Жараён      Бош саҳифа

Яшил тараққиёт йўлида яшил ҳамкорлик

Бугун дунёда ўзининг келажагини ўйлаётган барча давлатлар ривожланишнинг яшил йўлини танламоқда. Бу яшил иқтисодиёт, яшил энергетика, тежамкор ва безарар технологиялар, табиий ресурслардан самарали ва оқилона фойдаланиш кабиларда намоён бўлмоқда.

Яшил тараққиёт йўлида  яшил ҳамкорлик

Ўзбекистонда ҳам кейинги беш йилда экологик барқарорликка алоҳида эътибор берилмоқда. Экологияни асрашга маъсул бўлган давлат идоралари ваколатлари кенгайтирилиб, атроф-муҳит муҳофазаси мамлакат ривожланиш стратегиясининг муҳим йўналиши сифатида белгиланди.

Амалдаги технологиялар босқичма-­босқич яшил технологияларга алмаштирилмоқда. Бунга биргина мисол – яшил энергетика. Олдин энергиянинг 75 фоиздан ортиғини табиий газдан, 13-15 фоизини кўмирдан олар эдик. Сўнгги 2 йилда эса
6 та қўёш, 2 та шамол, 4 та янги қувватдаги гидро энергиялар ишга туширилди. 2030 йилга бориб, энергия балансимизда яшил энергиялар улуши 30 фоизга етказилади. Бу кўрсаткич бўйича биз ҳозирда Марказий Осиё давлатлари ичида етакчимиз. Имкониятларимиз катта.

Бу каби салмоқли фаолиятни халқаро экспертлар ҳам эътироф этишмоқда. Ўзбекистон келажагига билдирилаётган ишонч хорижликларни манфаатли ҳамкорликка ундамоқда. Ўтган ҳафтада Тошкент давлат иқтисодиёт университетида бўлиб ўтган «Яшил ҳаракатлар куни» деб номланган халқаро экологик тадбирда иштирок этган экспертлар ҳам буни алоҳида таъкидлашди.

Тадбирда университет ректори Қ.Шарипов, Ўзбекистон Экологик партия раиси А.Ҳамзаев, Олий Мажлис депутатлари, ёшлар парламенти вакиллари иштирок этди. Энг аҳамиятлиси, мазкур тадбирда БМТ Бош котибининг Иқлим ўзгаришларини юмшатиш бўйича маслаҳатчиси, Нобель мукофоти совриндори, профессор Раэ Квон Чунг ҳамда БМТ тараққиёт дастури ижроси бўйича вакили Анас Файёд Қарман ўз чиқиш­лари ва илмий-амалий тавсиялари билан қатнашгани бўлди.

Дунё аҳли, шунингдек, ўзбекистонлик­ларнинг экологик барқарорлик ҳақидаги билимини ошириш ва ёшларни атроф-муҳитни муҳофаза қилишга чорлаш мақсадида ўтказилган мазкур тадбирда Ўзбекистон Экологик партияси раҳбари ҳам иштирок этиб, бугунги кунда глобаллашиб бораётган экологик муаммоларнинг кучайиш­ сабаблари, салбий оқибатлари тўғрисида сўз юритди ва уларни бартараф этиш бўйи­ча Ўзбекистон Экологик партияси илгари сураётган ташаббуслар, олим сифатида ўзининг таклифларини билдирди.

– Мен бугунги анжуманда Раэ Квон Чунг каби дунёнинг кучли дипломат ва экологлари иштирок этаётганидан фойдаланиб шуни айтмоқчиманки, дунё олимлари томонидан ишлаб чиқилган экологияни яхшилашга хизмат қилувчи ҳар қандай илмий ютуқлар, технологиялар ҳеч қандай тўсиқларсиз барча давлатлар ўртасида ўзаро алмашиниши керак, – деди Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев. – Зеро, осмонимиз бир, сайёрамиз бир. Табиатга бўлаётган таҳдидлар ҳам чегара билмайди. Тўғри, қандайдир экологик муаммо бугун ер юзининг қайсидир қисмида юзага келаётган, кучаяётган бўлиши мумкин. Аммо унутмайлик, шундай масалалар борки, унинг таъсиридан ҳеч бир минтақа, ҳеч бир давлат четда қолмайди. Шундай экан, бу борадаги тажрибаларимизни бирлаштиришимиз, ютуқларимизни ўртоқлашишимиз зарур.

Тадбир давомида экспертлар миллий барқарор мақсадларда муваффақиятга эришиш учун ёш авлод билан биргаликда ҳаракат қилиш борасидаги фикр ва ғоялари билан ўртоқлашишди. Бундан ташқари, «Менинг яшил шаҳрим» мавзусида иншолар танлови ва «Yeko Start-UP» мавзусидаги тақдимотлар ўтказилди.

– Иқтисодиёт­ни яшил иқтисодиётга боғлаш орқали узоқ муддатли барқарор иқтисодий мувозанатга эришиш мумкин, – деди БМТ Бош котибининг Иқлим ўзгаришларини юмшатиш бўйича маслаҳатчиси, Нобель мукофоти совриндори, профессор Раэ Квон Чунг. – Эндиликда аҳоли ва давлатлар иқтисодий дунё­қарашини ўзгартириш лозим. Иқтисодий ривожланишлар экологик инқирозлар ҳисобига эмас, балки атроф-муҳитга, экологияга безарар бўлиши, шунингдек, табиий ресурслардан оқилона, самарали фойдаланишга йўналтирилиши зарур.

 

Профессор Раэ Квон Чунг:

«1950 йилда бошланган кенг кўламли ўрмонлаштириш ишлари бугун Жанубий Кореяда ўз самарасини бермоқда. Буни мазкур мамлакатнинг 67 фоизи ўрмон билан қопланганидан ҳам билса бўлади».

Айни дамда бизнинг мамлакатда ҳам шундай ишлар кетяпти. Орол денгизининг қуриган тубида 1,9 млн гектар яшил қоп­ламалар ташкил қилинмоқда.

Президентимизнинг ташаббуси билан йўлга қўйилган «Яшил макон» лойиҳаси доирасида ҳар йили 200 млн туп дарахт экилмоқда. Бу орқали 5 йилда 1 млрд туп дарахт экиш режалаштирилган.

Экологияни яхшилаш йўналишида амалга оширилаётган мана шундай ишларни барча давлат вакиллари бир-бирига ўргатиши, ўзаро тажриба алмашиб, ҳамкорликда ишлаши заруратга айланмоқда.

Шунингдек, жамоат транспортидан фойдаланиш, энергия сарфини камайтириш, чиқиндиларни қайта ишлаш ва минималлаштириш бўйича кундалик ҳаётдаги танловларнинг аҳамияти юзасидан экспертларнинг фикрлари тингланди.

«NCI» ташкилоти асосчиси профессор Раэ Квон Чунг «Мен биринчи» деб номланган ижтимоий кампанияни бошлади. Яшил иқтисодиётга асосланган ушбу лойиҳа ҳам иқтисодиётни, ҳам экологияни яхшилаш мақсадида ишлаб чиқилгани билан кўпчиликнинг эътоборини тортди.

Тадбир доирасида экспертлар университет ҳовлисига кўчат экишди.




Ўхшаш мақолалар

«Oila va TABIAT» мухбири  «Олтин қалам»  соҳиби бўлди

«Oila va TABIAT» мухбири «Олтин қалам» соҳиби бўлди

🕔13:54, 05.07.2025 ✔18

Газетамиз мухбири Эрпўлат Бахт журналистика соҳасидаги нуфузли мукофот – «Олтин қалам» соҳиби бўлди. 

Батафсил
Барқарор ривожланиш  мақсадлари рейтингида  мамлакатимиз 19 поғонага кўтарилди

Барқарор ривожланиш мақсадлари рейтингида мамлакатимиз 19 поғонага кўтарилди

🕔15:55, 26.06.2025 ✔42

«Бизнинг вазифамиз – келажак авлодлар барқарор, хавфсиз ва фаровон дунёда яшаши учун барча чора-тадбирларни кўриш»

Шавкат Мирзиёев

Батафсил
Сурнайда  берилган  сабоқлар

Сурнайда берилган сабоқлар

🕔15:52, 26.06.2025 ✔36

Одамларни йиғиб, узундан-узун қуруқ ва баландпарвоз жумлалардан иборат маъруза қилиш бугунги креатив ёндашувларга мос деб бўлмайди. Ўзбекистон Экологик партияси Боғот туман кенгаши тарғибот ишларини ташкил қилишнинг ўзига хос ечимини топган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар