Экоолам      Бош саҳифа

Олимдан тўртта таклиф: табиатни асрашни ўзимиздан бошлашимиз керакми?

Табиат жуда уйғун яратилган, бунёд қилиниши мукаммал. Унинг бир узвига зарар етса, у билан боғлиқ кўп жониворларга, набототга путур етади. Улуғ олим Арасту айтганидек: «Табиатга қарши курашманг, у сизни жазолайди».

Олимдан тўртта таклиф:  табиатни асрашни ўзимиздан  бошлашимиз керакми?

Иккинчи жаҳон уруши йиллари ёки ундан кейинги йиллар, адашмасам. Томорқамизнинг бир қисмига буғдой экилган эди. Бир куни отам билан бирга турганимизда ёввойи товуқ буғдойзорнинг бир четидан чиқиб қолди ва қайта буғдойзорга ўзини урди. Мен ўша томонга югургиламоқчи эдим, отам: «Унга тегма, болам. Тухум қўйгандир, жўжасини чиқарсин!» – деб қолдилар. Ота амри вожиб, қимирлай олмадим. Бир кун тустовуқ саккизтача жўжасини эргаштириб чиқиб қолди. Яна отам қалқон бўлдилар. Армон билан термулиб қолдим денг.

То тустовуқ болаларини эргаштириб, буғдойзорни тарк этмагунича буғдой ўрилмади. Бўлмаса буғдойнинг қадри тиллога тенг эди ўша пайтларда. Отам жониворнинг уволидан қўрқдилар. Бугун шундай қила оламизми?! Шу тарбия қаёққа кетди?!

Бир неча йил олдин Саудия Арабистонига борганимда Қоҳирадан Александрияга бораётган катта саҳро йўлидан анча узоқда кўринадиган иншоотларга кўзим тушди. Таржимон бу қуёш панеллари экани, унинг кўмагида ер қаъридан сув чиқариб олиниши, бу сув ўша жойни кўкаламзорлаштириш ва ҳайвонлар сув ичишини таъминлаш учун зарурлигини тушунтирди. Бундай ишлар бизда бошланган, буни қонун ҳимоясида қарорлар асосида давом эттириш лозим.

Президентимиз бошчилигида кўп хайрли ишлар қилинмоқда. Боғлар бунёд қилинаётганининг ўзи халқ саломатлиги муҳофазасидан дарак беради. Энди дарахтлар ноқонуний кесилишининг олдини олиш билан боғлиқ заҳматли тадбир кўнглимизни сал тинчлантирди. Лоланинг узилиши билан боғлиқ, қирларда дам олинганда табиатни авайлашга алоқадор чора- тадбирлар ҳаммамизга маъқул, албатта.

Табиатга меҳр Ватанга меҳр, келажакка эътиборки, бу борада биз ҳам айрим ўй-фикрларимизни билдиришни истадик.

   Бугун уйларнинг айвонлари, шифтлари қалдирғоч уй қурмайдиган тартибга, кўринишга келди. Улар бошқа жойда уй қура олмайди. Бунинг тарғиботини қилмасак, керакли чоралар кўрмасак, инсонни илондан қутқарган бу гўзал қуш тури камайиб кетади. Бу ҳақда барчамиз жиддий чоралар ўйлашимиз керак.

   Юртимизда олдинлари лайлак кўп бўлган. Заҳкашларнинг нотўғри кўмилиши сабаб улар камайиб кетди. Бугун лайлаклар симёғочлар устига уй қуриб, маконли бўлганди. Билишимча, бу уйларни бузиш бошланган, эҳтимол симёғочга ҳам зарари бордир. Аммо савол туғилади: нега шу жойларда уларга қулай, симёғоч каби қурилмаларни симларсиз ўрнатиб қўя олмаймиз? Керагида бир кунлик тадбирларга миллионлар сарфланади. Буни аниқ ҳисоб-китоб билан, коррупциясиз, жиддий ўйланган ҳолда амалга ошириш шарт. Бўлмаса, табиатда мувозанат бузилади.

   Кимдир «эчкиэмар саратон касалига даво», деб чиқибди. Шунинг ортидан бугун эчкиэмар қирилиб кетди ҳисоби. Эчкиэмар, илон, типратикан сингари жониворлар овига қонуний тақиқ қўйиш фурсати етди, деб ўйлайман. Бўлмаса бир кун биздан кейинги авлод олдида айбдор бўлиб қоламиз.

   Овчиликни тартибга келтириш лозим. Чўлга эътибор кам. Ундаги ноёб ўсимликлар, жониворлар қаровсиз. Тадқиқотчиларни жалб қилиб, чўл ўсимликларини, жониворларини рўйхатга олиш, уларни ҳимоялаш ҳақида кенгроқ кўламда ишлар олиб бориш лозим.

Булар келажак авлод олдидаги бурчимизнинг бир жиҳати. Катта авлод меҳнат билан яшаб келади. Бугунги ёшлар дунёга юз тутмоқда. Баракалла! Аксарияти тил билади, ўрганмоқда. Шу билан бирга, уларга экология тарбиясини ҳам чуқурроқ ўргатайлик. Шунда табиат бизга меҳр билан юзланади.

 

Эргаш ҚИЛИЧЕВ,

филология фанлари номзоди,

ЎЭП фаоли




Ўхшаш мақолалар

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔34

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

🕔10:59, 04.12.2025 ✔26

Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

Батафсил
Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

🕔10:54, 04.12.2025 ✔24

Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

    Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

    Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

    ✔ 34    🕔 11:00, 04.12.2025
  • Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

    Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

    Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

    ✔ 26    🕔 10:59, 04.12.2025
  • Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

    Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

    Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

    ✔ 24    🕔 10:54, 04.12.2025
  • CITES Конвенцияси:  Сайёрамиздаги ноёб  турларни асрашга  жиддий  чорлов

    CITES Конвенцияси: Сайёрамиздаги ноёб турларни асрашга жиддий чорлов

    Инсониятнинг табиат билан муносабати асрлар давомида доимий мувозанатсизлик билан кечди. Замонавий глобализация даврида эса ноёб ўсимликлар ва жониворлар эндиликда фақатгина табиий бойлик эмас, балки халқаро бозорнинг қимматбаҳо маҳсулотига айланиб, бу мувозанатсизлик янада кучайишига сабаб бўлди.

    ✔ 52    🕔 15:47, 27.11.2025
  • Самарқандда – CITES CoP20    Бу халқаро  анжумандан қандай натижалар  кутилмоқда?

    Самарқандда – CITES CoP20 Бу халқаро анжумандан қандай натижалар кутилмоқда?

    Жорий йилнинг энг муҳим табиатни муҳофаза қилиш тадбирларидан бири бошланишига оз қолди – 24 ноябрдан 5 декабргача «Silk Road Samarkand» туризм мажмуаси йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвон ва ўсимлик турлари билан халқаро савдони тартибга солиш тўғрисидаги конвенция томонлари конференциясининг 20-сессияcи – CITES CoP20 мезбони бўлади.

    ✔ 91    🕔 15:36, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар