Экоолам      Бош саҳифа

Асосий мақсад – ҳудудлар табиий муҳитини асраш

Миллионлаб аҳоли, минглаб саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналарини газ билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этувчи «Asia Trans Gas» МЧЖ қўшма корхонасининг асосий мақсади – табиатга ҳурмат, унинг нозик мувозанатини, ҳудудларнинг табиий муҳитини асрашдир.

Асосий мақсад –  ҳудудлар табиий муҳитини асраш

Мана бир неча йилдирки компания барча ходимлар экологик билимга эга бўлиши, уларни нафақат ишлаб чиқариш фаолиятида, балки кундалик амалиётда ҳам онгли равишда қўллаган ҳолда экология ва атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишига эришиш учун ҳаракат қилади. Шунинг учун ҳам корхона томонидан ўтказилаётган экологик тадбирларда барча бирдек фаол иштирок этади.

Экологик меъёр ва стандартларга  қатъий риоя қилиш «Asia Trans Gas» қўшма корхонаси фаолиятининг ажралиб турадиган хусусиятларидан бири ҳисобланади. Шу боисдан ҳам корхонада доимий идоравий саноат атроф-муҳит назорати ва саноат атроф-муҳит мониторинги ўтказиб келинади. Ушбу жараён ишлаб чиқариш ва бошқа хўжалик фаолияти жараёнида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тадбирларининг бажарилиши, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва қайта тиклашни таъминлашга, шунинг­дек атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини назорат қилишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуини ўз ичига олади. Жумладан, ишлаб чиқариш жараёни занжирида метан чиқиндиларини камайтириш ишлари доимий эътиборда. Газ қувурларида носозликларни тезкор аниқлаш, техник ҳолатини ўрганиш ва атмосферага ташланадиган чиқинди газлар ҳажмини лазерли детекторлар ёрдамида назорат қилиш билан мунтазам шуғулланади.

Корхона «яшил» энергия тизимига ҳам фаол тарзда ўтмоқда. Ҳозирда мавжуд объектларнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжи асосан ўзининг энергия ресурслари ҳисобидан қопланади. Бунда қуёш энергиясидан олинадиган электр энергияси улуши йилдан-йилга кўпайтириб борилаётгани таҳсинга сазовордир.

Қиш мавсумида эса бино ва иншоотларни иситиш учун чиқинди газлар ёқиладиган иссиқлик қозонларининг иссиқлик энергиясидан фойдаланилади. Натижада табиий газ ишлатилмайди ва атмосферага ифлослантирувчи моддалар чиқарилмайди.

Табиатни асраш, атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш йўлида «Asia Trans Gas» МЧЖ икки йилдан буён «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида ҳам фаоллик кўрсатиб келмоқда. Жорий мавсумда қўшма корхона томонидан 20 минг тупдан ортиқ турли кўчат ва бута ниҳоллари экилди. «Яшил белбоғ» пилот лойиҳаси доирасида экотизимларни иқлим ўзгаришига мослаштириш мақсадида қўшма корхона чўл ҳудудларида саксовул ва ўсимликларнинг маҳаллий турларини экиш устида ишламоқда.

Дарахт экиш, яшилликни кўпайтириш бир масала бўлса, мавжуд яшил майдонларни асраш ҳам долзарб ҳисобланади. Шу боис қўшма корхона объект­лари ва туташ ҳудудларда ўсаётган барча турдаги яшил майдонларнинг ҳисобини юритиш ва ҳолатини мониторинг қилиш мақсадида «Бухоро магистрал газ қувурларини бошқариш бўлими объектлари дарахтлари реестри» тузилди.

Дарвоқе, корхонанинг яна бир муҳим ютуғи – атроф-муҳитни бошқариш тизими стандартининг жорий этилиши, шунингдек, халқаро ISO 14001:2015 стандартига мувофиқлик сертификатлаш жараёнидан  муваффақиятли ўтгани бўлди. Хорижий ва маҳаллий корхоналар орасида ISO сертификатининг мавжудлиги атроф табиий муҳит муҳофазасида муҳим хусусиятдир.

Светлана ДИНИКЕЕВА,

«Asia Trans Gas» МЧЖ ҚК магистраль

газ қувурини бошқариш

Бухоро филиали

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муҳандиси




Ўхшаш мақолалар

Юксак экологик  маданият –  давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

Юксак экологик маданият – давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

🕔17:53, 16.04.2026 ✔20

Ҳозирги глобаллашув шароитида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борган сари долзаб аҳамият касб этмоқда. Сўнгги ўн йилликларда табиий техноген ва антропоген омиллар таъсирида иқлим ўзгариши, ўртача ҳароратнинг кўтарилиши, ёғингарчилик меъёрларининг ўзгариши юзага келмоқда.

Батафсил
«Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

«Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

🕔15:51, 13.04.2026 ✔40

Табиат – инсониятга берилган бебаҳо неъмат. Уни асраб-авайлаш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш нафақат давлат идоралари, балки ҳар бир фуқаронинг виж­доний бурчидир. Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ташкил этилаётган экологик акциялар айнан шу мақсадга хизмат қилмоқда.

Батафсил
Ўзбекистоннинг сиртлонларни  асраш    ташаббуси  қўллаб-  қувватланди

Ўзбекистоннинг сиртлонларни асраш ташаббуси қўллаб- қувватланди

🕔15:43, 13.04.2026 ✔37

Кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвон турларини сақлаш тўғрисидаги Конвенция Томонларининг 15-конференсияси (CMS COP15) якунларига кўра, биохилма-хилликни сақлаш бўйича глобал чораларни кучайтиришга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Юксак экологик  маданият –  давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

    Юксак экологик маданият – давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

    Ҳозирги глобаллашув шароитида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борган сари долзаб аҳамият касб этмоқда. Сўнгги ўн йилликларда табиий техноген ва антропоген омиллар таъсирида иқлим ўзгариши, ўртача ҳароратнинг кўтарилиши, ёғингарчилик меъёрларининг ўзгариши юзага келмоқда.

    ✔ 20    🕔 17:53, 16.04.2026
  • «Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

    «Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

    Табиат – инсониятга берилган бебаҳо неъмат. Уни асраб-авайлаш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш нафақат давлат идоралари, балки ҳар бир фуқаронинг виж­доний бурчидир. Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ташкил этилаётган экологик акциялар айнан шу мақсадга хизмат қилмоқда.

    ✔ 40    🕔 15:51, 13.04.2026
  • Ўзбекистоннинг сиртлонларни  асраш    ташаббуси  қўллаб-  қувватланди

    Ўзбекистоннинг сиртлонларни асраш ташаббуси қўллаб- қувватланди

    Кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвон турларини сақлаш тўғрисидаги Конвенция Томонларининг 15-конференсияси (CMS COP15) якунларига кўра, биохилма-хилликни сақлаш бўйича глобал чораларни кучайтиришга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди.

    ✔ 37    🕔 15:43, 13.04.2026
  • Яшил ҳудудлар –  шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори

    Яшил ҳудудлар – шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори

    Президентимиз томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида илгари сурилган муҳим ташаббуслар юртимизда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда ҳудудларни кўкаламзорлаштириш йўлидаги изчил сиёсатнинг амалий тасдиғи бўлди.

    ✔ 33    🕔 15:41, 13.04.2026
  • «Салар» оқава сувларини тозалаш  экологик хавфсизми?

    «Салар» оқава сувларини тозалаш экологик хавфсизми?

    Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгашининг 2026 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, Сергели туманида жойлашган «Салар» оқава сувларни тозалаш иншоотида жамоатчилик назорати тадбири ўтказилди.

    ✔ 64    🕔 16:02, 02.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар