Экоолам      Бош саҳифа

Экопартияга одамлар ишончи ортмоқда

Ўзбекистон Экологик партиясига мурожаатлар йил сайин кўпаймоқда. Бу халқимизнинг, жамоатчилигимизнинг партияга ишончи йилдан-йилга ортиб бораётганидан далодатдир.

Экопартияга одамлар  ишончи  ортмоқда

Ушбу натижа ортида эса депутатларимиз фаолиятини асосан жойларда олиб боришга, аҳоли билан доимий мулоқот қилишга, қўмиталарнинг назорат-таҳлил тадбирларини кўпроқ ҳудудларда ўтказишга алоҳида эътибор қаратилгани ётибди, десак муболаға бўлмайди. Халқ вакиллари аҳолини ташвишга солаётган муаммоларни тизимли равишда ўрганиш ҳамда кўтарилган муаммоларни самарали ҳал этишга катта эътибор бердилар.

 

Ўтган йилга нисбатан 2 баробарга кўп

Партияга 2019 йилда 813 та, 2020 йилда 746 та, 2021 йилда 1 108 та, 2022 йилда 1 353 та мурожаат келиб тушган бўлса, 2023 йилда эса бу кўрсаткич қарийб 2 769 тани ташкил этган. Бу партияга ўтган йилга нисбатан 2 баробарга, партия ташкил топган йилга нисбатан 3,7-4 баробар кўп мурожаат келиб тушди деганидир.

2023 йилги мурожаатларнинг 1 917 таси ишонч телефонлари орқали, 852 таси ёзма ва электрон шаклда келиб тушган. Юборилган мурожаатлар юзасидан партия ходимлари томонидан 1 004 та экологик рейдлар ўтказилди.

 

24 соат давомида мурожаат жавобсиз қолмайди

Ўзбекистон Экологик партияси 2019 йилдан буён мурожаатларни эшитиб, ўрганиб келмоқда. Бироқ, ўтган даврларда Экологик партияга мурожаат қилиш бироз қийинроқ бўлган.

Ҳозирга келиб жисмоний ва юридик шахс­лар учун мурожаат қилишда кенг имкониятлар яратилган.

Мисол учун:

 ишон телефони орқали;

 оғзаки тарзда;

 электрон почта орқали;

 веб-сайт орқали электрон мурожаат;

 телеграм бот орқали;

 фуқаролар учун қабулхонага келиб мурожаат қилиш имкониятлари яратилган.

Мурожаатлар билан ишлашда босқичма-босқич янги тизимлар ташкил этилмоқда. Хусусан, ишонч телефонини доимий ишлашини таъминлаш мақсадида  операторлик тизимидан фойдаланмоқдамиз. Бу тизим биринчи телефон банд бўлса ёки қўнғироққа жавоб бермаса, кейинги телефонга «переад­ресация» бўлиб ўтиб кетаверади. Агар барча масъуллар кўтармаса, охири бириктирилган навбатчига партиядан тақдим қилинган қўл телефонига қўнғироқ келиб тушади. Бу 24 соат давомида қилинган бирор мурожаат жавобсиз қолмайди, деганидир.

Бундан ташқари 14 та ҳудудларда ишонч телефонлари ташкил этилди ва доимий ишлашини таъминлаш мақсадида партия Марказий Кенгаши томонидан йўқлама қилиб борилади.

Бот тизими ҳам шу тартибда ишлайди. Доимий назоратда бўлиши, мурожаатлар жавобсиз қолмаслиги учун бир нечта ходимлар бириктирилиб, навбатчилик қилиш имконияти яратилган. Нафақат партияга, балки тўғридан-тўғри партия раҳбарига ҳам мурожаат қилиш учун бот яратилган.

Биз партия фаолиятини рақамлаштириш бўйича аъзолик ёки ўзини ўзи баҳолаш рейтинг платформасини ишлаб чиқдик. Шу қаторда ҳозир мурожаатлар билан ишлашнинг рақамлаштирилган янгича электрон тизими устида ишламоқдамиз.

Ҳозирда мурожаатларни ўрганиш бўйича мониторинг тизимини жорий қилганмиз. Доимий ижтимоий тармоқларни кун бошидан кузатиб, экологияга оид бўлган муаммо ва мурожаатларни аниқлаб ўрганиш учун ҳудудий партия ташкилотлари ва масъул ташкилотларга юборилади. Ой якунида эса энг кўп аниқланган муаммолар юзасидан ўрганиш (жамоатчилик экологик рейд)лар ташкил қилиниб, жамоатчилик эшитувларини ўтказиб, қонунчиликка таклифлар киритиш учун маълумотлар тайёрланади.

Барча саъй-ҳаракатлардан кўзланган мақсад эса битта. Партиялар – бу сиёсий «ўтказгичлар» ҳисобланади. Жамиятдаги манфаатлар, муаммолар ва кайфиятларни давлат институтларига, парламентга олиб чиқади. Ўзбекистон Экологик партияси бу вазифани сидқидилдан амалга оширар экан, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари давлат ва жамиятнинг энг юксак қадриятлари эканлигини тан олиб, жамият ва давлат ҳаётининг барча жабҳаларида ҳар бир инсоннинг, экологик барқарор, фаровон ҳаёти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ижтимоий адолат ва қонун устуворлиги мезонларини таъминлашдан асло чарчамайди.

 

ЎЭП Марказий Кенгаши

матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔39

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

🕔10:59, 04.12.2025 ✔34

Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

Батафсил
Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

🕔10:54, 04.12.2025 ✔28

Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

    Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

    Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

    ✔ 39    🕔 11:00, 04.12.2025
  • Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

    Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

    Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

    ✔ 34    🕔 10:59, 04.12.2025
  • Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

    Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

    Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

    ✔ 28    🕔 10:54, 04.12.2025
  • CITES Конвенцияси:  Сайёрамиздаги ноёб  турларни асрашга  жиддий  чорлов

    CITES Конвенцияси: Сайёрамиздаги ноёб турларни асрашга жиддий чорлов

    Инсониятнинг табиат билан муносабати асрлар давомида доимий мувозанатсизлик билан кечди. Замонавий глобализация даврида эса ноёб ўсимликлар ва жониворлар эндиликда фақатгина табиий бойлик эмас, балки халқаро бозорнинг қимматбаҳо маҳсулотига айланиб, бу мувозанатсизлик янада кучайишига сабаб бўлди.

    ✔ 57    🕔 15:47, 27.11.2025
  • Самарқандда – CITES CoP20    Бу халқаро  анжумандан қандай натижалар  кутилмоқда?

    Самарқандда – CITES CoP20 Бу халқаро анжумандан қандай натижалар кутилмоқда?

    Жорий йилнинг энг муҳим табиатни муҳофаза қилиш тадбирларидан бири бошланишига оз қолди – 24 ноябрдан 5 декабргача «Silk Road Samarkand» туризм мажмуаси йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвон ва ўсимлик турлари билан халқаро савдони тартибга солиш тўғрисидаги конвенция томонлари конференциясининг 20-сессияcи – CITES CoP20 мезбони бўлади.

    ✔ 92    🕔 15:36, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар