Экоолам      Бош саҳифа

Фуқаролар мурожаати ижобий ҳал этилмоқда

Газетамизнинг ўтган сонида Ўзбекистон Экологик партиясига мурожаатлар сони йилдан-йилга кўпаяётгани ҳақида айтиб ўтган эдик.

Фуқаролар мурожаати  ижобий ҳал  этилмоқда

Бунинг боиси эса ҳеч бир мурожаат жавобсиз қолмаётгани, масалага иложи борича тез ва самарали ечим топилаётганидир. Хусусан, ўтган бир ҳафта давомида ҳам депутатларимиз томонидан бир неча мурожаатлар ўрганилиб, тегишли ташкилотлар томонидан муаммо ҳал этилишига эришилди.

 

Энди «Шодлик» чиқиндидан холи

Ижтимоий тармоқларда «Чиқиндихонага айланган кичик саноат зонасининг эгаси борми?» сарлавҳали мурожаат тарқалди. Айтилишича, Жиззах шаҳар «Шодлик» МФЙ ҳудудида жойлашган кичик саноат зонаси ҳудуди катта чиқинди полигонига айланган.

«Бу жойнинг эгаси борми ўзи? Ким бунга масъул? Кайси ташкилотлар бунинг олдини олади? Атроф-муҳитни, она табиатимизни асраб-авайлаш ўрнига ҳамма томошабин!» дейилади мурожаатда.

Ушбу ҳолат Ўзбекистон Экологик партияси Жиззах вилоят кенгаши, Жиззах вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда бошқа масъул ташкилотлар иштирокида ўрганилди.

Ўрганишлар давомида Жиззах шаҳар «Шодлик» маҳалласида жойлашган кичик саноат зонаси ҳудудига аҳоли томонидан қаттиқ, маиший ва қурилиш чиқиндилари ноқонуний ташлаб кетилгани аниқланди.

Шунингдек, чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш учун 1 дона юк транспорт воситаси, 1 та юклагич жалб этилиб, чиқиндилар чиқинди полигонига олиб бориб жойлаштирилди ҳамда ҳудуд рекултивация қилинди.

Иккинчи мурожаат ҳам айни чиқинди масаласида бўлди. Когон шаҳар «Бобур» МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Р.Умурзоқовга тегишли новвойхонанинг олдида сунъий чиқиндихона ҳосил бўлгани ҳақида мурожаат келиб тушди. ЎЭП Когон шаҳар партия ташкилоти ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси инспекторлари ҳамкорлигида мурожаат жойида ўрганилиб, «Махсусавтохўжалик» МЧЖ вакиллари томонидан бартараф қилинди. Ҳамкорликдаги жамоатчилик экологик назорати давомида ҳудуд аҳолисига бу каби ҳолатлар қонунбузулиш сифатида жаримага асос бўлиши тушунтирилди.

 

Тегишли ташкилотга расмий хат жўнатилди

Ўзбекистон Экологик партияси Қарши шаҳар кенгашига эса шаҳарнинг «Нуристон», «Кунчиқар», «Мустақиллик», «Истиқлол» маҳаллаларида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар томонидан кўп қаватли уйлар олдидаги дарахтларни кесиш, шакл бериш ёки буталаш тўғрисида мурожаат келиб тушди.

Ушбу мурожаат партия шаҳар кенгаши раиси Шокир Именов томонидан жойига чиқиб, маҳалла масъуллари ҳамроҳлигида ўрганилди.

Шу ҳудудда яшовчи аҳолининг айтишича, кучли шамол ва ёғингарчилик вақтида дарахтлар синиб, табиий газ трубаларига шикаст етказган. Масъуллар ушбу ҳолатнинг олдини олиш чораларини кўришди ва тегишли ташкилотга дарахтларни буташ, кесиш ёки шакл бериш бўйича расмий хат жўнатилди.

Шунингдек, Хонқа туманидаги 1-сон МТТ раҳбарияти ташкилот ҳудудидаги гужум дарахтлари танаси «Шаҳар мўйловдори» ҳашаротидан зарарланаётгани ва бу муаммони ҳал этишга кўмак сўраб, Хонқа туман партия ташкилоти раиси Ш.Бабажановага мурожаат этган.

Мурожаат туман партия ташкилоти раиси ва тааллуқлилиги бўйича туман Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими ҳамда туман ўсимликлар карантини инспекцияси билан ҳамкорликда ҳал этилиб, гужумларни дорилаш тадбири ўтказилди.

 

ЎЭП Марказий кенгаши Матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Барқарор ва  арзон электр энергияси –  аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

Барқарор ва арзон электр энергияси – аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

🕔11:41, 20.08.2026 ✔50

Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.

Батафсил
Хавфсиз  ва барқарор шаҳар  яратишда   Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

Хавфсиз ва барқарор шаҳар яратишда  Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

🕔11:40, 20.08.2026 ✔50

Тошкентда БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамда Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги (MLIT) томонидан юқори даражадаги мулоқот бўлиб ўтди.

Батафсил
Экологик ислоҳотларнинг  асосий   ричаги

Экологик ислоҳотларнинг асосий  ричаги

🕔14:30, 14.08.2026 ✔101

Ёшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан саналади. Шунинг учун ҳам партия томонидан ташкил этиб келинаётган «Сиз экологик қонунларни биласизми?» кўрик-танлови мактаб ҳамда техникумлар ўртасида тобора оммалашмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар