Экоолам      Бош саҳифа

Орол тақдири такрорланиши мумкин: Каспий денгизи Саёзликнинг критик даражасидан ўтди

Каспий денгизи сатҳининг пасайи­ши 40 йил олдин прогноз қилинган. Олимлар буни иқлим ўзгариши билан боғламоқда: ҳароратнинг кўтарилиши, қурғоқчилик ва дарёлардан оқиб келаётган сув ҳажмининг камайиши.

Орол тақдири  такрорланиши  мумкин:  Каспий денгизи  Саёзликнинг критик    даражасидан ўтди

Денгизнинг шимолий қисми Атирау вилоятида жойлашган. Саёзликнинг оқибатлари бу ерда яққол намоён бўлади, жумладан, бир вақтлар йилига 15 минг тонна юк ўтган порт уч йилдан бери ишламаяпти. Соҳилбўйи қишлоқлари аҳолиси ҳам келажакка хавотир билан қарамоқда.

«Шошилинч чоралар кўриш керак. Кас­пий денгизи саёзлигидан маҳаллий аҳоли аллақачон азоб чекмоқда. Қишлоқдагилар қайғули тақдирга дуч келмоқда. Улар нафақат балиқчиликни йўқотмоқда, балки денгиз тубидан кўтарилаётган чанг аҳоли саломатлигига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда», – дея огоҳлантирди экология фаоли Жаукен Кошенов.

Каспий денгизи муаммоларини ўрганиш учун махсус илмий-тадқиқот институти ташкил этилмоқда.

У тор йўналишдаги мутахассисларни бирлаштиради: ихтиологлар, биологлар, гидрогеологлар ва бошқалар. Олимлар денгиз флора ва фаунасини ўрганиб, денгиз ҳайвонларининг ўлими сабабларини аниқлайди.

Жамоатчилик Каспий Орол тақдирини такрорлаши мумкинлигидан хавотирда. Вилоят аҳолиси саёзлик муаммоларини ҳал этиш бўйича ҳукуматдан аниқ қадамлар кутмоқда. Мутахассислар фикрича, сувдан фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик қайта кўриб чиқишни талаб қилади ва фуқароларнинг сувга бўлган ҳуқуқларини янги таҳрирдаги Сув кодексида мустаҳкамлаш таклиф этилмоқда.




Ўхшаш мақолалар

«Яшил  макон» билан  соғлом ҳаёт сари

«Яшил макон» билан  соғлом ҳаёт сари

🕔14:43, 22.10.2026 ✔21

Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди

Батафсил
Пластик чиқиндилар  мустаҳкам йўл  бўлиб қайта  оладими?

Пластик чиқиндилар мустаҳкам йўл бўлиб қайта оладими?

🕔14:36, 22.10.2026 ✔21

Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...

Батафсил
Янги Тошкент –  табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

Янги Тошкент – табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

🕔13:21, 15.10.2026 ✔103

Янги Тошкент ло­йиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар