Экоолам      Бош саҳифа

Бизга  «кислород фабрикаси» зарур. Уни барпо этишга қачон киришамиз?

Абдураззоқ МИРЗАЕВ, ЎзФА Навоий бўлими раиси, ЎЭПдан Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутати

Бизга   «кислород  фабрикаси» зарур.  Уни барпо этишга қачон киришамиз?

Ўзбекистонда иқлимнинг ўзгариши, йиллик ўртача ҳароратнинг кўтарилиши, мавсумий қурғоқчилик кучайиши кузатилмоқда. Бу эса Орол денгизининг қуриш жараёни минтақадаги иқлим шароитига нақадар салбий таъсир кўрсатаётганининг яққол ифодасидир.

Орол фалокати ёз фаслида қурғоқчилик ва жазирама иссиқни кучайтириб ҳамда совуқ ва қаҳратон қиш фаслини узайтириб, иқлимнинг континенталлигини чуқурлаштирди. Бу салбий таъсирнинг оқибатларини юмшатиш учун давлатимиз томонидан қатор тадбирлар ишлаб чиқилиб, улар қаторида Орол денгизининг қуриган туби ва Оролбўйи (Қорақалпоғис­тон Республикаси, Навоий, Бухоро, Хоразм вилоятлари) ҳудудида жами 195 минг гектар майдонда яшил қопламалар барпо этилди. Нукус шаҳри атрофида 5 км масофада 3 590 дона қайроғоч каби иқлим шароитга мос дарахт кўчатлари экилди. 2026 йил якунига қадар уларнинг умумий ҳажмини 2,5 миллион гектарга ёки ҳудуднинг 78 фоизига етказиш, Оролбўйида халқаро «Яшил иқлим» ва Глобал экологик жамғармаларнинг биохилма-хиллик, иқлим ўзгариши ва тупроқ емирилишининг олдини олишга қаратилган дастурлари асосида 300 миллион АҚШ доллари қийматидаги лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси – бу бир йиллик тадбир эмас. Яшаб турган жойимизни озода сақлаб, биздан кейинги авлод ҳам муносиб табиий муҳитда яшашлари учун биз табиатга меҳр ва эътибор берсак, келажак авлод ҳам муносиб экологик шароитда яшайди. Бунинг учун биз ер ва сув ресурсларини, экологик тизимни асрашимиз ҳамда дарахт кўчатларини экиб, боғ яратишимиз зарурдир.

ХХI аср технология асри бўлгани сабабли кўплаб олимлар экологик муаммоларга ечим бўладиган ихтиролар устида иш олиб бормоқда. Жумладан, Ўзбекистон Фанлар академияси Навоий бўлими олимлари ҳам бу жараёнларга ҳисса қўшиш мақсадида изланишларни бир зум ҳам тўхтатгани йўқ. Олимларимиз Навоий вилоятининг Нурота туманида «Умрбек» фермер хўжалиги билан ҳамкорликда Европа технологияси асосида 2 гектар ер майдонига 1000 дона Шангтонг навли павловния кўчатлари, шунингдек, 2,5 гектарига 2000 дона ушбу тез ўсадиган дарахтнинг қаламчаларини экишди. Ярим йил ичида павловния кўчатларнинг баландлиги 6 метрдан ошди ва қаламчалардан униб чиққан дарахтларнинг баланд­лиги 2 метрга етди.

Ер юзида павловния энг тез ўсувчи дарахтларлар сирасига кириб, қоратеракка солиштирганда, павловния бир йилда 3-5 метргача бўй берса, қоратерак 2,5-3,5 метргача ўсади. Уч йиллик дарахтлари 10,5-15,5 м га етса, вояга етган дарахтларининг максимал бўйи 15-28 м ни ташкил этади, қоратеракда эса ушбу кўрсаткичлар мутаносиб равишда 9-12 м ва 20-25 м гача етади.

Павловния ер шарида мавжуд дарахталардан нафақат тез ўсиши билан ажралиб туради, балки гўзаллик кашф этиб гуллаши, қимматли ёғоч, сифатли биомасса манбаи экани билан ҳам қадрланади. Мазкур лойиҳага мувофиқ, 20 гектар жойга сифатли ёғоч маҳсулотлари учун, 10 гектар майдонга эса биопеллетлар ишлаб чиқариш учун павловния плантациялари барпо этилган. Бир тонна павловниядан тайёрланган пеллет ёнишидан чиқадиган энергия 480 м3 – газ, 500 л дизель ёнилғиси, 700 л мазут ёнишидан чиқадиган энергияга тенг.

Муқобил энергия манбаи бўлган биоёқилғини ишлаб чиқариш учун зарур хом ашё ҳисобланган павловниядан биоресурсларни тежаган ҳолда аҳолини ва корхоналарни муқобил иссиқлик энергия манбаи бўлган биоёқилғи – павловния пеллетлари билан барқарор таъминлашни амалга ошириш ижтимоий-иқтисодий ва экология соҳасида юзага келган муаммолар ечимидир.

Дарахтнинг яна бир ноёб хусусияти кесилгандан сўнг остидан яна кўкариб чиқишидадир. Илдизининг яшовчанлиги 70-100 йилни ташкил этади ва 4 мартадан 9 мартагача бўлган, ҳар бири 8 йиллик циклни ўташи мумкин. Бу хусусият дарахтни қайта-қайта экишга ҳожат қолдирмайди.

Барглари диаметри 50-85 см.гача етиши мумкин, бунинг билан ушбу ўсимлик интенсив фотосинтез фаолияти орқали ҳаводаги кислород миқдорини оширади, кузда барглари сарғаймасдан тўкилади.

Битта дарахт 22 кг СО2 газини ўзлаштириб, О2 миқдорини 6 кг.га оширади.

Павловния барглари чорвачиликда ем-хашак сифатида ишлатилади, сифат жиҳатидан бедага ўхшайди, яшил барглари тахминан 20 фоиз, тўкилган барглари 12 фоиз озуқавий моддаларни ўзида сақлайди ва осон ҳазм бўлади.

Умуман олганда, павловния шароитга тез мослашади, тупроқ шароитларини яхшилайди, деградациянинг олдини олади, кислород фабрикаси сингари атмосферани кислородга бойитади, иқлимнинг глобал исишига қарши қурол сифатида иқлимни юмшатади, жуда чиройли ва декоратив, шунингдек, целлюлоза ишлаб чиқариш учун муҳим хомашё, озуқа ва асал манбаи сифатида қийматли ўсимликдир.

Павловния келажак дарахти эканини эътиборга олган ҳолда, яқин истиқболда Навоий вилояти Нурота туманидаги павловния плантациялари базасида сифатли ёғоч маҳсулотлари, доривор асал, экологик тоза гўшт маҳсулотлари ҳамда газ ва кўмирга муқобил экологик тоза биоёқилғи ишлаб чиқарадиган кўп тармоқли «Павловния» илмий-ишлаб чиқариш кластерини ташкил қилиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.

Кластер тизимида таълим ва илмий тадқиқот марказлари янги илмий-услубий ишланмаларни яратиш, уларни қисқа муддатда синовдан ўтказиш, ишлаб чиқариш ва илмий изланувчи ходимлар ҳамда мутахассислар меҳнатларини кўпроқ рағбатлантириш, янги товарларни Ўзбекистон бренди билан ихтиро қилиш учун кенг имкониятлар ва шароит пайдо бўлади.




Ўхшаш мақолалар

Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

🕔09:21, 23.10.2025 ✔10

Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

Батафсил
Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

🕔15:33, 16.10.2025 ✔32

Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

Батафсил
Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

🕔15:30, 16.10.2025 ✔32

Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

    Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

    Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

    ✔ 10    🕔 09:21, 23.10.2025
  • Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

    Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

    Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

    ✔ 32    🕔 15:33, 16.10.2025
  • Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

    Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

    Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

    ✔ 32    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Экорейд  Ваҳшиёна  балиқ  ови  зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экорейд Ваҳшиёна балиқ ови зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги табиий, ресурслар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш борасида доимий назорат олиб бормоқда. Назорат қанчалик кучли йўлга қўйилганига қарамасдан, соҳага оид ҳуқуқбузарликлар ҳалигача тугагани йўқ.

    ✔ 34    🕔 15:29, 16.10.2025
  • Сув бошидаги  тежамкорлар

    Сув бошидаги тежамкорлар

    Ҳазорасп Хоразм вилоятининг кунчиқар дарвозасидаги туманлардан бири саналади. Айнан бу ердан воҳанинг барча туманларига оқиб борувчи сув тармоқлари бошланади. Шу боисдан бўлса керак ушбу ҳудудда ҳеч қачон сув танқислиги кузатилган эмас. Гарчи шундай бўлса-да ҳазораспликлар сувдан тежаб, оқилона фойдаланишга жиддий эътибор қаратиб келадилар.

    ✔ 43    🕔 14:54, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар