Экоолам      Бош саҳифа

Ҳаво сифати бўйича миллий стандартлар бунга нима зарурат бор?

Кейинги йилларда юртимизда ҳавонинг ифлосланиш даражаси ортиб бораётгани барчани жиддий хавотирга солаётгани сир эмас. 2023 йилда Тошкент шаҳридаги ҳаво ифлосланишини автоматик назорат қилувчи станциялар маълумотларига кўра, январь ойи IQAir сайти шкаласи бўйича энг ифлосланган ой бўлган.

Ҳаво сифати  бўйича миллий стандартлар  бунга нима зарурат бор?

Ҳозирда ҳавонинг ифлосланиши Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) тавсияларига мувофиқ баҳоланади. Негаки, Ўзбекистонда атмосфера ҳавосидаги (диаметри 2,5 микрометргача бўлган) майда РМ2,5 заррачалари миқдорининг стандарти мавжуд эмас, у ҳавонинг ифлосланиш даражасини баҳолашда қўлланади. Мутахассислар ҳозирда бу соҳада миллий стандартларни ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги маълум қилди.

Миллий платформа ва мобиль илова

Экология вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги (Ўзгидромет) Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда ҳаво сифати мониторинги бўйича миллий платформа, жумладан, мобиль иловани ишлаб чиқиш лойиҳасини амалга оширмоқда.

2023 йилда лойиҳа доирасида Сурхондарё, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида аҳолининг атмосфера ҳавоси ифлосланишидан касалланиш даражасини ўрганиш бошланди, дейилади вазирлик хабарида.

Бунга нима эҳтиёж бор?

Ҳозирда ҳавонинг ифлосланиши Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) тавсияларига мувофиқ баҳоланади. Тавсиялар бор бўлса, алоҳида миллий стандарт нега керак ўзи, деган савол туғилиши табиий. Вазирликнинг тушунтиришича, ЖССТнинг тавсиялари қатъий, аммо республикамизнинг географик ва иқлимий хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда бундай кўрсаткичларга эришиш қийин.

Дарҳақиқат, буни Ўзгидромет ҳам таъкидлаган: «Ўзбекистоннинг қурғоқчил иқлими заррачаларнинг ҳосил бўлишига, уларнинг атмосферадаги ҳаракати ва миқдорий таркибига сезиларли даражада ўзига хос таъсир кўрсатади».

Бошқа давлатларда стандарт қандай?

ЖССТ тавсияларига кўра, ҳаводаги РМ2,5 нинг ўртача йиллик миқдори 5 мкг/м3, ўртача суткалик миқдори 15 мкг/м3 бўлиши керак. «Дунёнинг ҳеч бир мамлакатидаги кўрсаткичлар ЖССТ тавсия этган стандартларга мувофиқ эмас, кўп давлатлар ўз миллий стандартларини қабул қилган», – дейди вазирлик матбуот хизмати.

АҚШ ва Мексикада бу стандарт 12 мкг/м3, Беларусь ва Японияда – 15 мкг/м3, Европа Иттифоқи мамлакатларида – 25 мкг/м3, Россияда – 20 мкг/м3, Хитойда 35 мкг/м3, Ҳиндистонда эса 40 мкг/м3, Жанубий Кореяда эса РМ2,5 стандарти йўқ. Таъкидлаш жоизки, АҚШда ушбу ҳафтада рухсат этилган даражани 12 дан 9 мк/м3 гача камайтириш режалаштирилмоқда.

Ҳаво ифлосланиш даражаси қандай ҳисобланади?

Республикада атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражасининг жорий кўрсаткичи маълум бир ҳудуд учун устувор ифлослантирувчи моддалардан келиб чиққан ҳолда «Атмосфера ифлосланишининг комплекс индекси» (АИИ) асосида ҳисобланади. Бу кўрсаткич АИИ бўйича 5 дан кам бўлса, паст деб баҳоланади, 5 дан 7 гача – ортган, 7 дан 14 гача – юқори, 14 ва ундан юқори бўлса – жуда юқори деб қаралади.

Тошкент шаҳридаги ҳаво сифати мониторинги Ўзгидрометнинг стационар постларида қуйидаги кўрсаткичлар бўйича амалга оширилади: муаллақ заррачалар (чанг), олтингугурт диоксиди, азот диоксиди, азот оксиди, озон, углерод оксиди, фенол, фтор водород, аммиак, формальдегид, оғир металлар.

15 та автоматик мониторинг станцияси олтингугурт диоксиди, азот диоксиди ва оксиди, углерод оксиди, озон ва PM10 ва PM2,5 зарраларини назорат қилади. Мавжуд маълумотларга кўра, яқин ойларда пойтахт ва бошқа ҳудудларда кузатув станциялари сонини сезиларли даражада ошириш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистонда, хусусан, Тошкент шаҳридаги ҳаво сифати автомобиллар томонидан атмосферага чиқаётган газлар, саноат чиқиндилари, шунингдек, об-ҳаво шароити (шамол, юқори ҳарорат, қурғоқчилик ва бошқалар) билан ўлчанади.

Бизга нима фойдаси бор?

ЖССТ ҳавонинг ифлосланишини атроф-муҳит саломатлиги учун хавф, деб атайди.

У инсульт ва юрак-қон томир касалликлари, шунингдек, ўпка саратони каби юрак-қон томир ва нафас олиш касалликларини келтириб чиқариши мумкин.

Бу борада юртимизда ҳам вазият яхши эмас. Тошкентда атмосфера ҳавоси ифлосланишига асосан табиий ва техноген манбалардан ифлослантирувчи ташламалар ташланиши сабаб бўлаяпти.

Шунинг учун ҳам аҳоли турмуш даражаси ва саломатлигини яхшилаш учун онлайн режимда ишончли, сифатли ахборот олиш учун автоматик мониторинг станцияларини жорий этиш орқали республика шаҳарларида ҳаво ифлосланишини мониторинг қилиш тизимини кенгайтириш вазиятни бироз бўлса ҳам юмшата олади.

Шунингдек, энергияни тежаш, энергия тежайдиган қурилмалардан фойдаланиш масалалари бўйича аҳолининг хабардорлигини ва турар-жой биноларининг энергия самарадорлигини ошириш ва бошқа чора-тадбирларни ҳам амалга ошириш лозим.




Ўхшаш мақолалар

«Қўшним  йўлбарс боқмоқда...»

«Қўшним йўлбарс боқмоқда...»

🕔15:14, 10.05.2024 ✔27

Жонзотлар учун энг муҳим нарса бу озуқа бўлса, ёввойи ҳайвонлар учун иккинчи муҳим нарса бу уларнинг табиат қўйнида эркин яшашидир.

Батафсил
Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи  «бемор»

Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи «бемор»

🕔17:00, 02.05.2024 ✔47

Уйимизни қай даражада тоза сақласак, табиат ҳам худди шундай муносабатга муҳтож. Аммо атроф-муҳитга назар ташланса, бутунлай бошқача манзара. Табиат бизга, наҳотки, ўгай бўлса?!.

Батафсил
Табиатнинг  жонкуяр қизи

Табиатнинг жонкуяр қизи

🕔16:57, 02.05.2024 ✔38

Бир неча 10 йилдан сўнг дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсониятнинг ҳаёт кечириш тарзи қай тарзда ўзгариши мумкинлиги ҳақида-чи? Ҳозирги кунда тобора глобаллашиб бораётган экологик муаммолар таъсирида атроф-муҳит қай ҳолга келади?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Қўшним  йўлбарс боқмоқда...»

    «Қўшним йўлбарс боқмоқда...»

    Жонзотлар учун энг муҳим нарса бу озуқа бўлса, ёввойи ҳайвонлар учун иккинчи муҳим нарса бу уларнинг табиат қўйнида эркин яшашидир.

    ✔ 27    🕔 15:14, 10.05.2024
  • Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи  «бемор»

    Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи «бемор»

    Уйимизни қай даражада тоза сақласак, табиат ҳам худди шундай муносабатга муҳтож. Аммо атроф-муҳитга назар ташланса, бутунлай бошқача манзара. Табиат бизга, наҳотки, ўгай бўлса?!.

    ✔ 47    🕔 17:00, 02.05.2024
  • Табиатнинг  жонкуяр қизи

    Табиатнинг жонкуяр қизи

    Бир неча 10 йилдан сўнг дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсониятнинг ҳаёт кечириш тарзи қай тарзда ўзгариши мумкинлиги ҳақида-чи? Ҳозирги кунда тобора глобаллашиб бораётган экологик муаммолар таъсирида атроф-муҳит қай ҳолга келади?

    ✔ 38    🕔 16:57, 02.05.2024
  • «Кемалар  қабристони»да  табиатнинг  йиғиси  эшитилади

    «Кемалар қабристони»да табиатнинг йиғиси эшитилади

    Қорақалпоғистоннинг олис Мўйноқ туманида иккита ажойиб музей борлигини биласизми? «Мўйноқ экология музейи» ҳамда «Орол денгизи тарихи музейи» ҳамиша қизиқувчилар билан гавжум.

    ✔ 26    🕔 16:54, 02.05.2024
  • Соғлом ҳаёт  ва барқарор  келажакка шунчаки  эришиб бўлмайди!

    Соғлом ҳаёт ва барқарор келажакка шунчаки эришиб бўлмайди!

    Ҳамма бирлашсагина бирор натижага эришиш мумкин

    ✔ 18    🕔 16:44, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар