Экоолам      Бош саҳифа

НОСТАНДАРТ  ФИКРЛАНГ...  ҚИЁФАНГИЗНИ  ЎЗГАРТИРИНГ...

Ёхуд мия учун ажойиб гимнастика

Соч оқариши, юзга ажинлар тушиши, кўз нурининг пасайиши... Буларнинг бари ёш ўтаётганидан дарак.

НОСТАНДАРТ  ФИКРЛАНГ...  ҚИЁФАНГИЗНИ  ЎЗГАРТИРИНГ...

30-40 ёшдан кейин кўпчилик ушбу ўзгаришларни камайтириш учун ҳаракат қила бошлайди. Аммо ўтган йиллар мияда ҳам ўзига хос из қолдиради. Невараларнинг исмини адаштириш, айтмоқчи бўлган гапини эсдан чиқариш, зийракликнинг пасайиши кабилар шулар жумласидан.

Қуйида мияни худди ёшликдагидек ишлашга мажбур қилувчи содда машқлар билан танишинг.

Ижодкорлик ва ностандарт фикрлашни ривожлантиринг

Бунинг учун: айрим кундалик юмушларни чап қўлда (агар чапақай бўлсангиз, ўнг қўлда) бажаришга ҳаракат қилинг. Масалан, чап қўлда ёзинг, тишингизни ювинг, овқатланинг, расм чизинг.

Фойдаси: бу машқ миянинг иккала яримшарини баравар ишлатишга ёрдам беради.

Миянинг сенсор қисми лаёқатини яхшиланг

Бунинг учун: кўзингизни юмган ҳолда хона ичида юринг; Брайль алифбосини ўрганиб, кўзи ожизларга мўлжалланган китобларни ўқишга ҳаракат қилиб кўринг; чўнтагингизга бир нечта танга солиб, уларни пайпаслаб, неча сўмлик тангалигини аниқланг.

Фойдаси: миянинг сенсор қисми жуда кам ёки умуман ишлатилмайди. Бу машқ мия нейронлари учун энг яхши гимнастика ҳисобланади.

Ташқи қиёфангизда бирор ўзгариш қилинг

Бунинг учун: соч турмагини ўзгартиринг, янгича бичимдаги кийим харид қилинг.

Фойдаси: одам янги кийимда ўзини бошқача ҳис қилади, бу эса фикрлаш жараёнини ҳам ўзгартиради. Психологияда бу «Кийим эффекти» дейилади.

Ўзингиз учун янгилик

кашф қилинг

Бунинг учун: ишга ҳар доимги эмас, бошқа йўлдан боринг. Бирор жойга саёҳатга чиқинг. Кўргазма ва музейларни айланинг.

Фойдаси: бу ҳаракат қисқа ва узоқ муддатли хотирага масъул бўлган миянинг гиппокамп қисми катталашишига ёрдам беради.

Баъзи одатий нарсаларни ўзгартиринг

Бунинг учун: ҳафта ёки ойда бир марта хона жиҳозлари ўрнини алмаштиринг. Ошхонада идиш-товоқларнинг ҳам жойини алмаштириб тахланг. Уйда бир оёғингизга пошнали, бир оёғи­нгизга эса пошнасиз пойафзал кийиб юринг.

Фойдаси: одатийлик мияни толиқтиради. Ўзгаришлар эслаб қолиш қобилиятини яхшилайди.

Хотира ва нутқингизни машқ қилдиринг

Бунинг учун: «Ишлар яхшими?», «Нима янгиликлар?» каби саволларга ҳар доим ҳар хил жавоб беришга ҳаракат қилинг. Латифа ва тарихий воқеаларни эслаб қолинг ва яқин танишларингизга уларни айтиб беринг.

Фойдаси: агар айтаётган ҳар бир жумлангизга ижодий ёндашсангиз, ўзингиз билмаган ҳолда миядаги нутқ марказини рағбатлантирган бўласиз. Бу эса паришонхотирликнинг олдини олади.

Тадқиқот:

Иллинойс университети (АҚШ) тадқиқотчилари ҳафтасига 150 дақиқа мияни гимнастика қилдириш ва ҳар куни камида 500 метр пиёда юриш орқали бош мия қобиғи ҳажмини катталаштириш мумкинлигини исботлади. Бу эса хотирани мустаҳкамлаш, диққатни бир нарсадан бошқасига осон қаратишга кўмаклашади. Кўпчилик кексалар эса айнан шу икки муаммодан азият чекади. Тадқиқотчилар бош мия қобиғидаги ижобий ўзгаришни компьютер томография текшируви ва иштирокчиларнинг ҳолати орқали аниқлашди.

Дилроз АБРАЕВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

«Яшил» инновациялар – танлов эмас,  замон талаби

«Яшил» инновациялар – танлов эмас, замон талаби

🕔16:49, 30.04.2026 ✔20

Экологик муаммоларни ҳал этиш илмий ёндашувни талаб қилади. Ўзбекистон Экологик партияси ўз фаолиятда партия қошида ташкил этилган олимлар корпуси аъзоларининг илмий хулосаларига таяниб, кўплаб экологик муаммоларга ечимларни таклиф этмоқда.

Батафсил
«Экофаол фуқаро» ва  «Яшил тадбиркор»  мақомини қандай  олиш мумкин?

«Экофаол фуқаро» ва «Яшил тадбиркор» мақомини қандай олиш мумкин?

🕔16:46, 30.04.2026 ✔16

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 21 апрелдаги қарори билан аҳолининг экологик турмуш тарзини шакллантириш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтиришни рағбатлантиришга қаратилган янги тизим жорий этилди.

Батафсил
Агроэнергетика соҳасида йирик  ҳамкорлик

Агроэнергетика соҳасида йирик ҳамкорлик

🕔09:00, 23.04.2026 ✔65

Хитойда ташкил этилган халқаро иқтисодий форум доирасида Ўзбекистон иқтисодиёти учун фойдали бўлган келишувларга эришилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Яшил» инновациялар – танлов эмас,  замон талаби

    «Яшил» инновациялар – танлов эмас, замон талаби

    Экологик муаммоларни ҳал этиш илмий ёндашувни талаб қилади. Ўзбекистон Экологик партияси ўз фаолиятда партия қошида ташкил этилган олимлар корпуси аъзоларининг илмий хулосаларига таяниб, кўплаб экологик муаммоларга ечимларни таклиф этмоқда.

    ✔ 20    🕔 16:49, 30.04.2026
  • «Экофаол фуқаро» ва  «Яшил тадбиркор»  мақомини қандай  олиш мумкин?

    «Экофаол фуқаро» ва «Яшил тадбиркор» мақомини қандай олиш мумкин?

    Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 21 апрелдаги қарори билан аҳолининг экологик турмуш тарзини шакллантириш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтиришни рағбатлантиришга қаратилган янги тизим жорий этилди.

    ✔ 16    🕔 16:46, 30.04.2026
  • Агроэнергетика соҳасида йирик  ҳамкорлик

    Агроэнергетика соҳасида йирик ҳамкорлик

    Хитойда ташкил этилган халқаро иқтисодий форум доирасида Ўзбекистон иқтисодиёти учун фойдали бўлган келишувларга эришилди.

    ✔ 65    🕔 09:00, 23.04.2026
  • Электрон қурилмалар учун  янги талаблар

    Электрон қурилмалар учун янги талаблар

    Бу чиқинди муаммосига қарши курашишга ёрдам бера оладими?

    ✔ 49    🕔 08:59, 23.04.2026
  • Ўзбек олими  янги  турларни кашф қилди

    Ўзбек олими янги турларни кашф қилди

    Ўзбекистоннинг бетакрор табиати дунёнинг бош­қа жойларида учрамайдиган янги-янги турларга бойлиги билан ажралиб туради. Олимлар бугунги кунда илм-фан учун ҳали номаълум янги турларни кашф этаётгани юртимиз ўсимлик оламининг нақадар бой эканидан далолатдир.

    ✔ 58    🕔 08:55, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар