Экоолам      Бош саҳифа

Бухорони қийнаётган экологик муаммолар, уларни қандай бартараф этиш мумкин?

Иқлим ўзгариши ХХI асрнинг глобал муаммоларидан бири сифатида тез-тез тилга олинаётган ва кўп муҳокама қилинаётган жараёндир.

Бухорони  қийнаётган  экологик муаммолар, уларни қандай бартараф этиш мумкин?

Ҳукуматлараро экспертлар гуруҳи Ер илгари ҳисоб-китоб қилинганидан кўра тезроқ исиб бораётганини маълум қилди: дунё бўйича ўртача ҳарорат 1,1 даражага кўтарилган. Бу эса 2040 йилга бориб ўртача ҳарорат 1,5 даражага ошишини билдиради.

Ушбу жараённи салбий оқибатлари юртимизнинг барча ҳудудларига у ёки бу даражада намоён бўляпти. Чўл ҳудудларидаги қум ва чанг бўронлари, сувли ҳудудларда сув тақчиллиги, дарё ва кўлларнинг қуриб қолиши каби жиддий «огоҳлик қўнғироғи»га бугун атмосферага чиқарилаётган заҳарлар, ерларнинг яроқсиз аҳволга келиши каби турли ҳаётий муаммолар ҳам қўшилмоқда. Дунёнинг деярли барча қисмида истиқомат қилаётган инсонлар сингари миллионлаб юртдош­ларимиз ҳам иқлим ўзгариши туфайли юзага келаётган ҳодисаларни аллақачон ўз таналарида ҳис қилмоқда.

 

Бухоро ҳавосида трансчегаравий ифлосланиш

Бугун Бухоро вилояти қатор экологик муаммоларнинг айни нуқтаси, десак хато бўлмайди. Олимлар ва мутахассисларнинг кўп йиллик олиб борган илмий-амалий маълумотларига кўра, Бухоро вилояти атмосфера ҳавосида трансчегаравий ифлосланиш тенденцияси жуда юқори. Бунга эса нефть-газ, кимё саноат корхоналаридан чиқаётган турли хил газ, концероген моддалар сабабдир.

Вилоятнинг шимолий, жанубий шарқий ва жанубий томонларида жойлашган Навоий вилояти, Қашқадарё вилояти, қўшни Туркманистоннинг Лебоб вилояти ҳудудларида жойлашган нефть-газ, кимё саноат корхоналаридан чиқаётган турли хил газ, концероген моддалар ҳеч қандай тўсиқсиз кириб келиши табиий ҳол. Бундан ташқари Бухоро вилояти Қизилқум саҳросида жойлашгани сабабли, саҳродан эсадиган гармсел, чанг, туз қолдиқлари вилоят ҳудуддига кириб келиши унинг ҳавоси, сув ва тупроқ, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда эко тизимларига, қолаверса, одамлар саломатлигига салбий таъсир кўрсатиб келмокда.

Саноат корхоналари манбаларидан атмосфера ҳавосига ташланадиган заҳарли моддаларнинг:

• 52 фоизи углерод оксиди;

• 17 фоизи углеводородлар;

• 16 фоизи олтингугурт диоксидлари;

• 9 фоизи азот оксидлари;

• 5,4 фоизи қаттиқ моддаларга ва бошқа заҳарли концероген моддаларга тўғри келади.

 

Ўта қурғоқчил ҲУДУД

Метрология марказининг маълумотларига кўра, вилоят ҳудуддида атмосфера ҳавосида табиий намлик даражаси етарли эмас. Атмосфера ёғинларининг йиллик миқдори 90-150 мм ташкил қилади. Ер сатҳидан буғланадиган намлик эса 2000 мм гача етади. Бу жиҳатдан Бухоро вилояти ўта қурғоқчил зонага мансубдир.

Дарҳақиқат, Бухоро вилояти сув тизимида транс­чегаравий сув муаммоси ҳукмронлик қилади. Вилоятимизнинг асосий сув манбаи Амударё бўлиб, Амубухоромашинаканали (АБМК) ҳисобланади. Унинг лойиҳа қуввати секундига 320 куб/м тенг бўлиб, секундига 280-290 куб/м ҳажмда сув олинади. Ҳар йили вилоят эҳтиёжи учун 3,5-3,7 млр куб/м сув сарфланса, шунинг 99 фоизи Амударё сувига тўғри келади. Вилоят ҳудудида ерости сувларини пасайтириш ва суғоришда фойдаланиш учун 900 дан ортиқ ерости қудуқлари мавжуд бўлиб уларнинг 70 фоизи ишчи ҳолатида.

Мана шундай вазиятда вилоятимизда қурғоқчилик, сув етишмовчилиги каби муаммоларга ечим топиш кун тартибида турибди.

Шу боис сув тежамкор илғор технологияларни жорий қилиш борасида 2017 — 2022 йилларда жами 71,2 минг гектар майдонда томчилаб суғориш йўлга қўйилди ва натижада 200 млн куб/м сувни иқтисод қилишга эришилди.

Қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан 17 минг км узунликдаги зовурлар орқали ҳар йили Оёқ-оғитма, Қорақир, Замонбобо, Денгизкўл, Девхона, Зикри, Хадича, Қумсултон кўлларига 1,8-2,0 млрд. куб/м зах ва оқова сувлар оқизилади.

Иқлим ўзгариши, қурғоқчилик оқибатида табиий кўлларга оқизиладиган сув ҳажми охирги 10 йиллар давомида кескин камайиб бориши, кўлларнинг майдони қисқаришига ва сувда эриган тузлар миқдорининг 20-30 гр/литргача ошиб боришига сабаб бўлмоқда. Бу ҳолат эса кўлларда озуқа захираси камайишига, биохилма-хилликнинг йўқолиши, балиқларнинг кўпайиш ва ривожланишига салбий таъсир кўрсатмоқда.

 

Вилоят тупроғининг 90 фоизи шўрланган

Бухоро вилоятининг умумий ер майдони 4 млн. 183,1 минг гектарни ташкил қилади. Шундан:

– суғориладиган ерлар 229,2 минг;

– пахта майдонлари 99,2 минг;

– дон майдонлари 60,6 минг;

– сабзавот полиз, картошка майдонлари 36,4 минг;

– мева ва узумзор боғлар 33 минг гектарни ташкил қилади.

Олимларнинг берган маълумотларига кўра, вилоят тупроғининг 90 фоизи турли даражада шўрланган. Шундан шўрланмаган тупроқли майдон 24 минг гектарни (10,4 фоиз), кам шўрланган тупроқ 125,8 минг гектарни (54,8 фоиз), ўртача шўрланган тупроқ 48,2 минг гектарни (21,2 фоиз), кучли шўрланган тупроқлар эса 31,2 минг гектарни (13,6 фоиз) ташкил этади.

Бу ҳолатга, асосан, вилоят ҳудудига келиб тушадиган тузлар сабабчидир. Ўрта Осиё Гидрометеорология илмий текшириш институти олимлари, вилоят табиатни муҳофаза қилиш мутахассислари билан ҳамкорликда қатор йиллар давомида Орол денгизи ҳавзасида вужудга келган 5 млн. гектарлик Орол саҳро туз конларидан атмосфера ҳавосига кўтарилаётган заҳарли чанг, туз заррачалари йўналиши тажрибалар ва таҳлиллар орқали кузатиб борилди. Кузатув ва таҳлил натижаларига кўра, вилоятимизнинг ҳар бир гектар майдонига бир йилда 200-400 кг.гача туз келиб тушиши аниқланди.

Мутахассислар томонидан атмосфера ёғинлари кимёвий таҳлил қилинганида ёғинлар таркибидаги менерал тузлар, органик моддалар меъёр даражадан 5-7 марта юқорилиги қайд қилинди. Айниқса, баҳор ойларида ёққан ёғинлар полиз ва яйлов ўсимликларига катта талафот етказгани қайд этилди.

Бухоро вилояти шароитида ғўза, ғалла ва бошқа ўсимликларнинг ўсиб ривожланиши нафақат тупроқ шўрланишидан, балки бошқа ноқулай экологик (қурғоқчилик, сув танқислиги, юқори ҳарорат, гармсел) омиллар таъсиридан ҳам қаттиқ зарарланади. Масалан, ғўза кўпинча ёз ойларида тупроқда сув етишмаслиги, ҳавода юқори ва нисбий намликнинг паст бўлиши, гармсел ва бошқа ноқулай омиллар таъсирига дуч келмокда.

Айниқса, ёз ойларида Зарафшон воҳасининг ўрта ва қуйи ҳудудларида ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши (45-50 0С), ёз чилласининг 20-30 кунгача узайиши, нисбий намликнинг паст бўлиши (10-15 фоиз) ўсимлик барглари орқали ва тупроқ юзасидан сувнинг максимал даражада буғланишига ва кўп миқдорда туз йиғилишига сабаб бўлмоқда.

 

Муҳофаза этиладиган ҳудудлар – 2,5 фоиз

Экологик муаммолар жиддий тус олиб бораётган бу даврда вилоятимизда ҳайвонларни муҳофаза қилиш ҳам долзарб масаладир. Вилоятимиз ҳудудида Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ноёб ўсимлик ва ҳайвонларни муҳофаза қилиш мақсадида 1971 йилда 10,3 минг гектар майдонда Қизилқум давлат қўриқхонаси ташкил қилинган. 1976 йилда жайронларни кўпайтиришга мўлжалланган питомник майдони 16 минг гектарни, 2001 йилда Денгизкўл орнитологик давлат буюртмахонаси Халқаро Рамсар конвенцияси руйхатига киритилган майдони 50 минг гектарни ташкил қилади.

Бундан ташқари, Қорақир, Қумсултон табиий кўллари ҳам муҳофаза этиладиган буюртмахона ҳудудларига киритилган. Вилоятнинг муҳофаза этиладиган ҳудудлари умумий майдонига нисбатан 2,5 фоизни ташкил қилади.

Орол денгизининг қуриши оқибатида, денгизда қишлайдиган миллионлаб қушлар Денгизкўл, Девхона, Хадича, Зикри, Қумсултон, Оёқоғитма табиий кўлларида қўним топган. Биргина Денгизкўлда қишловчи қушларнинг сони 1,5-2 миллионни ташкил қилади. Вилоятда муҳофаза қилинадиган ҳудудлар майдонини Давлат дастурларида 7,5-10 фоизга етказиш кўзда тутилган.

Шу ўринда Бухоро давлат университети олимлари Оёқоғитма кўли ҳудудида 20 минг гектар майдонни муҳофаза қилинадиган ҳудудларга қўшиб олиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайди. Кўлда Ўзбекистон Қизил китобига киритилган Туркистон мўйловдор балиғи яхши ривожланган ва жуда кўплаб ноёб қушлар (вишилдоқ оққуш, мармар чуррак, оқ бош ўрдак) макон топган.

Кўл атрофида «Қизил китоб»га киритилган жайрон подалари, эчкиэмар, йўрға тувалоқ ҳам учрайди. Оёқоғитма кўли ва унинг атрофлари антропоген омиллардан холи ҳудуд ҳисобланади.

 

Ҳафиза АРТИҚОВА,

биология фанлари доктори, профессор




Ўхшаш мақолалар

Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

🕔09:21, 23.10.2025 ✔11

Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

Батафсил
Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

🕔15:33, 16.10.2025 ✔33

Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

Батафсил
Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

🕔15:30, 16.10.2025 ✔33

Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

    Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

    Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

    ✔ 11    🕔 09:21, 23.10.2025
  • Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

    Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

    Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

    ✔ 33    🕔 15:33, 16.10.2025
  • Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

    Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

    Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

    ✔ 33    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Экорейд  Ваҳшиёна  балиқ  ови  зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экорейд Ваҳшиёна балиқ ови зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги табиий, ресурслар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш борасида доимий назорат олиб бормоқда. Назорат қанчалик кучли йўлга қўйилганига қарамасдан, соҳага оид ҳуқуқбузарликлар ҳалигача тугагани йўқ.

    ✔ 35    🕔 15:29, 16.10.2025
  • Сув бошидаги  тежамкорлар

    Сув бошидаги тежамкорлар

    Ҳазорасп Хоразм вилоятининг кунчиқар дарвозасидаги туманлардан бири саналади. Айнан бу ердан воҳанинг барча туманларига оқиб борувчи сув тармоқлари бошланади. Шу боисдан бўлса керак ушбу ҳудудда ҳеч қачон сув танқислиги кузатилган эмас. Гарчи шундай бўлса-да ҳазораспликлар сувдан тежаб, оқилона фойдаланишга жиддий эътибор қаратиб келадилар.

    ✔ 44    🕔 14:54, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар