Экоолам      Бош саҳифа

Янада фаолроқ бўлишга табиатнинг ўзи чорламоқда

Бутунжаҳон атроф-муҳит муҳофазаси куни халқаро миқёсда нишонланадиган экологик саналар орасида мазмун-моҳиятига кўра ўзгача аҳамият касб этади. Мазкур сананинг халқ орасида «Экологлар байрами», дея юритилишининг ўзиёқ унинг экологик тақвимдаги бош байрам, барча эко саналарнинг асосийси, муқаддимаси эканини исботлайди.

Янада фаолроқ бўлишга  табиатнинг ўзи чорламоқда

ЎЭП Марказий Кенгаши ташаббуси билан мазкур санага бағишланган кенг қамровли тадбир Тошкент давлат аграр университетида ташкил этилди.

Тадбирда сўзга чиққан ЎЭП Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев, Тошкент давлат аграр университети биринчи проректори Соҳиб Исломов, университетнинг ўқув ишлар бўйича проректори Нарзулло Обломуродов партия томонидан мамлакатда экология ва атроф-муҳит муҳофазаси йўлида илгари сурилаётган ташаббуслар, юртдошларимизда экологик маданиятни янада ошириш ҳамда табиатга зарар етказиши мумкин бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракатга нисбатан муросасизлик билан қатъий чоралар кўриш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида сўз юритиб, бу ишда янада фаолроқ бўлиш зарурлиги, экология – ҳаёт-мамот масаласи эканини таъкидлашди.

Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, ЎЭП фракцияси раҳбари Хайрулло Гаппоров миллий қонунчилигимизга экологияга оид янги қонунлар қўшилаётгани, уларнинг ижроси бўйича доимий равишда жамоатчилик назоратини олиб бориш зарурлигини айтиб ўтди.

Тадбир доирасида партия томонидан «Энг яхши эковидеоролик» танловининг ғолиб ва совриндорлари ҳамда экологияни яхшилаш йўлида партия билан яқин ҳамкорликда иш олиб бораётган олимлар, журналистлар ва жамоатчилик фаоллари тантанали равишда тақдирланди.

 

Камолиддин РЎЗИМАТОВ,

ЎЭП МК матбуот бўлими

бош мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

«Яшил  макон» билан  соғлом ҳаёт сари

«Яшил макон» билан  соғлом ҳаёт сари

🕔14:43, 22.10.2026 ✔21

Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди

Батафсил
Пластик чиқиндилар  мустаҳкам йўл  бўлиб қайта  оладими?

Пластик чиқиндилар мустаҳкам йўл бўлиб қайта оладими?

🕔14:36, 22.10.2026 ✔21

Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...

Батафсил
Янги Тошкент –  табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

Янги Тошкент – табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

🕔13:21, 15.10.2026 ✔103

Янги Тошкент ло­йиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар