Экоолам      Бош саҳифа

Ёшлар Экопартиянинг таянчига айланмоқда

Глобал иқлим ўзгариши, аҳоли сонининг ўсиши ва иқтисодиёт тармоқларининг кенгайиши, сувга бўлган талабнинг ортиб бориши ва сув ресурсларининг тақчиллиги йилдан-йилга кучайиб бормоқда. Бундай вазиятда аҳоли ўртасида экологик маданиятни ошириш ва бунда ёшларнинг ролини кучайтириш катта аҳамият касб этади.

Ёшлар Экопартиянинг  таянчига айланмоқда

Ўзбекистон Экологик партияси ўз дастурига мувофиқ ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган бир қатор тарғибот тадбирларини самарали ташкил этиб келмоқда. Устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан 810 та туркум тадбирлар ташкиллаштирилган бўлиб, уларда 67 минг 500 нафардан зиёд иштирокчи қамраб олингани эътиборга сазовордир.

«Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш» йилида партиянинг мазкур йўналишдаги фаолияти янада кенг қамровли тус олмоқда. Юртимизнинг барча ҳудудларида ёшлар билан учрашув ва суҳбатлар олиб борилмоқда. Йигит-қизларга билим ва тафаккурини ишга солишлари учун ҳар томонлама ёрдам берилмоқда. Минглаб ёшлар партия сафига қабул қилиниб, улар чинакам маънода партиянинг таянчига айланаётир.

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгашида партия раҳбарининг бир гуруҳ ёшлар билан учрашуви ҳам қизғин савол-жавобларга бой бўлди.

Ёшлар партия дастурий ғоялари билан атрофлича таништирилди. Унда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши аъзолари, ёш экофаоллар, табиатсевар йигит-қизлар қатнашди.

Тадбирда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Абдушукур Ҳамзаев, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Темур Поёнов, партия ва иттифоқ ходимлари шунингдек, ОАВ вакиллари иштирок этишди. Учрашув чоғида Ўзбекистон Экологик партияси ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Мазкур келишув доирасида ёшларнинг атроф-муҳитга бўлган эътиборини кучайтириш орқали экологик маданиятни кенг тарғиб қилиш кўзда тутилмоқда. Меморандум доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар бўйича «йўл харитаси» ишлаб чиқишга ҳам келишиб олинди.

Учрашув доирасида Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгашида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамда Камалак болалар ташкилотининг экология йўналиши сардорлари билан очиқ мулоқот ўтказилди.

– Мамлакатимизда кузатилаётган экологик муаммоларга қарши курашиш ва асосли ечимларни топишда интилувчан ёшлар муҳим кучга айланиши зарур, – деди партия раиси Абдушукур Ҳамзаев. – Бу борада партиямиз ёшларга доимо имкон қадар кўмакчи бўлиб келяпти. Келусида ёшлар ўртасида экологик маданиятни юксалтириш ва турли ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасиз кайфиятда курашиш кўникмасини шакллантириш йўналишида яқин ҳамкорликни янги босқичда давом эттирамиз.

Ҳозирда Ўзбекистон Экологик партиясининг аъзолари 622 мингдан ошган бўлиб, уларнинг 298 720 нафари, яъни қарийб 48 фоизини ёшлар ташкил этмоқда.

Партиянинг «Ёшларда экологик маданият, таълим-тарбияни юксалтириш», «Депутат ва ёшлар», «Табиатни пластик ва полиэтиленлардан асрайлик», «Экологик ойлик», «Табиат учун ғамхўрмиз», «Экология болалар нигоҳида», «Сувни биргаликда асрайлик!» шиори остидаги кўплаб лойиҳалари доирасидаги турли тадбирларда фаол ва ташаббускор ёшлар муносиб иштирок этиб келмоқда.

Шундай ташаббускор ёшларнинг бунёдкорлик руҳидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш, таклифларини ўрганишга партия катта эътибор қаратмоқда. Улар билан қатор учрашувлар ташкил этилиб, қизиқишлари қаноатлантирилиб, тегишли йўналишлар берилмоқда.

Учрашув давомида бир қатор иқтидорли ёшлар экологиямизни турли таҳдидлардан сақлаш бўйича ўз таклифларини билдиришди ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.

 

Ўзбекистон Экологик партияси

Марказий кенгаши ахборот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Агроэнергетика соҳасида йирик  ҳамкорлик

Агроэнергетика соҳасида йирик ҳамкорлик

🕔09:00, 23.04.2026 ✔55

Хитойда ташкил этилган халқаро иқтисодий форум доирасида Ўзбекистон иқтисодиёти учун фойдали бўлган келишувларга эришилди.

Батафсил
Электрон қурилмалар учун  янги талаблар

Электрон қурилмалар учун янги талаблар

🕔08:59, 23.04.2026 ✔43

Бу чиқинди муаммосига қарши курашишга ёрдам бера оладими?

Батафсил
Ўзбек олими  янги  турларни кашф қилди

Ўзбек олими янги турларни кашф қилди

🕔08:55, 23.04.2026 ✔53

Ўзбекистоннинг бетакрор табиати дунёнинг бош­қа жойларида учрамайдиган янги-янги турларга бойлиги билан ажралиб туради. Олимлар бугунги кунда илм-фан учун ҳали номаълум янги турларни кашф этаётгани юртимиз ўсимлик оламининг нақадар бой эканидан далолатдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Агроэнергетика соҳасида йирик  ҳамкорлик

    Агроэнергетика соҳасида йирик ҳамкорлик

    Хитойда ташкил этилган халқаро иқтисодий форум доирасида Ўзбекистон иқтисодиёти учун фойдали бўлган келишувларга эришилди.

    ✔ 55    🕔 09:00, 23.04.2026
  • Электрон қурилмалар учун  янги талаблар

    Электрон қурилмалар учун янги талаблар

    Бу чиқинди муаммосига қарши курашишга ёрдам бера оладими?

    ✔ 43    🕔 08:59, 23.04.2026
  • Ўзбек олими  янги  турларни кашф қилди

    Ўзбек олими янги турларни кашф қилди

    Ўзбекистоннинг бетакрор табиати дунёнинг бош­қа жойларида учрамайдиган янги-янги турларга бойлиги билан ажралиб туради. Олимлар бугунги кунда илм-фан учун ҳали номаълум янги турларни кашф этаётгани юртимиз ўсимлик оламининг нақадар бой эканидан далолатдир.

    ✔ 53    🕔 08:55, 23.04.2026
  • Шағал қазиб олишда экологик талабларга  риоя этиляптими?

    Шағал қазиб олишда экологик талабларга риоя этиляптими?

    Сўнгги йилларда мамлакатимизда қурилиш кўламининг кенга­йиши натижасида норуда материалларга бўлган эҳтиёж кескин ортиб бормоқда.

    ✔ 46    🕔 08:49, 23.04.2026
  • Юксак экологик  маданият –  давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

    Юксак экологик маданият – давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

    Ҳозирги глобаллашув шароитида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борган сари долзаб аҳамият касб этмоқда. Сўнгги ўн йилликларда табиий техноген ва антропоген омиллар таъсирида иқлим ўзгариши, ўртача ҳароратнинг кўтарилиши, ёғингарчилик меъёрларининг ўзгариши юзага келмоқда.

    ✔ 48    🕔 17:53, 16.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар