Экоолам      Бош саҳифа

«Плоггинг» – Экопартия ташаббуси: Югуринг ва табиат Тозалигига ҳисса қўшинг

Халқимизнинг кўп яхши хислатлари бор, меҳмондўст, самимий, меҳнаткаш... Аммо атроф-муҳитга бўлган муносабатимизни яхши деб бўлмайди, табиатни асраш хислатимизни ҳали-ҳамон шакллантира олмаяпмиз.

«Плоггинг» – Экопартия ташаббуси:  Югуринг ва табиат  Тозалигига ҳисса қўшинг

Буни юртимизнинг исталган кўчаларини кезиб, йўлакларда, ариқларда ётган турли чиқиндилар мисолида кўриш мумкин. Ариқлар, йўл чеккалари, умуман белгиланмаган жойларда уюм-уюм бўлиб ётган озиқ-овқат маҳсулотларининг қоғозлари, баклажкалар, целлофан пакетларга кўзимиз ҳам ўрганиб қолди, юртимиз учун одатий манзарага айланди. Чиқинди қутисигача икки қадам юриш кифоя бўлса ҳам эринамиз, исталган жойга улоқтирамиз. Натижада атроф-муҳит тобора чиқиндихонага айланиб бормоқда.

Чиқиндилар сектори иқлим ўзгариши, биологик хилма-хиллик нобуд бўлиши ҳамда атроф-муҳитнинг ифлосланишига сабаб бўлмоқда. Ушбу чиқиндиларнинг аксариятини пластик ва полиэтиленлар ташкил этаётгани эса бу борадаги хавотирни янада оширяпти. Негаки, бу турдаги чиқиндиларнинг табиий шароитда йўқ бўлиб кетиши жуда узоқ вақт талаб қилади.

Шу боисдан табиат мусаффолигини сақлаш ва аҳолининг экологик маданиятини ошириш мақсадида Ўзбекистон Экологик партияси томонидан тез-тез плоггинг тадбирлари ўтказилади. Плоггинг – бу ҳам югуруш спорти, ҳам чиқинди йиғиш тадбири. Бу гал барча партия ташкилотлари томонидан 1 — 10 апрель кунлари давомида плоггинг акцияси ўтказилмоқда.

 

Бухоролик ёшлар Экобоғда

Ўзбекистон Экологик партияси Бухоро вилоят кенгаши томонидан Экобоғда кўнгилли ёшлар иштирокида бир вақтнинг ўзида иккита ташаббус – «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ҳамда плоггинг акциялари ўтказилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, партия Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Камол Жуманиёзов мазкур лойиҳалардан кўзланган мақсад ҳақида маълумот бериб ўтди.

Экобоғ ҳудудида ёшлар иштирокида 100 дан ортиқ иқлим шароитига мос келадиган манзарали кўчатлар экилди. Соҳа вакиллари кўчатларни суғориш, парвариш­лаш ва касалланишига қарши курашиш бўйича бир қатор тавсиялар бериб ўтди.

Тадбирнинг иккинчи босқичида, ёшлар югуриш мусобақаси давомида боғ ҳудудини чиқиндилардан тозалашди. Қоғоз, картон ва босма қоғоз, полиэтилен пакетлар ва пластик, шиша ва алюмин идишлар каби турларга ажратиб, сараланган чиқиндилар махсус чиқиндиларни етказиб бериш машиналарида қайта ишлаш цехларига юборилди. Бу эса, уларни қайта ишлаш ҳамда фойдали маҳсулотга айлантиришнинг муқобил ечимидир.

Қайд этиш лозим, амалга оширилаётган бу каби эзгу ишлар ёшларни она табиатни асрашга ундаши билан аҳамиятлидир. Лойиҳалар якунида фаол иштирокчиларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Олам чиқиндиларсиз янада гўзал!

Ушбу тадбир аҳамиятини англаган ҳолда Самарқанд вилоят партия ташкилоти томонидан ҳам ҳудудларда плоггинг тадбирлари ўтказилмоқда. Негаки, бугунги кундаги глобал иссиқлик, атроф-муҳитимиз, умуман экологиянинг ифлосланиши, биохилма-хилликнинг йўқолиб бориши каби долзарб масалаларнинг асосида ҳам чиқинди муаммоси йўқ эмас. «Плоггинг» акциясини ўтказиш орқали эса шаҳар инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли саломатлиги учун қулай экологик муҳит яратишга ҳисса қўшган бўламиз. Шунингдек, ушбу тадбирлар чиқинди муаммосини бартараф этиш, атмосфера мусаффолигига эришиш, аҳоли ва ёшлар ўртасида экологик маданиятни оширишда ҳам муҳим жараёндир.

Акцияда Ўзбекистон Экологик партияси Самарқанд вилояти ҳамда туман (шаҳар) кенгашлари раислари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгашининг экофаол ёшлари, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Самарқанд бўлими, «Мароқанд Обод» ДУК ходимлари, партиядан сайланган депутатлар ва жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Иштирокчилар тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда катта ҳудудни полиэтилен пакет, картон, шиша идишлар сингари маиший чиқиндилардан тозалашди. Акция давомида иштирокчилар чиқиндиларни турларга ажратиб йиғишди ва қайта ишлашга топширишди. Акция сўнгида фаол гуруҳ аъзолари Экопартия Самарқанд вилоят партия ташкилотининг эсдалик совғалари ва ташаккурномаси билан тақдирланди.

Яшил тараққиёт учун бирлашаётган ёшлар

Навоий вилояти Кармана туманида «Биз ёшлар – яшил тараққиёт учун бирлашайлик» шиори остида экологик плоггинг акцияси ўтказилди.

Акция давомида ёшлар Кармана тумани «Боғишамол» маҳалласи атрофини чиқиндилардан халос этишди. Бундай лойиҳалар ёшларимизни табиатга бўлган меҳрини оширишга, атроф-муҳитни асраб-авайлашга чорлайди.

Бу каби плоггинг тадбирлари юртимизниг барча ҳудудларида қизғин давом этмоқда. Ўзбекистон Экологик партияси масъуллари ва кўнгилли ёшлар томонидан бепарволикданми ёки дангасаликдан ташлаб кетган чиқиндиларимиз йиғиб олиняпти. Инсоният табиатида агар бошқа одам унинг айбини беркитса, кейинги сафар такрорламаслик ва уялиш ҳисси бўлади. Ўйлаймизки, ўтказилган мазкур тадбир ҳам кўпчиликка ўзининг ижобий таъсирини ўтказади.

 

Ўз мухбиримиз




Ўхшаш мақолалар

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔39

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

🕔10:59, 04.12.2025 ✔34

Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

Батафсил
Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

🕔10:54, 04.12.2025 ✔28

Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

    Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

    Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

    ✔ 39    🕔 11:00, 04.12.2025
  • Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

    Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

    Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

    ✔ 34    🕔 10:59, 04.12.2025
  • Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

    Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

    Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

    ✔ 28    🕔 10:54, 04.12.2025
  • CITES Конвенцияси:  Сайёрамиздаги ноёб  турларни асрашга  жиддий  чорлов

    CITES Конвенцияси: Сайёрамиздаги ноёб турларни асрашга жиддий чорлов

    Инсониятнинг табиат билан муносабати асрлар давомида доимий мувозанатсизлик билан кечди. Замонавий глобализация даврида эса ноёб ўсимликлар ва жониворлар эндиликда фақатгина табиий бойлик эмас, балки халқаро бозорнинг қимматбаҳо маҳсулотига айланиб, бу мувозанатсизлик янада кучайишига сабаб бўлди.

    ✔ 57    🕔 15:47, 27.11.2025
  • Самарқандда – CITES CoP20    Бу халқаро  анжумандан қандай натижалар  кутилмоқда?

    Самарқандда – CITES CoP20 Бу халқаро анжумандан қандай натижалар кутилмоқда?

    Жорий йилнинг энг муҳим табиатни муҳофаза қилиш тадбирларидан бири бошланишига оз қолди – 24 ноябрдан 5 декабргача «Silk Road Samarkand» туризм мажмуаси йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвон ва ўсимлик турлари билан халқаро савдони тартибга солиш тўғрисидаги конвенция томонлари конференциясининг 20-сессияcи – CITES CoP20 мезбони бўлади.

    ✔ 92    🕔 15:36, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар