяётган бугунги даврда она табиатни асраш нафақат бурч, балки яшаб қолиш шартига айланди.

Батафсил
Табиат қурилишдан зарар кўрмади

Табиат қурилишдан зарар кўрмади

🕔10:57, 24.03.2026 ✔22

Аҳолининг табиат учун жонкуярлиги инсон томонидан атроф-муҳитга етказилиши мумкин бўлган салбий таъсирларнинг олдиндан бартараф этилишига сабаб бўлмоқда.

Батафсил
Олимларимиз ҳаво ва сувни тозаловчи материал яратди

Олимларимиз ҳаво ва сувни тозаловчи материал яратди

🕔10:52, 24.03.2026 ✔23

Ўзбекистон Фанлар академияси олимлари ҳаводаги зарарли газлар ҳамда сувдаги оғир металларни тозалаш имконини берувчи янги турдаги гибрид аэрогел ишлаб чиқишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яшилликка бурканаётган  Оҳангарон

    Яшилликка бурканаётган Оҳангарон

    Глобал иқлим ўзгариши ва экологик муаммолар инсоният олдига кечиктириб бўлмас вазифаларни қўяётган бугунги даврда она табиатни асраш нафақат бурч, балки яшаб қолиш шартига айланди.

    ✔ 24    🕔 11:02, 24.03.2026
  • Табиат қурилишдан зарар кўрмади

    Табиат қурилишдан зарар кўрмади

    Аҳолининг табиат учун жонкуярлиги инсон томонидан атроф-муҳитга етказилиши мумкин бўлган салбий таъсирларнинг олдиндан бартараф этилишига сабаб бўлмоқда.

    ✔ 22    🕔 10:57, 24.03.2026
  • Олимларимиз ҳаво ва сувни тозаловчи материал яратди

    Олимларимиз ҳаво ва сувни тозаловчи материал яратди

    Ўзбекистон Фанлар академияси олимлари ҳаводаги зарарли газлар ҳамда сувдаги оғир металларни тозалаш имконини берувчи янги турдаги гибрид аэрогел ишлаб чиқишди.

    ✔ 23    🕔 10:52, 24.03.2026
  • «Навоийазот» АЖ  ҳавога чиқаётган зарарни  камайтирмоқда

    «Навоийазот» АЖ ҳавога чиқаётган зарарни камайтирмоқда

    Бугунги кунда йирик саноат марказларида экологик барқарорликни таъминлаш, хусусан, атмосфера ҳавосига чиқарилаётган заҳарли моддаларни камайтириш давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бирига айланди.

    ✔ 71    🕔 14:46, 12.03.2026
  • Ўзбекистон Экологик партиясидан табиатга эҳсон:  Келажак авлод учун бебаҳо мерос

    Ўзбекистон Экологик партиясидан табиатга эҳсон: Келажак авлод учун бебаҳо мерос

    Бугунги кунда она табиатни асраш, экологик мувозанатни тиклаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш нафақат давлат аҳамиятига молик вазифа, балки ҳар бир виждонли фуқаронинг инсоний бурчига айланди. Зеро, атроф-муҳит мусаффолиги – келажак авлоднинг соғлом ҳаёти учун қўйилган энг мустаҳкам пойдевордир.

    ✔ 64    🕔 14:44, 12.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар