Табиат      Бош саҳифа

Тақиқ эмас, муқобил ечимлар керак

Ярим кечаси уйғониб кетиб, тўртинчи қаватдаги уйим деразасидан ташқарига кўз солсам, шаҳар қуюқ туман ичра ғарқ бўлган экан. Ўша заҳоти миямда Чўлпоннинг мана бу мисралари портлади:

Тақиқ эмас,  муқобил ечимлар керак

Эй, тоғлари кўкларга салом берган зўр ўлка,

Нега сенинг бошингда қуюқ булут, кўланка?!.

Нега?!.

Бу савол ҳали-ҳамон ўз муносиб жавобини топгани йўқ.

Муносиб жавобини топса, улуғ шоирларимиз ёзган кўпгина аччиқ шеърлар қоғозлардагина қоларди, мияларда тинмай портламасди.

Чўлпон бобонинг булут ва кўланкаси рамзий маънода эди. Яъни бостириб келаётган хавф рамзлаштирилган бу мисраларда. Бугун хавф рамзлар қолипини парчалаб чиқиб, реал мазмун касб этиб турибди. Бугунги туман, кўланка, чанг, ғубор фақат рамзий эмас, балки реал, нақддир!

Нега?! Чунки ҳали-ҳамон кўзимиз очилмади, уйғонмадик.

Қора булут ва кўланка деганда шоир асосан чоризм, большевизм хавфини назарда тутган эди. Яна жаҳолатни ҳам. Улар ҳамон бор. Бироқ энди уларнинг ёнига дунё қадар бошқа хавфлар келиб қўшилди: коррупция, таниш-билишчилик, маҳаллийчилик, тор кўнгиллилик, илмсизлик, соҳалардаги ёмон бошқарув, экологик муаммолар, сифатсиз таълим, кадрлар масаласи...

Уммон ё денгизда сузиб кетаётган кемага чўкиш хавф солар экан, одатда, оғир юклардан халос бўлинади. Юқорида саналган ва яна саналмаган қанчадан-қанча иллатларимиз миллат кемамизни чўктираётган оғир, шу билан бирга, зарарли юклардир. Биз уларни қутурган пўртанага отмасдан, кемамизни омон сақлай олмаймиз – туманлар, кўланкалар қуршаб келиб, реал мазмун касб этаверади.

Бас, кескин чоралар оладиган вақт аллақачон келган: мамлакат бошкенти, юраги битта бўлади, лекин унинг иқтисодий, маданий, интелектуал марказларини кўпайтириш керак. Нега бу борада Тошкентга яқинлашиб келадиган бошқа шаҳарларимиз йўқ?.. Кўп йиллар бурун Леонардо Да Винчи тўғрисида бир фильм кўргандим. Унда даҳо санъаткор ва мутафаккир у шаҳардан бунисига кўчиб юраверади ва ҳаммасида ижод учун, тафаккур учун имкон, шароит топаверади. XV ва XVI асрда шундай эди. Бизда ҳалигача (XXI асрда-я!) ўқийман, мутахассис бўламан, деган одам, ўзимдан қиёс, битта шаҳарга – Тошкентга югуради. Ҳаммамиз битта шаҳарга чопаверганимиздан кейин унинг юки (ҳавоси, иқлими, шароити!) оғирлашади-да. Бироқ вилоятдан келаётган юртдошларни кўкрагидан итаришни қўйиб, ҳар бир вилоят марказини бой инфратузилмали шаҳарларга айлантириш, ўқув ва саноат даргоҳларини, иш ўринларини кўпайтириш лозим. Бас, ҳар ким аввало ўз кичик ватанида қўним топишни афзал кўрсин. Одамлар Тошкентга ҳавасдан чопиб келмайди, иш, пул топармиканман, деган илинжда келади. Ишлаш, пул топиш шароитини энг кўп Тошкентда яратиб қўйганимиздан кейин Тошкентга келинади-да!.. Ана, худди шундай имконлари бўлган дунёнинг турли марказларига ҳам ўзимизни уряпмиз-ку!.. Агар мақсад муаммонинг ечимини топиш бўлса, барча ёндашувларда инсониятнинг ана шундай тамал эҳтиёжлари ҳисобга олинмоғи шарт! Бунинг бошқа чораси йўқ.

Кейин катта шаҳарларда ўта сифатли жамоат транспортини йўлга қўйиш керак. Шундай йўлга қўйиш керакки, шаҳарликлар шахсий машинасини қўйиб, масалан, замонавий трамвайга чиқишни афзал билсин! Битта трамвай юзлаб одамни ўз бағрига олади. Демак, битта трамвай (автобус, минибус ва ҳ.к...) шунча машиналар ўрнини босади ҳам. Қарабсизки, кўчалардаги тиқин – тирбандлик ҳам ўз-ўзидан барҳам топа бошлайди. Муаммо тақиқлар билан эмас, балки шу тарзда муқобил имконлар яратиш билан ечилиши керак, акс ҳолда ҳар қандай тақиқ ва назорат айрим истисноларни ва ўша истисноларга эга бўлиш коррупцияни келтириб чиқараверади.

Ҳатто бошкентга вилоятлардан, шунингдек, Тошкент вилояти туманларидан турли сабаблар билан келаётган ватандошларимиз шаҳарга етиб келгач, ман қилингани учун эмас, йўқ, балки қулайлиги учун шахсий автоуловини четга қўйиб, жамоат транспортига чиқишни маъқул кўрсин.

Ҳа, албатта, Тошкент ичи ва ташида яшил зоналарни, боғу паркларни кўпайтириш, қурилишни қатъий назоратга олиш, мўрисидан заҳарли моддалар чиқараётган завод бўладими, машина бўладими, бошқами, барчасига ечим топиш зарур. Бундай ишларни нафақат бошкентда, балки бошқа жойларда ҳам амалга ошириш мақсадга мувофиқ.

Шуларни бажара оламизми?..

Йўқ эса, қиладиган битта ишимиз қолади, у ҳам бўлса, бурнимизни оқизиб, овозимизни ҳирқиратиб, кўзларимизни ёшлаб, Чўлпон бобонинг юқоридаги икки мисрасини так­рорлаш:

Эй, тоғлари кўкларга салом берган зўр ўлка,

Нега сенинг бошингла қуюқ булут, кўланка?!.

Шоир шу икки мисрага элнинг бутун дардини, муаммосини жо айлаб қўйган. Ўзининг майда, шахсий муаммоларини шиғирга айлантириб минғирлайдиган «шаир»лардан безиб кетиб, «Бизга шоир керакми?» дея савол қўяётган юртдошларни тушунган ҳолда, чинакам, улуғ ижодкорлар дардига қулоқ солишни тавсия қиламан. Зеро, улар реал хавфдан – сизу биздан анча олдин, айтайлик, юз йиллар бурун – хабар беради. Қулоқ солиш-солмаслик эса, яна ўзимизга тан...

 

Улуғбек Ҳамдам,

профессор




Ўхшаш мақолалар

Бола ривожланишида  табиатнинг  ўрни

Бола ривожланишида табиатнинг ўрни

🕔15:04, 11.06.2026 ✔75

Болалар касал бўлиб қолса, аксарият ота-оналар сабабни вируслардан, овқатланишдан ёки иммунитетдан излайди. Аммо шундай омиллар борки, улар ҳар куни фарзандларимиз билан бирга нафас олади, улар ичадиган сувга, истеъмол қиладиган озиқ-овқатга ва ҳатто руҳиятига таъсир кўрсатади. Бу – экологик муҳит.

Батафсил
Денгиз  иштиёқи

Денгиз иштиёқи

🕔15:01, 11.06.2026 ✔74

Тоғнинг тик қояси бағридаги уяда бургут палапони дунёни юқоридан кузатиб турибди. Борлиқ жуда кўркам. Охири уфққа туташиб кетган денгиз. Тўлқинлар узра ўйноқлаб учган қушлар. Эҳ-ҳе, ҳавасинг келади!

Батафсил
Ҳеч ким  кўрмаса...  чиқинди  ташлаш  мумкинми?

Ҳеч ким кўрмаса... чиқинди ташлаш мумкинми?

🕔16:53, 04.06.2026 ✔128

Тасаввур қилинг: тонг отмоқда, қуёш нурлари юртимизнинг бепоён кенглик­ларини ёритмоқда. Сиз фарзандингиз билан маҳалла четидаги ариқ бўйига сайрга чиқдингиз. Лекин кўзингиз тиниқ сувга эмас, балки ариқ ичига ташланган турли чиқиндилар, қурилиш материаллари бўлаклари, шамолда учаётган полиэтилен пакетларга тушади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бола ривожланишида  табиатнинг  ўрни

    Бола ривожланишида табиатнинг ўрни

    Болалар касал бўлиб қолса, аксарият ота-оналар сабабни вируслардан, овқатланишдан ёки иммунитетдан излайди. Аммо шундай омиллар борки, улар ҳар куни фарзандларимиз билан бирга нафас олади, улар ичадиган сувга, истеъмол қиладиган озиқ-овқатга ва ҳатто руҳиятига таъсир кўрсатади. Бу – экологик муҳит.

    ✔ 75    🕔 15:04, 11.06.2026
  • Денгиз  иштиёқи

    Денгиз иштиёқи

    Тоғнинг тик қояси бағридаги уяда бургут палапони дунёни юқоридан кузатиб турибди. Борлиқ жуда кўркам. Охири уфққа туташиб кетган денгиз. Тўлқинлар узра ўйноқлаб учган қушлар. Эҳ-ҳе, ҳавасинг келади!

    ✔ 74    🕔 15:01, 11.06.2026
  • Ҳеч ким  кўрмаса...  чиқинди  ташлаш  мумкинми?

    Ҳеч ким кўрмаса... чиқинди ташлаш мумкинми?

    Тасаввур қилинг: тонг отмоқда, қуёш нурлари юртимизнинг бепоён кенглик­ларини ёритмоқда. Сиз фарзандингиз билан маҳалла четидаги ариқ бўйига сайрга чиқдингиз. Лекин кўзингиз тиниқ сувга эмас, балки ариқ ичига ташланган турли чиқиндилар, қурилиш материаллари бўлаклари, шамолда учаётган полиэтилен пакетларга тушади.

    ✔ 128    🕔 16:53, 04.06.2026
  • Келажак  боғлари

    Келажак боғлари

    Бугунги кунда Ўзбекистон боғдорчилигида «функционал озиқ-овқат» яратиш даври бошланди. Энди боғбонларимиз меванинг йириклиги билан бир қаторда унинг таркибидаги инсон саломатлиги учун фойдали моддалар миқдорини ошириш устида ҳам изланиш олиб бормоқдалар.

    ✔ 104    🕔 16:40, 04.06.2026
  • Зарафшонда  депутатлар назорати:  Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

    Зарафшонда депутатлар назорати: Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

    Бугун ҳудудларда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда санитария ва ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.

    ✔ 116    🕔 15:52, 21.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар