Табиат      Бош саҳифа

Ҳар қаричи олтинга тенг, аммо бу «олтин»га озуқа керак

Ердан оқилона фойдаланиш бугун ва келажак талаб қилаётган заруратдир. Ўзбекистон қишлоқ хўжалик фаолиятида яроқли ер майдонларининг камлиги табиат бойликлари ва ер-сув манбаларидан фойдаланишнинг янги ва самарадор йўналишларини излаб топишни талаб этмоқда.

Ҳар қаричи олтинга тенг,    аммо бу «олтин»га озуқа керак

Турли табиий омиллар ва инсон фаолияти натижасида сайёрамизнинг 32-35 фоиз майдонида деградация таъсири кузатилмоқда. Бу миллионлаб инсонларнинг ҳаёти, саломатлиги, турмуш тарзи ва келажак тақдирига таҳдид солмоқда.

Республикамизда қишлоқ хўжалиги ерларидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш ниҳоятда долзарб муаммо ҳисобланади. Суғориладиган ва лалми ерлар ҳолатини яхшилаш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш шу куннинг энг долзарб масалаларидан биридир.

2021-2022 йиллар давомида Нурота тумани «Умрбек» фермер хўжалиги лалми ерлари шароитида чўл-яйлов озуқабоп ўсимликларини ўстиришда табиий бентонит гиллари кукунини қўллаш бўйича тажриба ишлари олиб борилди. Дала тажрибаларини қўйишдан олдин танланган далаларнинг озиқ моддалари билан таъминланганлик даражасини билиш мақсадида тупроқнинг агрокимёвий хусусиятлари аниқланди. Бунда тупроқдаги умумий гумус, ялпи азот, фосфор ҳамда тупроқдаги ҳаракатчан азот, фосфор ва алмашинувчи калий миқдорлари ўрганилди.

Бентонит гиллари кукуни қўлланилган майдонларда бентонит гиллари кукуни билан қобиқлаш, бентонитли ва карбамидли сузпензия билан баргидан озиқлантириш биргаликда қўлланилганда ўсимлик­лар ҳосилига ижобий таъсир кўрсатиб, уни янада юқори бўлишини таъминлади.

Чўл-яйлов озуқабоп ўсимликларини ўстиришда бентонит гиллари кукунидан фойдаланиш бўйича таж­рибалар изен, Хуросон эспарцети, эркак ўт (житняк), чўғон ва терес­кен ўсимликларида олиб борилди. Тажрибаларда ўсимлик уруғлари турли нормаларда бентонит гиллари кукуни билан қобиқлаб, тажриба тузилмаси бўйича экилди.

Чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлари уруғларини бентонит гиллари билан қобиқлаб экилгандан сўнг март ойи­нинг охири ҳамда апрель ойининг бошларида униб чиқишни бошлади. Экинларда шохланиш фазаси униб чиққанидан сўнг назорат пайкалчаларида апрель ойининг иккинчи ярмидан кузатилган бўлса, бентонит гиллари кукуни миқдорига кўра 50 г/кг, 100 г/кг ва 200 г/кг вариантларда апрель ойининг ўрталарига тўғри келди.

Чўл-яйлов озуқабоп ўсимликларининг ўсиши, ривожланиши ва ўсув даврининг давомийлигига уруғларини бентонит гиллари кукуни билан турли меъёрларда қобиқлаб экишнинг энг мақбул қобиқлаш меъёри барча ўсимлик турларида 100 г/кг вариантларида кузатилди, яъни униб чиқишини 2-3 кунга тезлаштирди.

Бўлинмамиз олимларининг бу каби изланишлари ҳали давом этмоқда. Улар янги технологиялар яратиб экологик ҳолатни яхшилаш мақсадида туну кун изланишда.

Кўриниб турибдики, олдимизда турган вазифалар ниҳоятда залворли. Уларни муваффақиятли тарзда амалга ошириш ҳар биримиздан бор билим ва маҳоратимизни ишга солишни, Ватанимиз тараққиёти йўлида ёниб яшашни талаб этади.

Юртимизнинг ҳар қарич ери олтинга тенг. Унинг гўзал табиати, мусаффо ҳавоси, зилолдек тиниқ ва шифобахш сувлари ҳар қандай кишини ўзига мафтун этади. Мана шундай бетакрор гўзалликни асраб-авайлаш, келажак авлодга бус-бутунлигича етказиш ҳар биримизнинг унутилмас бурчимиздир.

 

Абдураззоқ МИРЗАЕВ,

ЎзР ФА Навоий бўлими раиси,

ЎЭПдан Халқ депутатлари ­вилоят Кенгаши депутати




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔23

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔24

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔25

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 23    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 24    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 25    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар