Экоолам      Бош саҳифа

УЛАР ЎЗИ КИМЛАР? ФАЗИЛАТМИ ЁКИ КАМЧИЛИК?

Машҳур актёр Чарли Чаплин, файласуф ва ёзувчи Франц Кафка, голландиялик афсонавий футболчи Йохан Круиффни нима бирлаштириб туришини биласизми? Уларнинг бари чапақай бўлган...

УЛАР ЎЗИ КИМЛАР? ФАЗИЛАТМИ ЁКИ КАМЧИЛИК?

Чапақайлар ҳаётда учраб туради. Ер юзида улар кўп эмас. Аммо бундай одамлардан ҳар жабҳада истеъдодли инсон етишиб чиқади, деб қаралади. Ушбу назария ҳар доим ҳам ўзини оқламаса-да, ҳаётда бунинг исботи кўп учрайди.

Чапақайликнинг ўзига хос хусусиятлари халқаро илмий ҳамжамиятни узоқ йиллардан буён қизиқтириб келади. Бу борада олимларнинг изланишлари, тарихий ва адабий манбалари мўл. Қуйида уларнинг айримларини саралаб, чапақай одамлар ҳақида энг қизиқарли далилларни тўпладик. 

Миқдори. Сайёрамизнинг 10 фоиз аҳолиси чапақайдир.   

Асосий иш қуроли чап қўл бўлган таниқли кишилар. Ушбу рўйхатдан Наполеон Бонапарт (ҳукмдор), Леонардо да Винчи (рассом), Микеланжело Буонарроти (ҳайкалтарош), Исаак Ньютон, Альберт Эйнштейн (физик олимлар), Билл Гейтс (ишбилармон-миллиардер), Барак Обама (давлат арбоби) ва Жими Хендрикс (қўшиқчи ва бастакор) жой эгаллаган.

Руҳий хасталикка мойиллиги. Дунё аҳолисининг 10 фоизинигина ташкил этса-да, шизофрения (руҳий касалликнинг бир тури)дан азият чекадиганларнинг 40 фоизи айнан чапақайлардир. 

Алоҳида эҳтиёж сезадиган жиҳатлари. Қайчи, ручка, компьютер сичқончаси ва бошқа бир қатор матоҳлар чапақайга мослаштирилмай ишлаб чиқарилган. Улар ноқулай ва ҳатто жиддий хавф туғдириши мумкин. Статистик маълумотларга кўра, ҳар йили 2,5 минг нафар чапақай ўнг қўлда ишлатилиши керак бўлган асбоб-ускуналардан фойдаланиш жараёнида жиддий жароҳат олади.     

Заковатлилик даражаси (IQ). Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бир хил миқдордаги одамлар ўртасидаги IQ даража солиштирилганда, чапақайлар 140 тага кўп.

Яна бир ўзига хослик. Бу турли давлатларда ўтказилган таҳлиллар натижасида аниқланди: муддатидан аввал (чала) туғилган бола келгусида чапақайликка кўпроқ мойил бўлади. 

Хижолатга қўйиш осон. Шотландияда ўтказилган кузатувлардан маълум бўлишича, чапақай йўл қўйиши мумкин бўлган хатолардан хижолат чекади ва танқидни кўнглига жуда яқин олади.   

Бор хислатини ташқарига чиқаради. Чапақайлар ўта таъсирчан ва ўзининг ғазаб ҳамда норозилигини намойиш этишдан чўчимайди. Айрим олимлар буни инсоннинг ўнг ва чап мия яримшарлари ўзига хослиги билан изоҳлайди.       

Ижодга хайрихоҳлиги. Улар бу соҳада муваффақиятли фаолият юритади. Тафаккури юқори. Икки минг чапақай иштирокидаги сўровномада шу нарса аён бўлди: аксарият чапақайлар касб танлашда санъат ёки мусиқага мойиллик билдиради.

Спортдаги ўрни. Катта спортда чапақайлар афсонага айланган. Уларнинг бир нечтасини санаб ўтиш мумкин. Масалан, футбол қироли Пеле, боксчи Мэнни Пакьяо, теннисчи Мартина Навратилова чапақай бўлган. Бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин.    

Олимлар ва тиббиётчилар кузатуви. Агар аёл 40 ёшдан кейин фарзанд кўрса, бола чапақай бўлиб туғилиши эҳтимоли жуда юқори экан. Агар бундай аёл эгизак туғса, чақалоқлардан бири чапақай бўлиши деярли аниқ экан.       

Ақлий устунлик. Асосий «қуроли» ўнг қўл бўлганларга нисбатан, чапақайлар тезроқ фикрлайди. 

Ўқишдан кейинги йўлда. Чапақай талабалар олий ўқув юртини тамомлагандан кейин қолган курсдошларига қараганда 26 фоиздан ортиқ муваффақиятга эришади.     

Мерос бўлиб қолиши. Чапақайлик шу йўсинда ҳам ўтган бўлиши мумкин. Мисол тариқасида, Британия Қироллик оиласида бутун бошли чапақайлар йиғилган: қиролича она, қиролича Елизавета II, шаҳзодалар Чарльз ва Уильям.

Шаҳобиддин РАСУЛОВ

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

🕔09:21, 23.10.2025 ✔9

Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

Батафсил
Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

🕔15:33, 16.10.2025 ✔32

Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

Батафсил
Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

🕔15:30, 16.10.2025 ✔32

Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

    Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

    Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

    ✔ 9    🕔 09:21, 23.10.2025
  • Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

    Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

    Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

    ✔ 32    🕔 15:33, 16.10.2025
  • Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

    Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

    Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

    ✔ 32    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Экорейд  Ваҳшиёна  балиқ  ови  зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экорейд Ваҳшиёна балиқ ови зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги табиий, ресурслар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш борасида доимий назорат олиб бормоқда. Назорат қанчалик кучли йўлга қўйилганига қарамасдан, соҳага оид ҳуқуқбузарликлар ҳалигача тугагани йўқ.

    ✔ 34    🕔 15:29, 16.10.2025
  • Сув бошидаги  тежамкорлар

    Сув бошидаги тежамкорлар

    Ҳазорасп Хоразм вилоятининг кунчиқар дарвозасидаги туманлардан бири саналади. Айнан бу ердан воҳанинг барча туманларига оқиб борувчи сув тармоқлари бошланади. Шу боисдан бўлса керак ушбу ҳудудда ҳеч қачон сув танқислиги кузатилган эмас. Гарчи шундай бўлса-да ҳазораспликлар сувдан тежаб, оқилона фойдаланишга жиддий эътибор қаратиб келадилар.

    ✔ 43    🕔 14:54, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар