Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этишга тарғиб қилиб, юртдошларимизга мурожаат йўллади. Унда жумладан шундай дейилади:
Инсоният бугун глобал иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ умумбашарий экологик муаммолар ҳар томонлама авж олаётган ўта мураккаб замонда яшамоқда. Инсоният ушбу муаммоларга қарши дахлдорлик ҳисси ила бир бўлиб курашмас экан, мазкур хавф-хатарлар шиддат билан ривожланаверади.
Бугунги кунда ўсимлик дунёси ресурсларининг иқлим ўзгаришлари ва антропоген таъсир остида кескин равишда қисқариши ва улар муҳофазаси мазкур глобал экологик муаммоларнинг асосий бўлаги бўлиб қолмоқда. Шу сабабли ҳам мамлакатимизда яшиллик оламини сақлаш ва кўпайтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Давлатимиз раҳбари томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш ташаббуси илгари сурилди. Мазкур лойиҳа асосида ҳар йили 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатлари экиш мақсад қилинди.
Маълумки, фуқароларимизнинг умумхалқ овози билан қабул қилинган Бош қомусимизда экологик нормалар алоҳида бобда янада мустаҳкамланди. Халқимизнинг эркин ва фаровон, қудратли Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича хоҳиш-иродаси билан ишлаб чиқилган «Ўзбекистон – 2030» стратегиясида бешта устувор йўналишларидан бири сифатида атроф-муҳит муҳофазасининг, хусусан, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг ҳуқуқий асослари белгиланиши ҳам бежизга эмас.
Азалий анъаналаримиз ва қадриятларимиз асосида амалга оширилаётган мазкур эзгу лойиҳа фуқароларимиз саломатлигини сақлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, она табиатимизнинг ажралмас қисми бўлган яшил ҳудудларни кенгайтириш имконини бериш билан бир қаторда, юртимизда мўътадил иқлим ҳосил қилишга хизмат қилади. Шунингдек, лойиҳа мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш орқали глобал иқлим ўзгаришларнинг олдини олишдаги миллий ечим ҳисобланиши билан аҳамиятлидир.
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси бутун мамлакат бўйлаб умуммиллий ҳаракатга айланди, миллий қадрият сифатида қайта тикланмоқда. Жинси, ирқи, миллати, касбидан қатъий назар, мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси ўз хоҳиш ва иродаси билан мазкур лойиҳа иштирокчиси бўлмоқда.
Зеро, мазкур лойиҳа халқимиз орасида ўзаро меҳр-оқибат, ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, юртимизни обод ва кўркам бўлишига замин яратади, дарахт экишни ўзига мақсад қилган, меҳнаткаш бободеҳқонларимиз, шижоатли юртдошларимизга кучига куч, ғайратига ғайрат қўшди, десак муболаға бўлмайди.
Давлатимиз раҳбари анъаналарга содиқ қолган ҳолда шахсий намуна сифатида кенг жамоатчилик вакиллари билан биргаликда Тошкент шаҳрининг Сергели туманида ташкил этилаётган «Ёшлар боғи»да дарахт экиш тадбирида иштирок этганликларини алоҳида қайд этиш лозим.
Дарҳақиқат, юртбошимиз таъкидлаганидек, дарахт экиш ҳаётимиз мазмунига айланиши керак. «Яшил макон» – виждонимиз, бўлажак ҳаётимиз, фарзандларимиз олдидаги масъулиятимиздир.
Азиз юртдошлар, ҳурматли фуқаролар!
Она табиатга эътиборли яшаш фақат бугунни эмас, яқин ва узоқ келажакни ўйлаб иш тутиш демакдир. Шундай экан, миллий қадриятларимиз ва анъаналаримизга содиқлик тимсоли сифатида мамлакатимиз ҳудудини боғу-бўстонга айлантиришга йўналтирилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт экиш тадбирларида фаол иштирок этиб, Янги Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёти учун ҳисса қўшайлик!
ЎЭП Марказий Кенгаши
матбуот хизмати
Экопартия депутати – таълим ҳомийси
🕔14:56, 09.10.2025
✔34
Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партиясидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида
🕔09:15, 26.09.2025
✔77
Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.
Батафсил
Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови
🕔16:10, 18.09.2025
✔96
Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.
Батафсил